Асоратдан қутулиш жараёни

Асоратдан қутулиш жараёни
278 views
19 July 2012 - 18:53

(“Адабиёт манзаралари” муҳаррири ва асосчиси МУРОД КАРИМдан “Дунё ўзбеклари” сайтига интервю)
28.06.2012

28.06.2012
1. Бугунги ўзбек адабиётида аҳвол, Сизнингча, қандай?
Жавоб:

“Ўзбек адабиётида аҳвол қандай эканлигини рости билмайман.Аммо шуни аниқ айтаман; Совет адабиётининг асоратларидан қутулиш жараёни кетяпти.Бу жараён неччи йилга чўзилади,ҳеч ким аниқ айтиб беролмайди.”

2. Ҳамма ижодкорлар ҳам интернет билан дўстлашган деб айта оласизми?
Жавоб:

“Йўқ,албатта.Интернет “мияси” чекланган инсонлар учун асаб касаллигининг зўриқишини келтириб чиқаради.Кўпчилик ижодкорлар совет даврини кўришган-ўша даврнинг “ қурбонлари” ҳисобланишади.Уларни тушунаман.Букрини эса тузатиб бўлмайди. Аммо ёшлар бундан мустасно.Фақат моддий имконияти борларигина интернет дан фойдаланишади,холос.”

3.” Адабиёт манзаралари”нинг вазифаси нима?

Жавоб: “Адабиёт манзаралари”нинг вазифасини ҳали ўзим ҳам билмайман,рости.Вазифалар ҳақда ўйлагандирман аммо бу вафизаларни ҳали матнга жойлаб кўрмаган эканман.”

4. Бу сайтнинг йўлга қўйилишида нима туртки берган?
Жавоб: “ Бу сайтнинг очилишида ,ишонинг,фақат қорин муаммоси туртки берган.Ўшанда ҳомийлар-портал эгалари Ўзбекистон меркаси бўйича яхшигина ҳақ тўлашган(уни эса фақат интернетга уланиш учун сарфладим) аммо кейин молияни тўхтатиб қўйишди.Барибир ишлаяпман.Нега маошсиз ишлайман?-Бунга ўзим ҳам тушунмаяпман.”

5. Ижодкорлар билан муносабатингиз. Асарларини ўзлари беришадими ё сўраб оласизми?
Жавоб:“Сайт ишининг аввалида қийналганман.Кўплар интернет ҳақида тасаввурлари ҳам йўқ эди. Ёки уни чет элдаги мухолифатга алоқаси бор, деб ҳам ўйлашган.Аммо тушунтириш (“ақл ўргатиш”) дан чарчамaдим.Ҳозир тушунчалар ўзгарди.Ўзгаряпти.Ўзгариб бўлди ҳам.”

6. Хориждаги ўзбек адабиёти ҳақидаги фикрларингиз…
Жавоб:“Фаcебоок да фақат Ўзбекнинг гўзал шоири Ёдгор Обиднинг шеърларини ўқиб бораман. Ёки ҳозирда Ҳолландияда яшаётган Шарифжон Аҳмаднинг Борхес асарларини ўзбек тилига таржима қилаётганидан хабарим бор.Сайтимизда чоп ҳам қилганмиз.
Ёзувчи Ҳамид Исмоилнинг ажойиб шахсий сайти бор.Асарларини шу сайтдан ўқиганман.
Албатта,Муҳаммад Солиҳ замонавий ўзбек адабиётининг устунларидан бири ҳисобланади.Рауф Парфи уни “Чўлпондан кейин 20 асрдаги энг улуғ шоир” деб таъриф берган. Рауф Парфи сўзни бежизга исроф қилмайди,албатта.Лекин сайтларда Муҳаммад Солиҳ ижодиёти намуналари йўқлиги кишига алам қилади.”

7. Ватан адабиёти ҳақидаги фикрларингиз…
Жавоб: “Ватан адабиётида янги наср,шеърият пайдо бўляпти. Унинг ҳатто ўзи билмайдиган вазифаси мумтоз адабиётимиз билан алоқани ўрнатиш-ўртадаги бўшлиқни тўлдириш.Совет даври ,албатта, шу бўшлиқ эди.
Бу бўшлиқ Ўзбек руҳининг энг катта кушандаси бўлган.Ўзбек совет ижодкорлари эса бу кушандага беминнат ва кечаю кундуз хизмат қилишган.Уларни ўқимасам-да тушунаман. Ҳозирги адабиётимиз бу бўшлиқдан чиқиб кетолмаётганини ҳам тушунаман.
Бу бўшлиқни тўлдиришда замонавий Туркия,Эрон адабиёти ёрдам бериши мумкин эди ,ҳозирча.Аммо ресурслардан фойланишни ҳам унутганмиз ,шекилли. Келажакда ҳаммаси ўнгланиб кетади.Бунга ишонаман.”

