Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини бир томонлама ёпди

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини бир томонлама ёпди. Чегаранинг ёпилишига 17 июн куни ўзбек ва қирғиз чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган отишма сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини бир томонлама ёпди
69 views
20 July 2012 - 7:31

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини бир томонлама ёпди. Чегаранинг ёпилишига 17 июн куни ўзбек ва қирғиз чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган отишма сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қирғизистон чегара хизмати  расмийси Алмаз Тўйчиевнинг 19 июл куни маълум қилишича, ўзбек чегарачилари Ўшдаги ”Дўстлик” чегара пунктини 18 июн куни эрталаб хеч қандай огоҳлантирувсиз ёпиб қўйган.

17 июл куни Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма рўй берганини маълум қилган эди. Расмий хабарда айтилишича, чегара ҳудудидаги Кўктош-Булоқбоши автомобил йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда, йўлининг баҳсли ҳудуд ҳисобланган қисми устида жанжал чиққан.

Қирғизистонликлардан иборат таъмирчилар гуруҳи йўлнинг баҳсли ҳудуд ҳисобланган қисмини ҳам таъмирлай бошлагани жанжалга сабаб бўлгани айтилмоқда. Қирғизистон Чегара хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳудуд баҳсли экани ҳақида таъмирчилар аввалдан икки давлат чегарачилари томонидан огоҳлантирилганига қарамасдан, таъмир гуруҳи ишни тўхтатмаган.

Шундан сўнг қирғизистонликлар билан гаплашиш учун Ўзбекистон чегарачилари келган. Аммо ўртада даҳанакаи жанг бошланиб, ўзбек чегарачилари қирғизистонликларга қарата ўт очган. Қирғизистон чегарачилари ватандошларини ҳимоя қилиш мақсадида ўт очишга мажбур бўлган. Қирғизистон Чегара хизматининг расмий версиясида мана шундай маълумот берилади.

Ўзбекистон матбуотида эса чегарадаги воқеа “қирғиз чегарачиларининг Ўзбекистон томни эса отишмани “ қирғиз чегарачиларининг провокацияси” сифатида баҳоланган. Ўзбекистон томони биринчи бўлиб қирғиз чегарачилари ўқ отганини билдирган.