Ўзбекистондан мухолифатнинг сўнгги лидери ҳам чиқиб кетди

Деярли ҳеч қандай садо чиқмаётган Ўзбекистондаги мухолиф партия лидери Нигора Ҳидоятова ҳам қочиб кетганидан кейин, Ўзбекистон яна ҳам сукунат ичига кирди. Мамлакатда қолган оз сонли лидерлардан бири бўлган Ҳидоятова, ҳукуматни йиқитишга ҳаракат қилиш айбловини юкламоқчи эканлигини тушунгач, ватанини тарк этди.

Ўзбекистондан мухолифатнинг сўнгги лидери ҳам чиқиб кетди
40 views
27 July 2012 - 11:20

Деярли ҳеч қандай садо чиқмаётган Ўзбекистондаги мухолиф партия лидери Нигора Ҳидоятова ҳам қочиб кетганидан кейин, Ўзбекистон яна ҳам сукунат ичига кирди.

Мамлакатда қолган оз сонли лидерлардан бири бўлган Ҳидоятова,  ҳукуматни йиқитишга ҳаракат қилиш айбловини юкламоқчи эканлигини тушунгач, ватанини тарк этди.

Судга Чақирув Қоғози

Рўйхатга олинмаган муҳолиф “Озод Деҳқонлар”  партиясининг лидери Нигора Ҳидоятова учинчи ўлкага келишидан кейин Озодлик Радиосининг Ўзбек хизматига интервью берди.  Хавфсизлик нуқтаи назаридан, бу ўлка номини сир сақланмоқда.

“Мен Ўзбекистонни 13 июлда тарк этдим, чунки хатар ичида эдим.  Охирги пайт мен гувоҳ сифатида 15 маротаба терговга чақиртирилдим.  Лекин 16-марта мен судланувчи сифатида чақиртирилдим.  Бу менга айблов қўйишларини билдирар эди.  Менга чақирув қоғозини олиб келган одам адвокат билан келишимни таъкидлаб ўтди, – дейди Ҳидоятова.

Нигора Ҳидоятованинг айтишича,  тергов давомида давлат вакиллари уни ноқонуний ташкилот тузишда ва конституцион тузуни ағдаришда айблашмоқчи эканликларини билдиришди.  “Бу ўзининг орқасидан энг оғир жазоларни олиб келадиган жиддий тарздаги айбловлардир ва бир маротаба айдор деб топилган ва қамалган инсон ҳеч қандай амнистия эвазига ҳам қутула олмайди” дейди Ҳидоятова.

Ҳидоятова, давлат вакиллари унга қарши гувоҳлик берадиган уч киши билан юзлаштирганида, кетиш қарорига келган.  Бунинг устига Ҳидоятова улардан иккитаси  таниш ва учинчиси, унинг ифодасига кўра Тожикистонлик ўзбек эса,  унга нотаниш эди.  Бу инсон Ҳидоятовани Истанбулда бошқа муҳолифат лидерлари билан кўришганини ва улар билан Тошкентдаги ҳукуматни гўёки йўқ қилиш режаларини тузаётганлигига гувоҳлик берган.

“Гувоҳ қиёфасида келганлар яна менинг бу режадаги ролим – давлатни  ағдариш учун АҚШ давлатидан келадиган маблағ билан таъминлаш эканлигини айтиб ўтишди” дейди Нигора Ҳидоятова.

Ўз ихтиёрига кўра сургунлик

“Мен бунинг оқибати нима бўлишини билар эдим.  Агар Ўзбекистонда қолган тақдиримда қамоқ жазосидан қутулишим амримаҳол эди” дея таъкидлайди Нигора.

48 ёшли, вояга етган икки фарзанд онаси, бошқа муҳолифат лидерларининг фаолиятини кузатиб боришини ва ўз ихтиёрига кўра сургунликни танлашга қарор қилган.

Маълумотига кўра, Тарихчи бўлган лидер “Озод Деҳқонлар” партиясини 2003 йилида қурди.  Давлат бу партияни рўйхатга олишдан бош тортди ва унинг аъзолари 2004 йилда ҳукумат сайловлари  арафасида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқидан маҳрум этилдилар.  Оқибатда “Озод Деҳқонлар” партияси сайлов бойкотлари жараёнида бошқа муҳолифа партиялари бўлган “Эрк” ва “Бирлик” ёнидан ўрин олди,  Нигора Ҳидоятова эса демократия учун курашишга давом этишга аҳд қилган.

Ўшандан кейин у Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовнинг аёвсиз диктатор режими остида яшаётган муҳолиф жамиятнинг кам сонли ва кучли овози унвонига эришди.

Унинг исми, Тошкент ҳукуматини қоралаётган чет эл ОАВда ёритилди. Ўзбекистоннинг ўзида эса Ҳидоятова ва унинг тарафдорларига, давлат тарафидан бошқарилаётган ОАВда чиқиш таъқиқланган.

Ҳидоятовлар оиласи учун сиёсий ҳаракат,  айблов ва ҳибс янгилик эмас.  Унинг синглиси Нодира икки маротаба ҳибсга олинган.  Унга қўйилган айбловлар сиёсий мақсадларга асосланган, деб таъкидлашади инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари.  “Серқуёш Ўзбекистон” муҳолифат алянси аъзоси бўлган Нодира ҳукуматни Андижондаги 2005 йил қатлиоми учун қоралагани сабабли 10 йил қамоқ жазосига тортилган.  У муддатидан олдин озод қилинган, аммо хорижга чиқиш таъқиқланган.

Ҳидоятованинг отаси Гого Ҳидоятов машҳур тарихчи ва мактаб тарих дарсликлари қаторида кўплаб асарларнинг муаллифидир.  Унинг буваси ва бувиси Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтураева машҳур актёрлар бўлган ва Ўзбекистонда уларнинг исми халқ орасида таниқли.

Бир пайтлар Гого Ҳидоятов қизи Нодиранинг қамоқ жазосига ҳукм этилганига доир шундай сўзларни айтиб ўтганди: “Бир кун келиб у ғалаба қозонади,  худди Нелсон Манделла каби”.

ozodlik.org дан таржима