Қўрқоқ ва ҳафсаласиз спортчиларимиз

Қўрқоқ ва ҳафсаласиз спортчиларимиз
62 views
09 August 2012 - 11:04

Сигирлар қўрқитилса сутини, товуқлар қўрқитилса тухумини озайтирар экан.

Инсонлар қўрқитилганда ёки жамиятда қўрқув ҳукмрон бўлганда эса…

Бу мавзунинг ҳозир Лондонда ўтаётган Олимпиада ўйинларига алоқаси борлиги ўз-ўзидан тушунарли бўлса керак. Жанубий Корея энг кўп медал қўлга киритган ўлкалар орасида, Шимолий Корея эса бу рўйхатда исми ҳам йўқ. Ҳолбуки, бу икки давлат бир миллатнинг вакилларидан ташкил топган. Улардан бирида эркинлик, иккинчисида эса диктатура, яъни қўрқув ва даҳшат режими ҳукмрон…

Бу ерда ахир Хитой ҳам коммунистик диктатура, аммо Олимпиада медалларини қўлга киритганлар орасида етакчи ўринда, дейишингиз мумкин. Замонавий Хитой сиёсий тузуми коммунистик, аммо иқтисодда “капиталистик” бир ўлкадир. Қолаверса, Хитойда минг йиллардан бери шаклланган бир ижтимоий анъана бор: у ҳам бўлса хитойликларнинг ўз давлатларига сўзсиз итоат қилишларидир. Яъни, Хитойликликлар давлат тузумини эмас, аввал шу давлатнинг ўзини ўйлайдилар ва севадилар…

Ўзбекистонга келадиган бўлсак, мамлакатимизнинг бу ердаги мисоли Шимолий Корея кабидир. Ўзбекистон халқи бугун қўрқитилган ва барча соҳаларда ўз ташаббусини ўртага қўйишдан маҳрум қилинган бир халқдир. Бундай вазиятда инсонларимиздан ватан севгиси, унинг номини қадрлаш ва бунинг учун курашиш истагини кутиш, албатта бемаънилик бўларди. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонлик спортчилар Лондон Олимпиадасида ғолиблар сафида кўринмаяпти…

Ҳа, айтмоқчи, диктатор Каримовнинг эркатойи Гулнора бу кунларда шарқ спорти бўйича маҳоратини намойиш қилаётган эмиш. Омманинг эътиборига лойиқ футбол ва Олимпиада ўйинлари каби спорт соҳаларида инқирозга учраган ўзбек спорти, Гулноранинг маҳорати билан довруғ қозонишини кутиш, унинг отасигагина маъқул бўлса керак…

Фарҳодбек