Бир Ўзбекнинг Серташвиш Мулоҳазалари 2

Бир Ўзбекнинг Серташвиш Мулоҳазалари 2
132 views
24 July 2012 - 10:42

(Баҳодир Мусаевнинг “Сиёсий Ислом, Шарқ Марказиятчилиги ва Ислом қўрқуси. Яна бир марта сиёсий Ислом ҳақида” туркум мақолаларининг таҳлили)

Муаллифнинг биз таҳлил қилишга уринаётган иккинчи мақоласи “Ислом қўрқуси ва Ўзбекистондаги ижтимоий тузум” сарлавҳаси билан бошланади. Муқаддимада Детмар Дерингнинг “Либерализмнинг (турли ғояларга тоқат кўрсатишнинг) шиори ҳамманинг қонун ва ҳуқуқ олдида тенглигидир. Инсоннинг жамият манфаати учун фойдали бўладиган имконлари адолатли, ҳикматли ва самарали қоидалар доирасида ўртага чиқади” сўзи келтирилган.

Шундан кейин муаллиф биринчи мақоласининг сўнггида келтирилган ҳақиқатни, яъни Ўзбекистон ҳукуматининг Ислом динидан қўрқиши (Исломофобия) масаласини таҳлил қилишга ўтади ва бунинг учун биринчи навбатда Ислом динини атайлаб ёмонтлиқ қилиш, уни радикализм ва террроризмнинг маркази қилиб кўрсатиш иғвосидан воз кечиш лозимлигини таъкидлайди.

Однако, если отбросить прочь затрепанные “мысли” вчерашнего дня об Исламе, что он всегда и везде едино радикален, характеризуемым всецело в качестве эпицентра международного экстремизма и терроризма, как мира де “тупой, монотонной безликости, самоубийственного, удушающего конформизма”, гнездилища насилия и очага Анти – культуры, “ответственного” якобы за все постигшие человечество беды, то, безусловно, облегчится процесс постепенного отхода от подобного неоправданно одномерного видения Ислама.

Бошқа томондан Қуръонни ва умуман Ислом динини ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларга ва замонавий ҳаётнинг бошқа соҳаларига мос келмайдиган догма (кераксиз назария) ҳолида ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Бунинг ўрнига Бу Улуғ Китобни (Қуръонни) дунёқараш манбаи, қонунларнинг асоси, инсонларнинг ҳатти ҳаракатларининг мезони сифатида кўриш лозим бўлади. Чунки бундай қилиш инсонларда Исломнинг маънавий ахлоқий жиҳатларини тараққий қилдириш билан бирга уларнинг миллий ва фақатгина ўзларига хос мусулмон шахсиятини ўртага чиқаради. Муаллиф мусулмонлардаги бу шахсиятни “нур”, дея баҳолайди.

Разумеется, речь идет о том, что все это допустимо и будет соответствовать духу современности и ритму современной жизни, натуре человека, если Ислам не диссонирует в том или ином конкретном мусульманском обществе с устремлениями народа, его желаниями и интересами в различных сферах его жизни.

Ислом динининг асрлар давомида аждодларимизнинг дини бўлиб келганлигини таъкидлаган муаллиф, агар Ислом динининг қоидалари халқларнинг истаклари ва манфаатларига зид ҳолда талқин қилинмаса, бу дин замонавий ҳаётга ва инсоннинг фитратига жуда ҳам мос келади, дейди. Муаллиф бу сўзларига далил сифатида Ислом динининг Туркия ва Малайзия каби давлатларнинг ижтмиоий сиёсий ҳаётида тутган ўрнини мисол келтиради.
Шундан кейин муаллиф ушбу мақоласининг муқаддимасига қайтади ва Ўзбекистон ҳукумати нима учун Ислом динидандан қўрқади, деган саволга жавоб излашга киришади.

