Ўзбек халқи эркинлик истайди

“Ўзбек халқи эркинлик истайди”. ЎХҲ Муассислар Мажлисининг аъзоси Доктор Намоз Нормўминнинг ушбу номдаги китобчаси турк тилида нашр қилинди. Mуаллиф Ўзбекистоннинг мустақиллик ва ундан кейин Каримов диктатурасининг ўрнатилиши билан далиллар асосида таништиради.

Ўзбек халқи эркинлик истайди
55 views
30 July 2012 - 12:02

ЎХҲ Муассислар Мажлисининг аъзоси Доктор Намоз Нормўминнинг ушбу номдаги китобчаси турк тилида нашр қилинди. Китобчанинг туркча исми “Özbek halkı özgürlük istiyor”, деб аталади. Ушбу китобчанинг муқаддамасида Ўзбекистон ҳақида қисқа маълумот ва ватанимиз тарихига оид қисқа хронологик маълумотлар берилади. Шундан кейин муаллиф Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва ундан кейин ватанимизда Президент Каримов диктатурасининг ўрнатилиши билан турк ўқувчиларини далиллар асосида таништиради. Шунингдек, китобчада ўзбек мухолифатининг ва унинг асосий кучи бўлган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг фаолияти, ўзбек ва турк ватанпарварларининг ҳамкорлиги ҳақида маълумотлар берилган.

Китобчани ушбу саҳифадан юулаб олишингиз мумкин:
http://uzxalqharakati.com/kitoblar