Нигора Ҳидоятова: “Ўйин ғирром ўйналмоқда” (видео)

Нигора Ҳидоятова: “Ўйин ғирром ўйналмоқда” (видео)
107 views
19 July 2012 - 14:23

Ўзбекистон мухолифатидаги рўйхатга олинмаган “Озод деҳқонлар партияси” лидери Нигора Ҳидоятова Ўзбекистонни тарк этди. Ҳозирда Бишкекда бўлган мухолифатчи Ўзбекистон мухолифатини бирлашишга чақирди.

Нигора Ҳидоятованинг айтишича, сўнгги бир ой мобайнида 15 марта Тошкент шаҳар Миллий Хавфсизлик Хизмати бўлимига сўроққа чақиртирилган. Сўнгги бор гувоҳ сифатида эмас, айбланувчи сифатида чақиртирилгач, Нигора Ҳидоятова мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

48 ёшли Нигора Хидоятова шу ҳафта бошида Ўзбекистонни тарк этган эди.