Янгийўлда ҳуқуқ ҳимоячиси Муҳиддиновни ўлдиришди

Янгийўлда ҳуқуқ ҳимоячиси Муҳиддиновни ўлдиришди
122 views
26 July 2012 - 12:45

25 июл куни кечқурун Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Тинчлик посëлкасида Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси фаоли Акромхўжа Муҳиддинов ўлдирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Уни бандитлар ўлдирди”, дея хабар берди бугун ҳамкасбининг жанозасига келган ЎҲҲА лидери Елена Урлаева телефон орқали.

Урлаева Муҳиддинов қариндошларининг сўзларига асосланиб қотиллик тафсилотларини сўзлаб берди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси чоршанба куни кечқурун Тинчликдаги ўз уйи ëнида хотини ва қизини кутиб ўтирган. Соат 21ларга яқин унинг ëнига Маҳмуд исмли маҳаллий фуқаро келган ва нима учундир посëлка марказига таклиф қилган.
Бу ерда Муҳиддиновга бир неча киши ташланган ва калтаклашни бошлаган. Кейин орқа томондан жигарига пичоқ билан уришган.
Муҳиддинов касалхонага олиб кетилаëтганда йўлда ўлган.
Воқеага Тинчликда яшовчиларнинг кўпи гувоҳ бўлди. Милиция ҳуқуқ ҳимоячисини “разборка”га чақирган Маҳмудни ва 1992 йилда туғилган қандайдир Мирисломни дарҳол қўлга олди.
Пичоқни урганликда гумон қилинаëтган Мирисломнинг отаси яширинишга муваффақ бўлган.
Муҳиддинов ўлдирилганлиги ҳақидаги хабар ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларини шокка солди.
“Муҳиддинов яқинда фермерлар ҳимояси билан боғлиқ ишни ютди, жуда хурсанд эди”, дея қайғу билан гапиради ЎҲҲА лидери Елена Урлаева.
У Муҳиддиновнинг ўлдирилиши ҳуқуқ ҳимоячилик фаолияти билан боғлиқ эканлигига ва буюртма бўлганлигига шубҳа қилмаяпти.
Муҳиддинов етти йил олдин ЎҲҲА аъзоси бўлди.
“Акромхўжа Муҳиддинов ëши катта бўлишига, юрак оғриғидан азоб чекишига, ўпкалари оғришига қарамасдан у ҳуқуқ ҳимоячилиги билан фаол шуғулланди”, дейди Урлаева.
Муҳиддинов қўрқмасдан ўз туманидаги экология муаммоларини кўтарди, ўтган йил Янгийўлда тарқалган холера касаллиги ҳақида биринчи бўлиб хабар берди, унинг сабабларини аниқлади.
Ўз мамлакатдошларини ҳукумат безориликларидан ҳимоя қилган Муҳиддинов пикетларда қатнашишдан қўрқмади ва ҳатто унинг ташаббусчиларидан бўлди.
У болалар меҳнати ва бошқа турдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши фактларини аниқлаш бўйича кўплаб рейдларда қатнашди ва бунинг учун уни бир неча маротаба ëлланган безорилар ва провокаторлар калтаклашди.
Муҳиддинов ëши катта бўлишига қарамасдан доимо ўқиш билан шуғулланди, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро тренингларда қатнашди.
“Биз ҳамкасбимиз ўлими билан қайғу чекиб қолмаймиз, биз ҳукуматдан бу жиноятни синчиклаб ўрганишни ва айбдорлар қаттиқ жазо олишларини талаб қиламиз”, дейди Елена Урлаева.

 

Uznews.net

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi