МТС абонентлари аламларни кулгу билан енгмоқдалар

МТС абонентлари аламларни кулгу билан енгмоқдалар
143 views
30 July 2012 - 9:58

“МТС Ўзбекистон” компаниясининг ғалати бир шошқалоқлик ва кимнингдир англаб бўлмас маккорлиги билан “хизмат доирасидан ташқарига” улоқтирилиши, шу компаниянинг 10 миллионга яқин абонентларини енгил шок холатига туширди.

Енгил дедик. Зеро, бугун Ўзбекистонда Билайн, Перфектум, Узмобайл каби бошқа алоқа компаниялари хам борки, МТСдан ноқонуний қувилган абонентлар бутунлай алоқасиз қолишаётгани йўқ. Лекин барибир, ҳе йўқ бе йўқ, бутун бошли бир алоқа компанияси бир кунда ёпиб ташланиши фактининг ўзи, диктаторнинг биргина имоси билан Ўзбекистондаги хар қандай ташкилот ёки шахс бир лаҳзада “қонуний  доирадан ташқарида” бўлиб қолишини яна бир бор исботлади.

Бу жуда хам хавфли тенденция…

Шундай қилиб, “МТС Ўзбекистон” 10 кунлик танаффусдан кейин хам ишламади. Бу албатда кутилган эди. Шунинг учун хам, компаниядан “10 кунлик танаффус” хақида СМС олган абонентлар, бу ғайриоддий ёпилиш ортида турган “можаро”лардан келаётган “куйган латта” ҳидини сезишди ва дарҳол бошқа алоқа компаниясига уланиб олишди.

Интернетдаги ўзбекча форумларда МТСга мотам тутаётган кўплаб абонентлар билан мулоқотга кириб, бир нарсага амин бўлдим: МТСда интернет алоқаси яхши бўлган экан. “Айниқса, МТС Турбога гап йўқ! Сайтларга дарров кириб бораман” дейди Умид исмли Тошкентлик йигит.

“5 йилдан бери МТСдаман. Жуда қулай, интернети хам, связи хам. Юселлнинг интернети арзон дейишган эди, 2 кун ишлатдим…. Вай… скорость ноль! Интернетга киргунча ичларим қизиб кетди! 2 кун тутдим. Кейин… хайрлашдим” дейди Самарқандлик Нозим.

Бошқаларнинг хам фикри шу: МТСда интернет хизмати яхши бўлган. Ва менимча, диктатор Каримов ҳукуматини айнан мана шу жиҳат қўрқитган бўлиши мумкин.

Табиатан қўрқоқ бўлган диктаторлар информациянинг эмин-эркин тарқаши ортида, ўзлари учун ўлим сиртмоғини ёки ҳеч бўлмаганда, ўз халқининг гурзи каби муштини кўришади. Ва ҳар қандай йўллар билан ўзлари эгалик қилаётган ҳудудни иҳоталайдилар.

Бироқ, замонавий технологиялар чегара ва иҳоталарни тан олмайди, улар турли йўллар билан хар қандай “сейф-мамлакат” ичига бемалол кириб бора олади. Қолаверса, “Дунё тўрига” илиниб, унинг мазасини бир марта тотиб кўрган авлод, яна шу тўрга илиниш учун ҳаракат қилади.

Шундай қилиб, МТС-Ўзбекистон алоқа компаниясининг ёпилиши (энди “ёпилиш” сўзини бемалол ишлатиш мумкин, менимча) ортидан аввалига шошиб қолган абонентлар, бошқа алоқа компанияларига ўтишаяпти. Бўш пайтларида улар ўзларининг севимли МТСларини эслаб, “Уяли алоқа хақидаги фольклор”ни бойитиш билан бандлар. Абонентлардан бирини, собиқ МТС алоқа компаниясининг мажбурий-иҳтиёрий инқирози анчагина куйдирган шекилли, у ўз фикрларини ўзбек мақолларининг янгича талқинига солиб, интернет тармоғига киритиб қўйибди.

Мана ўша мақолларнинг янги талқини билан сиз хам танишинг:

1. Пайнетдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик.

2. МТС остонадан бошланар!

3. Ўғил болага 40 SIM-карта ҳам оз.

4. Янги телефон олмасдан, эскисини сотма.

5. Ўғил боланинг контактлари 40 туяга юк бўлур.

6. Жўнатилган СМС – отилган ўқ.

7. Ўз компаниянг  – ўлан тўшагинг.

8. УзМобайлда VIP бўлгунча, МТСда қарздор бўл.

9. Абонентнинг югургани – Пайнетгача.

10. Контактли дўст айтилмас.

11. Элдан чиқсанг ҳам, хизмат доирасидан чиқма.

12. Телефон бор, телефонлар нақшидир, телефон бор, пейжер ундан яхшидир.

13. МТСдан айрилганни Юсел ер, бўлинганни Билайн ер.

14. Онасининг телефонига қараб, қизини ол.

15. Яхши телефон маҳалладан чиқмас.

16. УзМобайлга қанча берма тарбия, Юсел бўлур, Билайн бўлур, асло бўлмас МТС!

17. Бор СМС, кел СМС, бормасанг, келмасанг, телефонда қол СМС!

18. Бир абонентга етти компания ота-она.

“МТС Ўзбекистон” алоқа компанияси абонентлари хозиргача ўз телефонлари ишлаб кетишидан умидворлар. Ҳаттоки уларнинг баъзилари “Тошкентдаги МТС дилерлик пунктлари 28 июль куни очилибди” деб хабар беришди. Лекин бу хабар хозирча тасдиқлангани йўқ.

Улуғбек Ҳайдаров
Ванкувер (Канада)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi