МИЛЛАТДОШЛАРИМГА РАМАЗОН МУРОЖААТИМ (Муҳаррирга мактуб)

МИЛЛАТДОШЛАРИМГА РАМАЗОН МУРОЖААТИМ (Муҳаррирга мактуб)
122 views
01 August 2012 - 21:25

Ассалому алайкум миллатдошларим.

1. Авваламбор сиз билан бизни муборак Рамазон ойига рўза тутиш даражасида соғ-саломат етказганига Аллоҳга минг қатла шукурлар бўлсин.

2. Қадрдон Ватанимиз Ўзбекистонда диктаторлик режими минг-минглаб намозхон биродарларимиз, опа-сингилларимиз ноҳақ, туҳмат билан қамаб, кўп йиллардан бери азоб бермоқда. Уларнинг бегуноҳ фарзандлари ота, баъзан эса она меҳридан маҳрум бўлган ҳолда вояга етмоқда.

3. АҚШ Давлат департаменти 2012 йил 30 июл куни эълон қилган янги ҳисоботида “Ўзбекистон хавфсизлик баҳонасида диний эркинликларни бўғаётгани”, Ўзбекистон “алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” қаторига киритилгани таъкидланган (http://www.ozodlik.org/content/article/24661815.html)

4. Маълумки, муборак Рамазон ойининг 27-кечада Қуръони карим нозил этила бошланган. Шу сабабли дунёдаги барча 1,5 миллиарддан ортиқ мусулмонлар Рамазоннинг 27-туни, яъни 14 дан 15 августга ўтар кечаси Лайлатул Қадр кечаси сифатида нишонлашади.

5. Таклифим: 2012 йил 13 ёки 14 август куни кўпгина давлатлардаги Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет ўтказишни уюштирайлик. Пикетдаги асосий талаблардан бири – Ўзбекистондаги намозхон биродарларимизни таъқиб-тазйиқ қилиш тўхтатилсин, қамоқхоналардаги биродарларимиз озод қилинсин. Уларга нисбатан ҳам амнистия қарори қўллаш йўли билан озод этилиши мумкин ва керак.

6. Кўпчилик мамлакатларда митинг ва намойишлар ўтказиш учун ҳокимиятдан олдиндан ёзма рухсат талаб этилади. Пикет ўтказиш учун эса бундай рухсат талаб этилмайди. Шу сабабли мен пикет ўтказишни таклиф қилмоқдаман. Иккинчидан, пикетни ҳатто бир киши ҳам ўтказайвериши мумкин. Бу худди намоз ўқиган каби: бир киши бўлиб ҳам, кўп киши бўлиб ҳам намоз ўқишимиз, пикет қилишимиз мумкин.

7. АҚШда яшаётган 300 мингдан ортиқ ўзбекларга мурожаатим. Мен 2012 йил 1 апрелдан бери Вашингтон шаҳрида яшаяпман. Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонаси манзили: Вашингтон шаҳри, Масачусеттс шоҳкўчаси, Шимоли ғарб мавзеси, 1746-уй ( Embassy of Uzbekistan 1746 Massachusetts Avenue, N.W., Washington, D.C. 20036-1903).

Ушбу элчихона олдида пикет ўтказиш билан боғлиқ барча саволларни электрон почталаримга: jiz54@mail.ru , tohir1953@mail.ru , shus5454@safe-mail.net , ergash1955@yahoo.com ёзишлари ёки 1-202-341-4028 рақамли телефонимга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Менинг электрон почталарим ва телефоним махсус хизматлар назорат қилаётганлиги сабабли улар бевосита боғланишга имконият бермасликлари мумкин. Шундай вазиятда ушбу Мурожаатномам остида постинг ёзувини қолдирсангиз ва сиз билан алоқа боғлашим учун электрон почтангиз ёки телефон рақамингизни ёзиб қолдиришингизни сўрайман.

8. Намозхон, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Толиб Ёқубовга илтимосим бор. Ўзбeкистонда қамоқда ноҳақ жабр кўраётган 28 нафар инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар, мухолиф сиёсий партиялар фаоллари ва ислом дини олими, имом Руҳиддин Фахруддинов ҳақидаги асосий маълумотлар ёзилган жадвалингиз бор эди.

Мен ўша жадвалингизни 2010 йил 18 июн (шанба) куни Бойси шаҳар марказида Халқаро Қочқинлар кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда 10 стенддан 2тасида намойиш қилгандим.

Бу фаоллар исми-шарифини стeндда ёзилган кeтма-кeтликда кeлтириб ўтаман: Норбой Холжигитов (1950), Юсуф Жума (1958.19.1), Ҳабибулла Акпулатов (1950), Рашид Бeкжанов (1959), Муҳаммаджон Бeгжанов (1954), Исроилжон Холдоров (1951), Азам Фармонов (1978), Абдурасул Худойназаров (1956), Алишeр Караматов (1968), Насим Исақов (1966), Мурод Жўраeв (1952), Ҳазрат Ахмeдов (1940), Жамшид Каримов (1967), Мамадали Махмудов (1940), Самандар Қуқонов (1945), Исоқ Абдуллаeв (1935), Солижон Абдурахмонов (1950), Азам Турғунов (1952), Юсуфжон Рўзимуродов (1958), Ғайрат Мeхлибоeв (19 ), Машраб Жумаeв (19 ), Руҳиддин Фаҳруддинов (1967.8.8), Жамол Қутлиeв (19 ), Зафар Рахимов (19 ), Юлдош Расулeв (19 ), Дилмурод Саидов (1962), Мамадали Қорабоeв (19 ), Фарходхон Мухторов (1968).

Ўтган икки йил давомида рўйхатдагилардан Норбой Холжигитов, Юсуф Жума, Рашид Бeкжанов, Алишер Кароматов, Фарходхон Мухторовнинг қамоқдан озод этилишига эришдик. Ўша жадвалга ноҳақ қамалган журналист Хайрулла Ҳамидовдек халқимизнинг ўқимишли фазандларини киритсангиз, яъни бугунги кунга мослаб сайтда чоп этсангиз ёки менинг электрон почтамга жўнатиб юборсангиз яхши бўларди. Ушбу жадвалдаги маълумотлардан миллатдошларимиз, жумладан мен ҳам 13 ёки 14 август кунги пикетларда фойдаланар эдик.

9. Миллатдошларимиз номига ёзилган ва дунёнинг кўпгина мамлакат пойтахтларида ўтказиш режалаштириланаётган Мурожаатномамни иложи борича кўпроқ сайтларда чоп этилишини сўрайман. Токи кўпроқ миллатдошларимиз ўқисин, билсин, пикет ўтказиш йўли билан қамоқдаги намозхон биродарларимизни ҳимоя қилиш орқали савоб олишга ҳаракат этишсин. Ушбу Мурожаатномани чоп этган ҳар бир сайт раҳбариятига олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

10. Ушбу пикетга мачитда жума ва таровеҳ намозларига борганингизда сиз билан салом-алик қилаётган бошқа миллатдаги намозхонларни ҳам жалб қилишингиз мумкин. Токи Имом ал Бухорий, Имом ат Тирмизий каби кўплаб буюк алломалар яшаб ўтган ва бугунги кунда ҳам яшаётган Ўзбекистонда оддий намозхонларга бўлаётган таъқиб-тазйиқ, қама-қамалардан хориждаги мусулмонлар ҳам хабардор бўлишсин, ўз дуоларида Ўзбекистондаги биродарлари озод бўлишларида Аллоҳ ёрдам беришини тилашсин.

11. Улуғ Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қилиб қуйидаги ҳадисни айтган эди: «Сизларнинг қайси бирларингиз бирор жиноий ишни қилинаётганини кўриб қолсангиз дарҳол уни қўлингиз билан тўхтатинг. Агар бунга имкониятингиз бўлмаса тилингиз билан қайтаринг. Бордию буни ҳам бажара олмасангиз дилингиз билан нафратланиб туринг. Лекин буниси иймони заиф кишининг ишидир» (Имом Тирмизий. – http://islom.uz/content/view/345/147/)

Сиз билан биз хориждаги Ўзбекистон элчихоналари олдида 2012 йил 13 ёки 14 август куни ўтказадиган пикетимизда бегуноҳ намозхонларни таъқиб-тазйиқ этиш тўхтатилишини, қамоқдагилар озод қилинишини талаб этишимиз жиноий ишни тилимиз билан қайтаришга киради. Биз амалий пикетимиз орқали улуғ Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) кўрсатган йўл-йўриқни бажариб, савоб иш қилган бўламиз.

12. Ушбу савоб ишда ҳаммамизга Аллоҳ мададкор бўлсин, омин!

Шуҳратжон Аҳмаджонов,
оддий намозхон, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, мустақил журналист ва қочқин.

2012 йил 1 август.

АҚШ, Вашингтон шаҳри.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi