Вос-воснинг “жасорат”и

Вос-воснинг “жасорат”и
117 views
11 August 2012 - 7:20

Жасорат тушунчаси фақат ақли соғлом кишиларга нисбатан ишлатилиши мумкин. Чунки жасорат ўз қўрқувини енгиб, ақл идорасида мақсад йўлида ҳаракатга кечишдир.

Шунинг учун ҳам жасорат калимаси ЖИННИГА нисбатан асло ишлатилмайди. Жинни ақлдан мосуво қилингани сабабли, ўзини ўтга ҳам сувга ҳам киприк қоқмасдан ташлаши мумкин.

Ўзбекистон “шов-шув булган” Ғаффор Хотамовнинг “асари”да  тилга олинган ёзувчи ва шоирлар бу мағзава “асар”да ўз шаънларига қарши ёзилган туҳмат ва ёлғонлари учун  нега маҳкамага беришмайди, деган саволга Ўзбекистондаги ёзувчилардан биттаси “Ғ. Хотамов бир-неча йил руҳий касалхонада ётиб чиққан, уни маҳкамага тортиш мумкин эмас”, дейишганди.

Яъни, Хотамовнинг интернетда тарқатилаётган иғвоси, маҳкамага берилиш эхтимолининг йўқлигидан амин бир жиннининг васвасасидан бошқа нарса эмас.

Ва, албатта, бу “жавобим” ҳам жиннига эмас, бу ғаройиб интернет дунёсида жиннининг ёзганларини ҳам ўқишга маҳкум қилинган  соғлом ақл эгаларигадир.

Ғ. Хотамов бизга қўшни  яшаган, аммо  ҳеч қачон у билан яқин бўлмаганман. Чунки “оҳиста пичир-пичир” қилиб юрадиган кичик ҳажмдаги ғийбатчи эди. У билан ҳеч бир шаклда қаршилашмаганмиз, менга қарши “хезлангани” ҳам баъд бир тўқима, бадиий тўқима эмас. У замонлар каминага хезланиш жасорати маҳалламиз жинниларида ҳам йўқ эди. Хотамовнинг бу ёлғонларидан унга васваса бериб турган дўсти – шоҳли-туёқли махлуқнинг ҳам мазза қилиб кулаётганига шубҳам йўқ.

Бу Восвос, каминанинг Эркин Вохидов билан телефонда гаплашганимизни ёзибди. Эркин Вохидовни жуда ҳурмат қиламан, аммо Аллоҳга қасамки, 19 йилдан бери у билан ҳеч гаплашиш имконим бўлмади.

Восвоснинг яна бир телба иддаоси – Андижон воқеларини мен тайёрлабман. Ва бунинг исботи сифатида менинг “телефон сухбатим”ни келтиради.

Аслида, Эркин Воҳидов Миллий Хавфсизлик Хизматига мурожаат қилиб, ўша телефон суҳбатини талаб қилиши лозим. Чунки восвос уни халқ қўзғолонини тайёрлашда  айблаяпти. Бундай бир телефон суҳбати йўқ бўлгани учун МХХ уни асло тополмайди. Ва шу асосда восвосни маҳкамага бериш лозим. Чунки у бегунох бир инсонга очиқ ва безбетларча туҳмат қилаяпти, туҳматнинг эса ҳатто Ўзбекистон  Қонунларида ҳам жазоси бор.

Ғ.Хотамовнинг ёзиш услубидаги иркит шаллақилик ҳақда гапирмайман.

Чунки ундан баттарини айтдим: бу одам руҳий хаста, Аллох унга шифо берсин.

 

Муҳаммад Солиҳ

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi