Ўлимни олдиндан сеза олиш қобилияти

Ўлимни олдиндан сеза олиш қобилияти
20 views
05 August 2012 - 11:44

Сохибкароматлик Оллоҳ томонидан берилган ноёб бир хислат бўлиб, у ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Лекин ҳаётда ҳар биримиз ҳам шу қобилиятидан фойдаланамиз, вақти келганда авлиёлик ҳам қиламиз. Аммо бу хусусиятни кўп вақт ўзимиз пайқамаймиз.

 Ҳа, шундой! Кўпчилик инсонлар ўз ўлимларини олдиндан сезиб, унга биноат турли хил васиятлар қилишади. Буни, айниқса, донишманд, авлиёлар, буюк инсонлар фаолиятида кўриш мумкин. Келинг, айрим ҳодисаларга қулоқ тутайлик…

  (Инсон ўз ҳаётининг тугашини билиши мумкин?)

 Охират аломатлари:

   19 асрнинг 80-йилларида “Қадимги давр” журналида Л.Н.Толстой авлодидан бўлган. В.Васильчикованинг шундай хотиралари берилади: “1830-йилда Рассияда вабо  тарқалди”. Кучли, қатъиятли ва қаҳри  қаттиқ хўжайин Евсей Евсеич бунақаларга  ишонмасди,  аммо негадир  жуда ишонувчан ва мулойим бўлиб қолди. Аслида эса у  туш кўриб, бир қария унга Момо Ҳавонинг тимсоли бўлган санамни беради. Қария санамни кўриб ҳайрон бўлган  Евсеичга қараб,

-“бу ҳақиқат маъбудасини биринчи марта кўрганингдаёқ вафот этасан!” дейди.

У шундан сўнг бирдан синиқиб, ҳокимиятни бошқаришга ҳам хафсаласи келмай қолади. Евсеични қанчалик овунтириб, далда  беришмасин,

-“айтилган гап бир кунмас бир кун бўлади.  У албатта, келади”

дерди. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлади. бир куни Евсей Евсеич княз Ронскойникига борганида, жўшқин ов ишқибози бўлган қўшниси уни қўлида Момо Ҳавонинг тимсолини ушалгани ҳолда кутиб олиб,

-“Қара, отахон худо менга ажойиб хазинани  юборди”, деди. Евсеич бўлса,

-“Сиз менинг ўлимимни олиб келибсиз, княз… Хайр!”

дея шубасини кийиб, жўнаб қолади. У жуда асабий ҳолатда дашт бўйлаб кетаётганда бўйни аравнинг сиртмоғига осилган холда вафот этади.

Бундан хам қизиқ ва ғаройиб ҳодисалар К.Фламмарионанинг “Ўлим ва унинг жумбоқлари” китобида берилган. 1906 йилнинг 30 январида келажакнинг порлоқ юлдузи бўладиган ёш актирса Ирен Муза гипноз сеансига киради. Шунда

-“Сизнинг саҳнадаги зафарларингиз қай даражада бўлади?” деган саволга Ирен

-“Менинг мавқеим тез орада тугайди. У мени кутяпти қанчалик қўрқинчли!”

деб ёзиб беради. Сеансни олиб борувчи ҳайрон бўлади.

Орадан қарайиб 3 йил ўтгач, 1909-йилнинг 22 февралида унинг сочларини турмаклаётган сартарош билмасдан тез ёнувчи соч бўёқни  электроплика устига қуйиб юборади. Натижада актрисанинг уст-боши,  сочлари ва танаси куйиб қолади. Тез орада у қаттиқ азоблар билан шифохонада вафот этади.

Лермонтов “туш”нинг башорати:

Ўз ўлимларини олдиндан башорат эта олиш кўпроқ санъат аҳлига тегишли. 1837-йил Кавказдаги ҳаракат армиясига юборилган Лерментов, орадан 3 йил ўтгач, 1841 йил ўзининг ўлимини сезиб, “туш” деган  шеърини ёзган эди. Унда “Доғистон водийсининг жаримасида кўкрагимда қўрғошин, жим ётибман. Яранинг чуқур ботишидан менинг қонларим томчилаб оқмоқда”, (насрий таржима бизники-Р) деб ёзган эди. Бундан шоир ўзининг ўлимини башорат қилган бўлиб, чиқади. Тўғри Мартиновнинг ўқидан кейин у бирдан ўлмаганди, балки аравага солиб олиб боришаётганда йўлда вафот қилган.

1913-йилнинг 4 ноябрида ёзувчи Фёдр Сологуб ҳам ўзининг ўлими яқинлашганлигини сезиб, шундай ёзганди:

-“Декабрда мени қоронғилик ўз қаърига тортмоқда декабрда мен яшашдан тўхтайман”.

У ҳақиқатдан ҳам 5-декабрь куни вафот этади.

3 чи воқеа жаз мусиқасининг қироли Америкалик улуғ мусиқачи Гленн Миллер  билан кечган эди. У иккинчи жахон уруши даврида ҳарбий мусиқачиларни тўплаб, оркестр тузади ва аскарларни рағбатлантирувчи жанговар руҳдаги қўшиқларни ижро этади.  1944-йилнинг июнида ўз оркестри билан Англияга бориб, концерт қўйганда у бирдан жуда маюс бўлиб қолади. Шундан сўнг у Парижда Иттифоқчилар жанговар армиясининг зафарларни  куйловчи рождество концерт дастурини намойиш этиши лозим эди. Шунда у бир дўстига,

-“Кўнглим сезиб турибди, оркестр албатта Америкага қайтади, унда фақат мен бўлмайман”, деган экан.

1944-йилнинг 15 декабрида Лондондан65 кммасофадаги аэродромдан “Норсмен” номли 1 маторли енгил самалиёт кўкка кўтарилди. Аммо самолиёт ҳам йўқ, мусиқачи ҳам….

Даҳшатли  кечалар:

Одатда кўпгина башоратлар тушда содир бўлади. Шотландиялик Маккорли тушида ўзининг танасини одамлар сувдан чиқариб олиб кетаётганини кўради. Шу боис у дўстлари  билан учрашувга қайиқда эмас, қуруқлик орқали борди. У тушнинг бир хаёл эканлигини айтиб, қуруқлик орқали юриб, бу фалокатдан қутулганидан хурсанд бўлади. Бироқ дўсларини кутиб турганида у  турган жарлик бирдан ўпирилиб, пастга тушиб кетади. Сузишни билмаган Маккорли сувга чўкиб ўлади. Мутаносиблик бўйича Франуц тадқиқочиси Аниела Жоффе “туш кўриш ва  олдиндан айта олиш” асарида Магдалена исмли хизматкорнинг  тарихини хикоя қилиб беради.

49 ёшли Магдаленага эрталаб телеграмма келтириб беришади. Унда “сен 3 кундан кейин вафот этасан, тайёрлан!” деб ёзилган экан. У бунга  парво қилмасдан байрам бўлгани учун қизиникига пишириқлар олиб боради ва у ерда ётиб қолиб 3 чи куни юрак  хуружидан вафот этади.

Ўлим сен билан ёнма-ён…ёки олимлар фикри:

     “Ҳарбийлар орсида қизиқ одат бор, деб хотирлайди Д.Ф.Тройнин. кимни эслаб, қумсасанг, албатта бир балога йўлиқасан. Ё бугун, ё эрта ўлим топасан! Кунларнинг бирида катта ёшдаги бир аскар онасини эслаб қолди. Эрталаб немисларнинг ўқидан ўлим топди. Афғон урушида бўлган йигитларининг ҳар бири ўз ҳаётидан жуда кўплаб ҳикоялар келтиришлари мумкин. Ахир, улар менинг кўнглим сезаяпти, деганида, албатта, ҳақиқат  бор эди!”

Бу хусусда олимларнинг фикри қандай? Улар инсонда мавжуд қувват сарфланишининг тасодифий бузилиши натижасида юз бериши мумкин. Бу ҳодиса жонли, фикрловчи фаолият бўлиб, ундаги “қора куч”ларнинг пайдо бўлиши бир неча сабабларга боғлиқ.

Биринчидан биз ўзимиз номуносиб, номатлуб ишлар қилиб, гуноҳ орттирамиз. Натижада, “қора куч”лар биздан ўч олади. Иккинчидан, бизнинг авлод-аждодларимизнинг гуноҳлари унинг асорати бир  неча авлодларга етиб бориши мумкин. Ва ниҳоят, учунчиси кўз тегиш, қора кучлар хуружи, бир шахснинг иккинчи шахсга нисбатан адовати ва ҳаказолар. Буларнинг ҳаммаси инсонлар қалби ва асабида кўпроқ туш ҳолатида ўз асоратини қолдиради. Шу боис кўп вақтларда менинг кўнглим сезиб турибди ёки қалбим (ёхуд юрагим) бир нарсадан хабар беряпти, деганида  улар одатда ҳақ бўлиб чиқишади.

 

Абдукодир Саттаров

Мат терувчи: Исмоилова Гавҳарой