8.Қайси хориж сайтларини кузатиб боришга иштиёқмандсиз ё бунинг иложи йўқми?

Жавоб: “Хориждаги ўзбек сайтларини ,ишонасизми,кузатмайман.Мен учун қизиғИ йўқ. Улар ҳозирги ўзбек руҳидаги муаммони(РУҲДАГИ КАСАЛЛИКНИ ) ечиш ўрнига айбловлар ва жаҳл оқими тўлқинини кучайтиришади.Балки бордир.Бу эса шахсан мени хабарим йўқлигидан ва ичкарида улар ёпиқ эканлигидан деб ўйлайман. Ҳа,яна ,прокси деган муаммоси ҳам бор. Хусусан,Ўзбекистондаги сайтларга ҳам кирмайман.ҚизиғИ йўқ,боя айтганимдай ,ҳаммаси.”

9.Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовлар ҳалиям ўша биз билган даврдагидек эътиборлими юртда? Бундай дейишимга сабаб, турли туман иғвогорона гап сўзлар тез тез эшитилиб туради улар ҳақида…
Жавоб: “Улар замоннинг эрка шоирлари эди.Ҳозир ҳам шундайми”, демоқчисиз. Саволингизнинг ўзида жавоб ҳам бор деб ўйлайман: Демак улар замон билан келиб шу замон билан ўтиб кетишади. Улар албатта,ўртамиёна шоирлар.Уларни титанларга менглаштиришимиз бизнинг замоннинг билимсизлиги,холос. Улар миллат қалбининг замонидаги тасвирини чизишган.Ажойиб чизишган.Бор-йўғи ,шу.Франсузларнинг ўртамиёна шоири ҳам шундай чиза олади. Иғво ва миш-мишлар ҳақда сўрапсиз.Бу мени қизиқтирмайди.Зерикарли нарсалар,холос.”

10.Ғаффор Хотамовнинг шов шув бўлаётган асарини ўқидингизми? У Тошкентда қандай кутиб олинди? Ёзувчиларнинг муносабати турли хил эканини эшитиб турибмиз. Сизнинг ҳам фикрларингизни билмоқчийдик.
Жавоб:“
Ғаффор Ҳотамовнинг романини деярли ҳамма ўқиб бўлган кўринади.Мен энг охиргилардан бўлиб ўқидим,шекилли.
Ундаги тасвирлар шу –битта авлоднинг фожеаси.Улар ҳаётдан ҳеч нарса топишолмади.Топишга эса ишонишмади ҳам.Адабиёт улар учун натижада қорин тўйдирадиган бозорга ўхшаб кўринди.Азалдан маънавий оламда бундай адабиёт қаҳрамонларини ”Нурни кемираётган каламушга” ўхшатишади.Охир-оқибат. Кейин шундан маза қилишадиган бўлишди,шекилли. Бу асар шунинг махсули,холос.”

11. “Адабиёт маназаралари”нинг мухлислари ва унга кирувчилар сони билан ўртоқлашсангиз.
Жавоб: “Адабиёт манзаралари” га кам одам киради.Ҳозирги замон одами энг зерикарли одам бўлса керак.Уларга миш-миш ва ғийбат керак. Шундай сайтларга дарёдай оқиб киришади.Нега? Ҳатто ўзлари ҳам буни ўйлаб кўришмайди.Ахир ўйлаш-бу оғриқ-ку.Яхшиси,тинчгина миш-мишларни кузатишни маъқул кўришади.”

12. “Дунё ўзбеклари”га муносабатингиз ва тилакларингиз.
Жавоб:
“Дунё ўзбеклари” номи аввало яхши ва ўйлаб танланган.Демак бу сайт дунё ўзбекларини ҳар хил фикрда бўлса=да бирлашишга ўз ҳиссасини қўшади.Турли фикрда бўлиш бу бир-бирига душман назари билан боқиш керак дегани эмас-ку. “

www.dunyouzbeklari.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi