Имомни ким отган?

Имомни ким отган?
117 views
26 July 2012 - 9:24

Шу йилнинг 22 феврал куни имом Обидхон Собитхонийга нисбатан амалга оширилган  суиқасдга ёрдам берганликда гумонланаётган  ўзбекистонлик эр-хотин Остерсунд туман суди тарафидан озод этилди. Сабаб – ким отгани номаълум.

“Тергов жараёни ўзбекистонлик эр-хотинни Обидхон Собитхонийга нисбатан амалга оширилган суиқасдга ёрдам берганликларини кўп томонларини кўрсата олган” дейилади пайшанба куни эълон қилинган суд қарорида. Аммо улар ёрдам кўрсатган одам ҳануз озодликда ва бу шахс ҳақиқатан ҳам қўлига қурол олганлигини айблов томон исботлаб бера олмаган. Бундан ташқари, ҳодиса жойида топилган тўппончадан суиқасд жараёнида фойдаланганлиги ҳақида ҳам исбот йўқ.

“Ҳозир бу шаклдаги  фактларни маҳкама хуш кўрмайди, айбловга кўра, бу ишни юқорироқ инстанцияга  чиқарилишига сабаб бордир, аммо тасдиқланган айблов билангина” дейилади суд қарорида.

Маҳкама аҳоли хавфсизлигини таъминловчи ташкилотлар фаолиятига нисбатан ҳам  танқидий ёндошган, чунки бу суиқасд Обидхон Собитхонийнинг айнан  инсон хақ-хуқуқлари ва демократия учун олиб борган сиёсий фаолияти билан боғлиқдир.

“Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан қочқинлик мақоми берилган шахс бошпана бериш кафолатини олган мамлакатда  етарли даражада яхши ҳимояланмагани таажубли ва қайғули ҳолдир” дейилади суд қарорида.

Marcus Berglund marcus.berglund@op.se

Ostersund posten  газетаси

 

Шведчадан Тўлқин Қораев таржимаси

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi