Рамазон ҳурматига – диний экстремизм

Ўзбекистондаги кафе ва ошхоналарда Рамазон рўзаси ҳурматига спиртли ичимлик сотмаслик тажрибаси давлат органлари тарафидан уларни диний экстремизмда айблашга баҳона бўлмоқда.

Рамазон ҳурматига – диний экстремизм
123 views
24 July 2012 - 8:11

Ўзбекистондаги кафе ва ошхоналарда Рамазон рўзаси ҳурматига спиртли ичимлик сотмаслик тажрибаси давлат органлари тарафидан уларни диний экстремизмда айблашга баҳона бўлмоқда.

Аслида, спиртли ичимликларга тўсиқ қўйилган қаҳвахоналар Ўзбекистонда шундоғам кўп эмас. Аммо ифтор ўтказилиши билан уларда муаммолар пайдо қилинмоқда.
Бунга мисол – “Бунёдкор” проспекти яқинида жойлашган “Камолон” қаҳвахонасининг аянчли қисматидир.
Яхши ошхона эканлиги ва спиртли ичимликнинг йўқлиги, Рамазон пайтида “Камолон”нинг диндорлар билан гавжум бўлишига олиб келди.
«Бу нарса қаҳвахонанинг ҳам бошига етди – ҳукумат унинг эгаларини диний экстремизмда гумон қилди ва улардан спиртли ичимлик сотишни талаб қила бошлашди», – деган анонимлик шартига кўра пойтахт умумий овқатланиш муассасаси хизматчиларидан бирининг сўзини келтиради Узньюс.нет.
Унинг сўзларига кўра, ошхона эгалари спиртли ичимлик сотишдан мутлақо бош тортишди, натижада ҳеч кимга зиёни тегамай турган қаҳвахонани бузиб ташлашди.
Энди эса ёвойи ўт ўсиб ётган унинг харобаларига қараб, диндорлар, Рамазон ойида ҳукумат билан ўйнашиш яхшиликка олиб келмаслигини эслайди…

ЎХҲ хабар бўлими