Бир Ўзбекнинг Серташвиш Мулоҳазалари 3

Бир Ўзбекнинг Серташвиш Мулоҳазалари 3
68 views
25 July 2012 - 11:01

(Баҳодир Мусаевнинг “Сиёсий Ислом, Шарқ Марказиятчилиги ва Ислом қўрқуси. Яна бир марта сиёсий Ислом ҳақида” туркум мақолаларининг таҳлили)

Муаллифнинг ушбу масалага бағишланган учинчи мақоласи Қуръони Каримнинг Аъроф сураси 54 оятида ифодалаган “”Огоҳ бўлингизким, Яратиш ва Ҳукм этиш фақат Аллоҳга оиддир” ҳақиқати билан бошланади. Шунингдек, бу қисмнинг муқаддимасида Франсуа Бергнинг “Инжил Ирландия қутулиш армиясига қанчалик изоҳ бера олса, Қуръони Карим ҳам Усома Бин Ладинга шунчалик изоҳ бера олади” мужмал ифодаси келтирилган…
Муаллиф шундан кейин, Ислом динининг башарий илдизлари, яъни унга мансуб кишиларнинг (мусулмонларнинг) амалий ҳаётига оид дин эканлиги, уларнинг яхшилик ва ёмонликни тушунишда асос эканлигини таъкидлайди. Ислом дини очиқ тизим ва маънавий қадриятларга асосланади ва у ҳақиқий маънода ақл динидир. Чунки дейди муаллиф:
–Биринчидан, Ислом инсонларнинг ўзгармайдиган ахлоқий қадриятларига мурожаат қилгани учун турли замонларда ва маконларда мавжуд бўла олади.
–Иккинчидан, Ислом ахлоқи инсонийдир ва амалий ҳаётга уйғундир.
–Учинчидан, Ислом кучли маърифий ва мусбат башарий хусусиятларга эгадир.

Муаллифга кўра Ислом дини ўзгармас қадриятларга асослансада, бу дин вақт ўтиши билан ўртага чиққан ижтимоий сиёсий муҳитларда янги кўринишда ўртага чиқа олади. Муаллиф мақоласининг давомида мусулмонларнинг ўз динларини миллий тикланишга асос сифатида кўришларини, бунинг далил эса “Араб баҳори”да ўртага чиққан жараёнлар эканлигини айтади.

“Ныне ежегодно появляется сотни книг, посвященных специально политическому исламу. Среди них все большее признание получают работы, в которых настоящее и будущее политического ислама рассматривается с позиций, когда он:

во- первых, всякий раз предстает, как конкретное политическое движение, делающее основой своей политической культуры Ислам;

во – вторых, показывает на практике, что в исламе нет разделения “Богова” от “Кесарева”, что политическая мобилизация не обязательно превращает исламских активистов в проводников и поборников насилия.

Очевидно, стало немыслимым игнорировать эту истину, умалчивать тот факт, что классический ислам говорит о нерасторжимости права участия верующих мусульман в политике, а с другой – продолжать мириться с сознательным искажением духа ислама в вопросах власти”.

Мусулмонларнинг сиёсат билан шуғулланишлари ва Исломнинг сиёсий ҳаётга табиий ҳолда аралашишини таъкидлаган муаллиф бу иддоаларига далил сифатида ғарбдаги насроний дини вакилларининг турли сиёсий партиялар тузиш билан ўз давлатларини бошқаришда иштирок этаётгани айтади.

“Можно сопоставить и увидеть различия между отдельными странами с мусульманским населением в плане значимости, места, характера участия ислама, исламских партий в политике. В частности, ислам Хомейни – это одно, а ислам в Турции – нечто другое. (см. об этом www.centrasia.ru от 29.08 2010)”

Социолог (ижтимоий тадқиқотчи) Баҳодир Мусаевнинг биз таҳлил қилишга уринган ушбу мақолалар туркуми Ўзбекистоннинг бугунги ижтимоий сиёсий ҳаётига оид энг муҳим мавзулардан бири, яъни Ислом динининг халқимиз ҳаётидаги ўрни, айниқса “Сиёсий Ислом” тушунчасининг ижтимоий ҳаётда ер олиши мавзусига бағишланган. Муаллифнинг таъбири билан айтганда Ислом дини ўзбек миллатини йўрғаб, улғайтган:

“Ислам – это одна, общая наша история со всеми ее взлетами и падениями, страницами позора и славы, это часть культуры и души народа, его образов и представлений о мире, строй мыслей о добре и зле, правил поведения, освященных моралью.”

Шундай экан, бу диннинг бугунги ҳаётимиздаги ўрни қандай бўлиши керак? Ислом дини сиёсий ҳаётга, давлат ва жамият бошқарувига қандай таъсир қилиши керак? Муаллифнинг бу саволларни “Араб баҳори” шамоли янада қаттиқроқ эсаётган ва тобора Ўрта Осиё ҳудудларига яқинлашаётган бир пайтда кун тартибига келтириши алоҳида аҳамият касб этади. Бу маънода муаллиф Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳукуматидан “қўлни ювиб, қўлтиққа уради”. Чунки ҳукумат халқимиз ҳаётидаги бу долзарб масаласага ечим излаш у ёқду турсин, аксинча ўзининг мусулмонларга қарши зулм сиёсатини билан бу масаланинг ечимини янада чигаллаштирган.

Ушбу туркум мақолаларнинг эълони жуда кўп ҳамюртларимиз зеҳнида “сиёсий Ислом” фикрини ўрнаштирди, деб ўйлаймиз. Эндиги масала эса, унинг ақл тарозусида тортилиши ва ундан амалий ҳаётга..
кўчирилишидадир.

 

Намоз Нормўмин, 25 июль 2012 йил.

(Бу таҳлилнинг биринчи ва иккинчи  қисмларини ўқинг:

Баҳодир Мусаевнинг ушбу мавзудаги мақолаларини ўқинг:(1)(2)(3)