Ўзбекистоннинг Лондондаги илк олтин медали (видео)

Ўзбекистоннинг Лондондаги илк олтин медали (видео)
49 views
12 August 2012 - 10:34

Лондондаги ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларида 11 август оқшомида эркин кураш бўйича 120 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик Артур Таймазов олтин медал соҳиби бўлди ва уч карра олимпия чемпионига айланди.

Финал босқичида грузиялик Давид Модзманашвилига қарши майдонга тушган Артур Таймазов Ўзбекистон терма жамоасида тўртинчи медални олди.

Бунгача ўзбекистонлик дзюдочи Ришод Собиров, боксчи Аббос Атоев ва курашчи Сослан Тигиев бронза медалини қўлга киритгандилар.

Курашчи Артур Таймазов  2000 йилда Сиднейда ўтган Олимпиада ўйинларида эса у кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлганди.  2004 йилда Афинада ва 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари чемпиони бўлган. Артур Таймазовга қадар тарихда “уч карра олимпиада чемпиони” унвонига сазовор бўлган эркин курашчилар Александр Медведь ва Бувайсар Сайтиев эди.

ЎХҲ хабар маркази.