Айбланувчи эр-хотин шартли равишда озод этилди

Бугун (19 июль 2012 йил) Стромсунддаги суиқасдда иштирок этган деб гумонланган ўзбекистонлик эр-хотин ҳибсдан озод этилди.
Бу ҳақида суднинг қарори келгуси ҳафта эълон қилинади, уларнинг ҳибсдан озод этилганлиги шуни кўрсатадики уларнинг бутунлай оқланиб чиқишлари кутилмоқда.

Айбланувчи эр-хотин шартли равишда озод этилди
166 views
19 July 2012 - 13:37

Бугун (19 июль 2012 йил) Стромсунддаги суиқасдда иштирок этган деб гумонланган ўзбекистонлик эр-хотин ҳибсдан озод этилди.

Бу ҳақида суднинг қарори келгуси ҳафта эълон қилинади, уларнинг ҳибсдан озод этилганлиги шуни кўрсатадики  уларнинг бутунлай оқланиб чиқишлари кутилмоқда.

“Ман буни бошка хил изохлай олмайман”, – дейди гумонланувчи эркакнинг  адвокати Ян-Оке Нюстром (Jan-Åke Nyström).

[soundcloud id=’53388235′]

Аёл ҳимоячиси Эрик Бобергнинг (Erik Boberg ) жавоби ҳам шундай.

“Ҳибсдан озод этилишибдими, демак улар оқланади. Менинг изоҳим шундай”, – дейди у.

Судя Марит Окерҳолм (Marit Åkerblom) қарорни изоҳлашни истамади.

“Маҳкама  қарори  26 июль куни ўқилади ва унгача биз қандай муҳокама қилиб бир тўхтамга келганимизни  сир сақлаймиз”, –  дейди  у.

Остерсундда беш кун давом этган суд жараёни кеча тугади Прокурор Кристер Петерссон (Krister Petersson) уларга 8 йиллик қамоқ ва мамлакатдан чиқариб юбориш жазоси берилишини сураганди. Энди кўринишидан маҳкама уларни бутунлай оқлаб юборади.

“Бу биз учун кутилмаган ҳодиса эмас”, – дейди Ян-Оке Нустром ( Jan-Åke Nyström). Менинг мижозим  ҳамма деталларни ишонарли қилиб ҳикоя қилди. У  бирор суиқасд учун тайёргарликка ҳисса қўшаётгани  ҳақида ҳеч нарса билмасди. Буни тасдиқлаб бўлмайди. Назария жуда кўп, аммо исбот йук”.

Эрик Боберг (Erik Boberg) ҳам ўзининг мижозини озод этилишини кутганди. У мижози озод этилганидан сўнг аёл билан гаплашган.

“У ҳаддан ташкари бахтли, аммо ҳайрон эмас. У озод бўлишини кутганди”

Ўзбек имоми Обид қори Назаров Стромсунда ўзининг уйи подъездида  отилганига ҳам  5 ойдан ўтди. Унга оғир тан жароҳати етказилди ва ҳали – ҳамон ҳушига келгани йўқ.

Шу йилнинг 15 май кунида бир ўзбек эр-хотин қўлга олинди. Россия паспортига эга 35 ёшлар чамасидаги гумонланувчи жиноятчи  ҳали ҳам озодликда. Унинг излари Москвада йўқолган.

Олиб борилган кенг қамровли суриштурув, текширув  эр-хотин бу гумонланувчи жиноятчи билан жуда ҳам кўп алоқада бўлганини кўрсатди. Улар унга машина ва яшаш жойини ижарага олишга ёрдам берганлар. Улар интернет орқали имом ҳақида маълумот йиғганлар. Улар Стромсундга сафар қилиб имомнинг жойини аниқлаганлар.

Буларнинг ҳаммасини улар ўз бўйинларига олдилар. Аммо улар ҳамма вақт  бу ишларни билмасдан қилганликларини ва улар алданганликларини  айтиб, ўз сўзларида қаттиқ  туриб олишди.

“Бу ерда унинг мақсадини исботловчи бирор далил йук”. – дейди Эрик Боберг (Erik Boberg), – “ Нимага аралашиб қолганини сезгандан кейин у компютердаги маълумотларни йўқ қилиб ташлаган”.

”Ostersund posten” газетаси прокурор Кристер Петерссондан изоҳ олишга муваффақ бўлолмади.

Торд Андерссон

http://op.se/lanet/stromsund/1.4915499-misstankta-paret-slapptes

”Ostersund posten”  газетасидан Тўлкин Қораев таржимаси.    

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi