Швеция маҳкамасининг адолатсиз қарорига муносабат

Швеция маҳкамасининг адолатсиз қарорига муносабат
147 views
26 July 2012 - 9:07

Бугун ўзбек халқининг таниқли диний уламоларидан бири бўлган Обидхон қорига қарши уюштирилган жиноят иштирокчиларининг озодликка қўйиб юборилганини эшитиб, ларзага тушдим.
Мен аминманки, агар ўзбек бўлмаган (“мусулмон бўлмаган” демайман, чунки, бошқа миллатга мансуб мусулмон жамоа аъзолари ҳеч қачон ўз раҳбарларига қарши уюштирлган суиқасдчилар ҳақда маҳкама бундай қарор чиқаришига рози бўлмаган бўлардилар) бир одамга қарши мана шундай жиноят уюштирилганида, жиноятнинг исботини ҳам топишган бўларди, жиноятчиларни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм ҳам қилишган бўларди.

Бу жиноятчиларнинг қўйиб юборилишида ўзбекларнинг пассивлиги катта роль ўйнади, деб ҳисоблайман. Бутун дунёда қонунлар ва ҳатто маҳкама қарорлари ҳам, асосан, жамоатчилик фикри асосида чиқарилади. “Йиғламаган болага нафақат сут” берилмайди, балки, адолатли маҳкама қарори ҳам чиқарилмайди.

Биз, ўзбеклар, айниқса, “сиёсатга арлашишни” истамай, ўз тақдирларининг кимлардир тарафидан белгилаб берилишини кутиб ётадиганлар, шу жумладан, шундай кайфиятдаги диндорлар ҳам бу хусусда, бугунги воқеликни ҳисобга олган ҳолда, ўзларига аниқ-тиниқ бир хулоса чиқариб олишлари лозим.
Бугун “Сиёсий Ислом” ҳақида тобора кўпроқ фикрлар айтилмоқда, бизнинг диний жамоаларимиз бу ҳақда жиддийроқ ўйлаб кўришлари учун фурсат етмадими?

 

Мақсуд Бекжон

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi