Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (6)

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (6)
25 views
08 August 2012 - 10:18

Муҳаммад Солиҳга нисбатан чиқарилган ҳукм, унинг мавқеини мустаҳкамлайди

Ўзини Ўзбекистон исломий ҳаракати деб атаётгани гуруҳ раҳбарлари Тоҳир Йулдош ва Жума Намангонийлар бу ва ўтган йилги жангариларнинг Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларига бостириб киришларида маъсулиятини ошкора ўз устига олганликлари ва уларга нисбатан қатор ашёвий далилларнинг мавжудлигини назарда тутсак маҳкама томонидан таклиф этилаётган ҳукмларни мантиқий дея баҳолаш мумкин, лекин бу ҳаракатларда ўз иштирокини рад этиб келган “Эрк” партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг бу жараёнда жавобгарликка тортилишининг сабаби нима бўлиши мумкин. Ҳамкасбим Луиза Искандарий айни савол билан Марказий Осиё бўйича мутаxассис, шарҳловчи, собик дипломат Пол Бернга  мурожаат қилди.  

***

– Ғарбда Ўзбекистонни кузатиб турганлар нима учун ўзбек расмийлари Муҳаммад Солиҳга йўналтирган ҳар қандай эҳтимолий айбловларга умуман қабул қилиб бўлмайдиган ҳол деб қарайдилар? Бунинг сабабни Муҳаммад Солиҳ презедент Каримовга қонуний равишда рақиб бўлган шахс эканида кўрадилар, нега?

Пол Берн:Жаноб Каримов сайловдa ютганига қарамасдан, Муҳаммад Солиҳ томонидан салмоқли мухолифатнинг ташкил этилганини президент Каримов унута олмаган. Ғарб кузатувчисининг президент Каримов Муҳаммад Солиҳ ва “Эрк” партиясининг халққа таъсиридан ҳайиқар экан деган хулосага келиш осон. Ғарб наздида агарда раҳбар ўз мухолифига нисбатан ўта қатъий чоралар кўрса бу – ҳайиқиш белгиси. Агар Жаноб Каримов “Эрк”дан ҳайиқмасa, бу қадар ўч олишга сабаб нима, деган савол туғилади.

-Ўзбекистон маҳкамаси чиқаражак ҳукм, унинг қандай бўлишидан каътий назар, сизнинг фикрингизча Муҳаммад Солиҳнинг сиёсий имиджига таъсир кўрсатадими?

Пол Берн : Ўзбек маҳкамаси томонидан чиқарилган ҳукм Ғарбда эътиборга лойиқ бўлади деб ўйламайман. Ўзбек адлия тизимининг Ғарбда обрўси ёмон. Ўзбекистонни озгина билган шахс ёки ҳукуматнинг бу тизим чиқарган ҳукмга аҳамият бериши қийин. Марказий Осиё сиёсатини билганлар учун Муҳаммад Солиҳга нисбатан чиқарилган, ўлим ҳукми ёки бошқаси, унинг мавқеини мустаҳкамлайди холос. Муҳаммад Солиҳ мутлақо айбсиз деб айтаётганим йўқ, мен унга нисбатан илгари сурилган айбловларнинг тафсилотини билмайман. Мен ўзбек адлия тизимининг қозонган ёмон обрўси ҳақида гапирмаяпман. Ўзбек маҳкамаси томонидан сиёсий мазмунда чиқарилган ҳар қандай ҳукмга шубҳа билан қаралади, ана шуни таъкидламоқчиман.

Унга қарши ўзбек расмийларининг террорист дея қўйган айблари ва қидирув эьлонлари Солиҳнинг бошқа давлатларга саёҳатига ёки яшашига халақит бермаганку? Шу вақтгача Ғарб давлатлари томонидан Муҳаммад Солиҳнинг саёҳат қилиши борасида чиқарилган қарорларга ўзбек расмийларининг бирор қарорининг таъсирини айтиш мумкин эмас. Ўзбек ҳукумати ҳар қандай давлатга Муҳаммад Солиҳни чиқариб юбориш ёки бошқа бир талабнома юбориши мумкин. Агар бирор ҳукумат ўзбек томонининг талабини қондирмоқчи бўлса, бу ўзбек расмийларининг айбловлари исботлангани ёки уларнинг далилга эга эканлигини кўрсатмайди. Бу каби талабнинг қондирилиши заминида сиёсий ва иқтисодий сабаб ётади. Лекин, масалан, Британия ҳукумати Муҳаммад Солиҳга нисбатан бирон қарор қабул қилмоқчи бўлса, Ўзбекистон маҳкамаси чиқарган ҳукм бунда бирон рол ўйнайди, дея олмайман.

BBC
2000 йил, 17 октябр