Каримов Америкадан ўрнак олади, аммо Америкадан яна танқид эшитади

Каримов Америкадан ўрнак олади, аммо Америкадан яна танқид эшитади
129 views
31 July 2012 - 13:31

АҚШ Давлат департаменти 30 июл куни эълон қилган янги ҳисоботда шундай хулосага келинган. Жаҳондаги диний эркинликлар вазиятига оид 2012 йилги ҳисоботни Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ўзи тақдим қилди.

Ўзбекистон хавфсизлик баҳонасида диний эркинликларни бўғмоқда. АҚШ Давлат департаменти 30 июл куни эълон қилган янги ҳисоботда шундай хулоса келтирилган.

2011 йил бўйи жаҳондаги диний эркинликлар исканжада қолишда давом этди ва кўплаб ҳукуматлар диний экстремизмга қарши кураш баҳонасида инсонларнинг фундаментал ҳаққи бўлган эътиқод эркинлигини бостириш сиëсатини давом эттирдилар¸ дейилади душанба куни Вашингтонда тақдим этилган АҚШ Давлат департаментининг дунëдаги диний эркинлик манзарасига оид янги ҳисоботида.

Аммо янги ҳисоботни тақдим этган Давлат котиби Ҳ.Клинтоннинг таъкидлашича¸ ҳукуматларнинг кўпчилиги ўз фуқароларининг айнан ана шу фундаментал ҳаққига энг кўп дахл қилмоқда ва 2011 йилда бу соҳада янада ортга силжиш кузатилган:

– Бугун диний эркинликларнинг жаҳон бўйлаб вазиятига қарасак ва бу эркинликлар кўлами кенгаймоқдами ëхуд тораймоқда¸ деган саволни ўртага қўйсак¸ бунинг жавоби одамни ҳушëр торттирмай қолмайди. Бугун бир миллиарддан ошиқ одам диний эркинликлар муттасил тарзда топталаëтган ҳукуматлар қўл остида яшамоқда. Шу боис¸ диний эркинликлар муаммосига эътибор қаратишимиз ўта муҳимдир¸ деди янги ҳисоботни тақдим этган Клинтон.

Ҳисоботда қайд этилишича¸ шаккоклик¸ муртадлик ва диний туйғуларни ҳақоратлаш каби баҳоналар воситасида ҳукуматлар диний эркинликларни чеклаш амалиëтини давом эттирмоқда.

Хитой¸ Эрон¸ Шимолий Корея ва Саудий Арабистони ҳар доимгидай Вашингтон тарафидан дунëда диний эркинликларни муттасил топтаб келаëтган давлатлар сирасига киритилган бўлса¸ Вашингтон иттифоқчилари бўлиб келган Афғонистон ва Покистонда ҳам айнан шу соҳада жиддий муаммолар борлиги эътироф этилади.

Айни шундай¸ АҚШнинг Афғонистонда “демократия” ўрнатиш бўйича яқин иттифоқчисига айланган Ўзбекистон ҳукумати ҳам¸ хавфсизликни ҳимоя қилиш баҳонасида ўз аҳолиси диний ҳақларини поймол қилаëтганлиги айтилган.

Бу йилги ҳисобот муаллифларига кўра, Ўзбекистонда бир йил мобайнида расмийларнинг диний эркинликларга муносабати ўзгармаган. Бу мамлакатда расмийлар назарида фаолияти экстремистик дея баҳоланган диндорларни ҳибсга олиш, қийнаш, калтаклаш амалиёти ҳамон давом этмоқда.

Ўзбекистонда диний гуруҳлардан мажбурий равишда қайддан ўтиш талаб қилинади (яъни диндорларнинг фаолиятларини назорат этишни қулайлаштириш учун – таҳр.), мамлакат қонунлари бировни ўз динига мойил қилиб ўтказишни (прозелитизм) таъқиқлайди (ваҳоланки, ҳар қандай дин ўз тарафига айнан мойил қилмасдан ўтказолмайди, бошқача қилиб айтганда, мусулмонлар ўз динларига даъват қилиб, сафларини кўпайтиришлари таъқиқланади – таҳр.), лицензияси бўлмаган ҳолда диний материалларни чоп қилиш, диний адабиётларни мамлакатга олиб кириш ва тарқатишни маън қилади (яъни, Каримовнинг сарой муллалари тарафидан чиқарилган, мусулмонларнинг бугунги талабларига мутлақо жавоб бермайдиган китобларидан бошқасини ўқиш ҳаром саналади – таҳр.).
Диний озчилик вакилларининг аксарияти рўйхатга олиш бўйича қатъий талабларга тўла жавоб бериши қийин. Айрим пайтларда, ҳисоботда ёзилишича, диний гуруҳлар аъзолари дин тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун йирик миқдорда жаримага солиниши ва ҳатто қамалиши мумкин.
Ўзбекистон қонунлари диний жамоатларга сиёсий партиялар ва жамоатчилик ҳаракатларини ташкил этиш, шунингдек, хусусий йўсинда диний таълим берилишини манъ қилади (!) (Яъни мусулмон жамоалар сиёсий ва ижтимоий фаолият ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум қилинади! Тасаввур қилиб кўринг, Германия (Ангела Меркель – Христиан-Демократик партия вакили) ёки АҚШда (Республикачилар партияси – Христиан сионистлар ва яҳудий гуруҳлар тарафидан лобби этилади) шунга ўхшаш таҳқиқларни, аллақачон у ердаги ҳукуматларни ағдариш ташлашган бўларди – таҳр.)

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида диний асосдаги тоқатсизлик ўтган йили бутун дунё бўйлаб муҳим муаммолардан бири бўлиб қолгани ҳам урғуланган. Унда Баҳрайн, Ироқ ва Россия ҳукуматларининг диний эркинликлар бўйича амалга оширган ишлари танқид қилинган (Ироқни мусулмонларга нисбатан энг кўп қийноқлари билан танитган – Абу Ғурайб қамоқхонаси АҚШ армиясига қарашли. АҚШнинг мусулмонларга қарши қийноқлари ҳақида ушбу видео ҳужжатли хабар беради – таҳр.)

Ҳисоботда, албатта одатдагидай, Хитой, Эрон, Шимолий Корея ва Саудия Арабистони виждон эркинлиги тамойилини мунтазам равишда бузиб келаётган мамлакатлар қатори саналган.
Шуни ҳам айтиш керакки, АҚШ тарафидан инсон ҳуқуқларига оид бу каби баёнотлар аслида инсон ҳуқуқлари фақат баъзан мана шунақа баёнотларда тилга олинадиган мавзудан бошқа нарса эмаслигини кўрсатади. АҚШ Давлат департаментининг 2010 йил учун чиқарган ҳисоботида ҳам Ўзбекистон “алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” қаторига киритилган эди. Аммо ўтган икки йил мобайнида АҚШ фақат Ўзбекистон ва мазкур ҳукуматлар билан ҳамкорликни тобора кучайтириб келмоқда.

ЎХҲ хабар маркази

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi