Тошкент Анқара билан орани яхшиламоқчи. Эндими?

Ўзбекистон Туркия билан муносабатларини яхшиламоқчи. Zaman хабар беришича, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркия бош вазири Режеб Тойиб Эрдўғанни муқаддас Рамазон ойи кириб келиши билан мактуб орқали табриклаган.

Тошкент Анқара билан орани яхшиламоқчи. Эндими?
137 views
30 July 2012 - 10:46

Ўзбекистон Туркия билан муносабатларини яхшиламоқчи.  Zaman хабар беришича, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркия бош вазири Режеб Тойиб Эрдўғанни муқаддас Рамазон ойи кириб келиши билан мактуб орқали табриклаган.

Мактубни эгасига Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Улфат Қодиров чет эл дипломатик миссиялар раҳбарлари ва элчилар тўпланган ифторлик зиёфатида топширган.

Қодиров Ўзбекистон ва Туркия биродар мамлакатлар ва доим бир-бирини қўллаб келадилар, дея қайд этиб ўтган. Ўзбек дипломатига кўра, Туркиянинг келажаги порлоқ, у ҳаётнинг кўп соҳаларида катта муваффақиятларга эришган ҳамда бошқа мамлакатлар учун демократик давлат яратиш ишида ўрнак бўла олади.

Эслатиб ўтамиз, Каримовнинг энг катта душмани, мухолифатдаги “Эрк” партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ Туркияда бошпана олганидан сўнг Анқара ва Тошкентнинг ўртасидаги муносабат бузилди. Тошкент бир неча бор Анқарага Солиҳни мамлакатдан ҳайдаб чиқаришга ишора қилди, аммо Туркия ўзини билмаганга солиб олди. Биринчидан, мухолифатчи БМТ томонидан сиёсий қочоқ мақомига эга, иккинчидан эса, Европа иттифоқи тарикибига киришдан умидвор Анқара инсон ҳуқуқларининг бузилишини ва шу йўл билан халқаро ҳуқуқ ҳимоя жамиятларининг эътиборини ўзига қаратишни истамади. Бундан ташқари, Анқара 2006 йилда Андижон воқеаларининг халқаро текширувини ўтказишни ҳамда Ўзбекистонда пахта терим мавсумида ёш болалар меҳнатидан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилган эди.

Бунга жавобан Тошкент мамлакатдаги турк тадбиркорларига босим ўтказиб келаяпти, уларни депортация қилаяпти, қамаяпти ҳамда 2012 йил 22 февралдан бошлаб Ўзбекистон телевидениесида турк сериалларини намойиш этишни тақиқлаяпти.

fergananews.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi