Каримовнинг атрофи – Ўғрилар салтанати

“Tax Justice Network” ташкилотининг маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 23 миллиард доллар пули оффшор мамлакатларда жойлашган. Бу – давлат йиллик бюджетининг ярми демакдир. Асосийси, бу пуллар амалдорлар ҳамда уларнинг қариндошларига тегишли ўғирланган пуллардир.

Каримовнинг атрофи – Ўғрилар салтанати
193 views
08 August 2012 - 15:07

“Tax Justice Network” ташкилотининг маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 23 миллиард доллар пули оффшор мамлакатларда жойлашган. Бу – давлат йиллик бюджетининг ярми демакдир. Асосийси, бу пуллар амалдорлар ҳамда уларнинг қариндошларига тегишли ўғирланган пуллардир.

Ўзбекистон табиий ва геологик жиҳатдан бой мамлакат бўлса-да, бугунги кунга келиб, энг қашшоқ мамлакатлар сафида пешқадамидир.  Халқни шу куйга солган ўз қаҳрамонларини юзидан танишини истаб, сизларга ўзим билган бир-икки маълумот ва амалдорларнинг ўзи ва қариндошлари ҳақида:

Каримов ва унинг оиласи энг асосий фигурантлар бўлгани билан унинг йиллар давомида алмашмай келаётган малайлари ҳам халқни талон қилишдаги хиссалари кам эмас.

Рустам Иноятов.

Алмашмайдиган фигуралардан бери. Унинг бизнеси ва таъсир доираси Ўзбекистонда жуда катта. Унинг хотини ва қайниси бизнес доираларини юритади. Флора Иноятова ҳамда унинг укаси Бахтиёр Иргашев   “Консалтинговая Компания «ANSHER KAPITAL», ООО “Benif”  ларнинг эгаларидир. Улар мамлакатдаги экспорт-импорт операцияларининг аксарини назорат қиладилар.

Яна ОАИКБ “Ипак Йўли” ҳамда “General Motors”нинг Ўзбекистондаги мотор ишлаб чиқариш Заводида “ҳисса”лари бор. Уларнинг фарзандлари ўша Тошкентдаги энг машҳур ва тегилмас кайфу-сафочиларидандир.

Рустам Азимов.

Мамлакатнинг иқтисодий модели асосчиларидан. Доданинг ғазначиларидан бири.  Машҳур Трест 12 ОАИКБ “Ипак Йўли” ларнинг кришаси ва улардан келадиган  даромаднинг катта улуш соҳиби. Яна Асака заводидан хам даромад эгаси. Улуғбек Розиқуловнинг устози. Миллий Банк раҳнамоси. Ипак Йўли банкининг соҳиби, у ернинг мошенник Раиси, Рустам Раҳимбековнинг худоси.

Икки ажойиб қизларнинг отаси. Ойнисо Азимова-Юсупова ҳамда Малика Азимова.

Иккала қиз ҳам Москва ва Европа мамлакатларининг доимий меҳмонларидан. Дам олиш соҳаси бўйича устаси фаранг. Ойнисо гарчи хаётда Миллий банкка қадам қўймаса-да, у ерда ишлайди ва стажи юриб туради.  Ҳозирги кунда Филлипинда истиқомат қилади. Маликанинг тўйи эса Москвада донғи кетган тўйлардан бири бўлган, айтилишича, тўй харажати 3-5 миллион долларни ташкил этган.

Бўритош Мустафоев.

Доданинг любимчикларидан бири. Суд атрофида айланаётган пуллар эгаси.  Самарқанднинг кирди-чиқдиси шуларга карайди. 3 ўғил отаси. Катта ўғли “Узбеклизинг” каттаси, ҳамда ўша “Ипак Йўли”нинг  Совети раҳбари.

Тўрақул Набиев.

Самарқанднинг энг таъсири кучли Олигархларидан бири. Пайтида МВДда антикоррупцион бўлимининг бошлиғи бўлган. Баҳодир Матлюбовга қариндош, унинг министрликка келишига сабабчилардан бири. Монако ва Лондонда бу кишини ва оиласини ҳафтада кўришингиз мумкин.

Файзулла Муллажонов.

Эски бўри. Хеч нарсага аралашмасдан катта пуллар эга бўлган. Сирдарёдаги теплицаларнинг 99 % шунга қарайди. Бу руйхатни жуда кўп давом эттирса бўлади: Ҳайдаров, Мирзиёев, Файзиев, Абдувалиев, Ғаниев ва бошқа-бошқа қароқчилар.

Истардимки, Европа мамлакатларидаги, нафақат Европа, балки араб мамлакатларидаги ҳам бу шахсларнинг ҳисоб рақамлари Каримов давридами ё ундан кейинми, музлатиб, мамлакатга қайтарилса…

 Ватанпарвар Ахмад