Сайтларингиз жиддий ва сермазмун (Таҳририятга мактуб)

Сайтларингиз жиддий ва сермазмун (Таҳририятга мактуб)
125 views
12 August 2012 - 9:02

Ассалому алайкум ҳурматли ЎХҲ сайти ижодкорлари!

Сизларга Россиядан ёзаяпман. Ўзим Қашқадарёликман, иш билан бу ерга келиб тураман. Бир йилдир сайтларингизга кириб тураман. Ўзимизда кириш қийинроқ, аммо Росияда бемалол сайтга кириш. Менимча сизларнинг сайтларингиз мухолифатнинг ва умуман чет элдаги сайтларнинг энг жиддийси деб ҳисоблайман. Чунки сизларда бутун мавзулар ёритилади, айниқса сиёсий мавзулар. Авваллари диний мавзу кўп эди энди турли мавзуларни ёзаяпсизлар…

Кўпроқ иқтисод, қишлоқ ҳаёти ҳақида ҳам ёзсаларингиз. Яна менга ёқадиган томони сизларда ҳақорат ва кишиларнинг устидан кулиш бўлмайди. Танқидларингиз ҳам жиддий ва асосли. Айниқса менинг “землягимнинг” танобини тортиб қўйдингизлар…

Ўзбекистондаги аҳволга келадиган бўлсак ҳақиқатан ҳам аҳвол ёмон. Аммо ҳамма ерда шундай бўлса керак. Ҳамманинг бир дарди бор: Бу пул…

“Эркин Юрт”нинг ҳамма номерларини йиғиб бораман. Ўзимга ёққан нарсаларни қайта қайта ўқийман. Менинг тушунишимча сизлар эркинлик ва адолат тарафдорисизлар. Агар мана шу икки нарса жамиятимизга кириб келса, ҳақиқатан инсонларимиз ҳам, ватанимиз ҳам ўзгариб кетарди…

Сизларга омад тилайман.

Ҳурмат билан қашқадарёлик Сафар…
12 август 2012 йил