”Так, возьмем для наглядности в качестве примера, разновидность Ислама, выступающего как пуританско-фундаменталисткое, эгалитаристкое и популисткое учение. Известно, его отличает беспощадное отношение к насильникам, ворам, коррупции и коррупционерам, лгунам и иным элементам из среды мусульман. Вопрос, конечно, не в том, хорошо это или плохо? Важно другое.
В условиях, ныне сложившейся социально-психологической и политико-экономической ситуации в Узбекистане, не требуется аналитических раскладов, чтобы сказать:
существование названной разновидности Ислама и его последователей, не может не вызывать страх у власть имущих.
Без сомнения, не будет ошибкой прогнозировать, что в случае смуты (со стороны первых по отношению ко вторым) найдут проявления радикализма, будь то в жесткой или жестокой форме.
Воистину, как говорится: пока гром не грянет – мужик не перекрестится…”

Бир томондан ўзининг адодатсизлиги, порахўрлиги учун эрта индин жавоб беришидан қўрққан ҳукумат, Ислом дини ҳақида нотўғри тасаввур берадиган диний оқимларни баҳона қилиб, бундай оқимларга кирган “юзларча ярамасларнинг ”ақлини киргизиб қўйиш сиёсати, яъни зўровонлик йўли билан Ислом динига алоқали ижтимоий вазиятни янада таранглаштирмоқда, дейди муаллиф. Яъни, диктатор Каримовнинг Исломдан қўрқиши нафақат мусулмонлар орасида радикал кайфиятдаги кишилар ва гуруҳлар мавжудлигидан, балки режимнинг ўз жиноятлари учун жавоб
бериш қайғусидан ҳамдир. Бу маънода қўрққанга қўша кўринади деганларидек, Каримов ҳукумати бутун кучи билан Ислом тарафдорларининг ҳар қандай уринишини йўққа чиқаришга уринмоқда.

Так и авторитарный режим узбекского образца, проводящий свою внутреннюю политику, исходя из формулы “вправить мозги сотне смутьянов….”, вольно или невольно, еще более увеличивает потенциал напряженности в обществе.

К чему это приведет со временем? Каково содержание и направленность развития “коллективного бессознательного”?

Шундан кейин, муаллиф яна тарихий ҳақиқатларни излашга киришади. Муаллиф Тимурийлар қурган давлатларда илму маърифатга, санъатга катта эътибор берилганини аммо уларнинг ўрнига келган кўчманчи қабилаларнинг, шу жумладан Шайбонийхон ва авлодларининг Исломни ўзларига қурол қилиб олиб, инсонлар онгида таркидунёчилик, итоаткорлик ва ташаббуссизлик каби хусусиятларни тарғиб қилганини . Бу эса халқнинг ижтимоий сиёсий ишларга бепарволигига, ҳар қандай ҳолатда ҳам “Худога шукур” қилиб ўтиришига олиб келганини айтади.
Бир томондан Ҳукуматнинг ижтимоий сиёсий жиноятлари ва жумладан мусулмонларга қарши репрессив сиёсати, иккинчи томондан Исломни нотўғри тушуниб, уни турли оқимлар ҳолида қабул қилиш ва бунинг устига халқнинг асосий қисмининг барча ишларга бепарволиги жамиятдаги ҳақиқий маънода қўрқувнинг пойдеворидир, деган хулосага келади муаллиф. Бу ерда Ислом динидан қўрқишга (Исломофобияга) ўрин йўқлиги ушбу сўзлар билан изҳор қилинади:

Подумай, и ты, мой читатель: при чем здесь Ислам!?

Вот я и хочу направить свои посильные соображения относительно Ислама не догматического, не Ортодоксального, как “закрытой системы”, а попытаться рассмотреть его сильную сторону, обращенную к наиболее устойчивым константам человеческого бытия.

 

Намоз Нормўмин, 24 июль 2012 йил.
(Бу таҳлилнинг биринчи қисмини ўқинг:
Баҳодир Мусаевнинг ушбу мавзудаги мақолаларини ўқинг: (1)(2)(3)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi