New Europe: Назарбоев режими кузда қулайди!

“Назарбоев учун “Магнитский акт”ини қўллаш, уни Каддофий сценарийси бўйича қулатади” деган сарлавҳа остида «New Europe» бир мақола эълон қилди. Қозоғистон веб-сайтлари ва газеталари буни “сенсация” дея баҳолашди.

New Europe: Назарбоев режими кузда қулайди!
167 views
01 August 2012 - 8:53

“Назарбоев учун “Магнитский акт”ини қўллаш, унинг режимини Қаддофий сценарийси бўйича қулатади” деган ажабтовур сарлавҳа остида  «New Europe» номли газета бир мақола эълон қилди.

13 июл куни эълон қилинган ушбу мақоланинг борлигини куни кеча билиб қолган бир неча Қозоғистон веб-сайтлари ва газеталари, мақолада ёзилган гапларни “сенсация” дея баҳолашди.

Мақолада айтилишича, “Брюсселда, ўтган йилнинг декабр ойида юз берган Жанаўзендаги қотилликлар бўйича резолюцияни Европа парламенти кун тартибига қўйиш бўйича иш олиб бораётган диссидентлар ва мухолифат аъзолари кўпайиб бормоқда”.

Яна шу мақолада, гуёки Европа иттифоқи қонун чиқарувчи органларида, “Қозоғистон презденти Нурсултон Назарбоев ва унинг оила аъзоларига виза бермаслик хамда уларнинг банк хисоб рақамларини музлатиш” имкониятлари кўриб чиқилаётганлиги ҳам айтилади.

«New Europe» ўзининг Брюсселдаги манбааларига таяниб “Президентга яқин бўлган юқори лавозимли амалдордар, ўз бошларини қутқариш мақсадида, 16 декабрда Жанаузенда намоишга чиққан қуролсиз кишиларга қарата ўт очиш буйруғини шахсан президентнинг ўзи берган” дейди.

Газетада яна Жанаузендаги қирғинда тирик қолганларнинг сўзлари хам келтирилади. “Полиция автоматлари билан ўлдирилганлар сони 800 тага етган” деб ёзади «New Europe».

«Жанаузендаги қонли қирғин хақидаги резолюциянинг Европа парламенти томонидан қабул қилинишга тайёрланиши, Назарбоев ва унинг командаси кризисни енгиб ўта олиши ёки олмаслигидан қатъий назар тинч йўл ёки Қаддофий режими билан бўлгани каби қулашга тайёр бўлган режимининг сўнгги кунлари бошланганидан дарак беради” дейилади  «New Europe» газетасининнг “Назарбоев учун “Магнитский акт”ини қўллаш, унинг режимини Қаддофий сценарийси бўйича қулатади” номли мақоласида.

Назарбоев режимининг аёвсиз танқидчиси сифатида ном чиқарган журналист Гулжан Эргалиева узининг www.guljan.org сайтида  «New Europe» газетасидаги мақолага муносабат билдирди.

Гулжаннинг айтишича, бу мақолани сенсациялар қаторига қўшиш мумкин. Биринчидан, деб ёзади журналист, Назарбоев хузурида саройининг сирларини тарқатувчилар ва унга қарши харакат қиладиган шахслар пайдо бўлибди. Иккинчидан эса, Жанаузен қирғини қурбонлари дахшатли рақамларда келтирилган, учинчидан, Европа Қозоғистон президентини тахтдан тушуриш билан шуғулланишга бошлабди.

Бироқ негадир хеч ким, бу кадар сенсацион баёнотдан сўнг хам Остонага савол ташламаяпти, жахон оммавий ахборот воситалари Оқўрдани қамал хам қилгани йўқ, Қозиғистоннинг ўзида хам сукунат хукмрон  – хеч ким бу ахборотни байроқ қилиб кўтаргани хам йўқ, ёки ғазаб билан рад этгани хам йўқ, дейди яна журналист Гулжан Эргалиева.

“11 кундан буён интернет оламида сузиб юрган “Назарбоев учун “Магнитский акт”ини қўллаш, унинг режимини Қаддофий сценарийси бўйича қулатади” номли сенсацион мақоласи юзасидан пайдо бўлган саволлар жуда хам жиддий бўлгани боис, биз «New Europe» сайти билан боғланишга уриндик. Бироқ, сайтда кўрсатилган электрон  манзилларга жўнатилган мактубларимизнинг хаммаси қайтиб келди, шунингдек, кўрсатилган телефон рақамларини теришимиз хам фойда бермади. Шундан сўнг биз, «New Europe» номли нашрнинг ўзи борми ёки йўқми деб ўйлаб қолдик” деб ёзди ўз сайтида журналист Гулжан Эргалиева..

Ҳақиқатдан хам жуда хам қизиқ вазият. Махаллий газета ёки сайтларда пайдо бўлган Назарбоев хақидаги танқидий чиқишларга ўта тоқатсиз бўлган Оқўрда нуфузининг ҳимоячилари, Қозоғистон етакчиси обрўсини бир пул қиладиган мақоланинг Европа газетасида пайдо бўлишини кўриб кўрмаганга олаяпти.  Аслида, оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган бундай айбловлардан кейин президент Назарбоевга халқаро трибуналнинг қора курсиси нақд бўлиши керак эди.

«New Europe» газетасида чиққан мақола фақат қозоқ мустақил нашрлари диққат марказида турибди холос. Расмий матбуот хозир бу хақда муносабат билдиргани йўқ.

“Сукут аломати ризо”, дейди кулиб бир таниш қозоқ журналисти.

“Демак, ғарб Қозоғистонга нисбатан ўзининг қанақадир режасига эга ва яқин ойларда нимадир ўзгариши керак” дейди у.

Айни пайтда эса, Россиялик сиёсий тахлилчилар юқоридаги мақола атрофида мунозараларни бошлаб юборишди.

Башоратлари 99,9% даражада тўғри чиқиши айтилаётган таниқли россиялик таҳлилчи, Глобализация ва ижтимоий харакатлар институтининг иқтисодий тадқиқотлар Маркази рахбари Василий Колташовнинг айтишича, Қозоғистондаги тузумнинг тақдири шу йилнинг кузида хал бўлади ва Россия Назарбоев хукуматини қутқариш ёки қўллаш учун хатто бармоғини хам қимирлатмайди.

“Менинг фикримча, Қозоғистондаги режим бутунлай паралич бўлгунига қадар Европа томошабин бўлиб туради. Нурсултон Назарбоевнинг тахтда қолиши имкониятлари оз эканлигини Браюсселда тушуниб қолишди”, – дейди Василий Колташев.

Тахлилчининг фикрига кўра, Назарбоев тинч йўл билан тахтни бўшатса ва қандайдир шартга биноан мамлакатдан чиқиб кетса, унинг ўзи ва яқинларининг омон қолиши имконияти кўпроқ бўларди. Акс холда, дейди Василий Колташев, у узининг режимининг қандай қулаётганини кўришга махкум бўлади ва унда Назарбоев учун ортга чекиниш йўллари кесилган бўлади.

“Унинг бугунги дўстлари  – АҚШ ва Европа Иттифоқи – ундан биринчилардан бўлиб юз ўгиришади. Россия эса Назарбоев хукуматини қутқариш ёки қўллаш учун хатто бармоғини хам қимирлатмайди. Росиянинг ўзининг муаммолари етарли ва янги қозоқ хукумати билан эффектив хамкорликни йўлга қўйиш осонроқ” дейди Россиялик сиёсий таҳлилчи  Василий Колташев.

Ўрта Осиё минтақасида ўз таъсирини сақлашга жон жахди билан уринаётган Россиянинг сиёсий тахлилчилари ўз сўзларини шамолга совурмайдилар…

Демак, таҳмин қилиш мумкинки, минтақа мамлакатлари ва уларнинг авторитар хукуматларини жиддий синовлар кутаяпти.

Улуғбек Хайдаров,
журналист,
Ванкувер, (Канада)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi