Танишинг: “Эркин Ўзбекистон дўстлари” сайти…

Танишинг: “Эркин Ўзбекистон дўстлари” сайти…
62 views
12 August 2012 - 15:16

Туркияда фаолият олиб бораётган “Эркин Ўзбекистон дўстлари жамияти” (Türkçe “Özgür Özbekistan Dostları Platformu”) нинг интернет саҳифаси очилди (http://www.ozbekdostlari.com/). Ушбу жамият Ўзбекистонда эркинлик ва адолатга асосланган фуқаровий жамият қуришга ёрдам беришга бел боғлаган жамоатчилик ташкилотлари тарафидан тузилган бўлиб, унга ўндан ортиқ мустақил (нодавлат) жамият ва гуруҳлар, Туркиянинг таниқли зиёлилари ва ёзувчилари аъзо бўлганлар. ЎХҲ ҳам “Эркин Ўзбекистон дўстлари жамияти” таъсисчилари орасида ўрин олган. Ушбу жамият тузилгандан бери қатор тадбирларни амалга оширди. Булар орасида “Ўзбекистон диктатурадан қандай қутилади” номли халқаро конференцияни, Андижон қатлиоми муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманини, яқинда рамозон ойи муносабати билан берилган ифтор зиёфатини айтишимиз мумкин. “Эркин Ўзбекистон дўстлари жамияти” сиз муҳтарам ўқувчиларнинг ижобий таклифларингизни ва фаолиятимизни қўллаб қувватлашларингизни кутиб қолади.

“Эркин Ўзбекистон дўстлари жамияти”

Веб саҳифа: http:// www.ozbekdostlari.com/