Устоз ўз шогирдини….

Устоз ўз шогирдини….
12 views
15 August 2012 - 8:16

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Юсуф Қодиров” маҳалласига қарашли, С.Айний кўчасида яшовчи фуқаро 20 ёшли қиз бола, Маҳсума Ғофуровани, Бойсун тумани Марказий шифохонасининг «Неотложка» бўлимига олиб келишганларида шифокорлар беморни обдан текшириб чиқдилар. Аммо… тўғри “диагноз” қўйиша олмадилар. Аввалига шифокорлар «апендицит» деган ташҳисни қўйишдилар. Бемор Маҳсума Ғофурованинг сўзига қараганда, “қорнимда нимадир ғимиллайди” деб шикоят қилади. Шундан сўнг, шифокорлар бир жойда йиғилишиб,   “Роддом” бўлимининг шифокори, Ёдгоржон Бозоров ва терапевет шифокори Раъно Ҳолмуродоваларни, бемор Маҳсума Ғафуровани “тиббий кўрикдан ўтқазиш” учун, “рентген” аппаратига юборишдилар…  Шифокорларнинг берган маълумотига кўра, “Маҳсума Ғафурова, 2 ойлик ҳомиладор эканлиги….” маълум бўлди. Шифокорлар бу ҳолатни кўравериб, кўзлари “пишиб” кетганларидан тезда Бойсун туман ИИБига хабар қилишдилар. ИИБи эса, Маҳсуманинг “эри”ни топиш ҳаракатида бўлдилар. ИИБининг “тезкор” маълумотига кўра, Маҳсуманинг номусига теккан, шу маҳаллада яшови собиқ ўқутувчи, 62 ёшли фуқаро, норасида гўдакнинг “ота”си,  Жума Мирзаевга тегишли эканлиги маълум бўлиб қолди… Бойсун тумани “Юсуф Қодиров” маҳалласининг раиси Зиёдилло Қарақулов “ Мен шу маҳаллага раис бўлиб тайинланганимдан ор қиламан. Чунки, ўтган йили мана шунга ўҳшаш воқеани сўзлаб бермасам бўлмайди. Шу маҳалламизда яшаб келган фуқаро Боҳодир Шукуров ўзининг 6 боласи бўла туриб, маҳалламизда яшаб келган иккинчи гуруҳ ногирон қизнинг номусига текгиб, қўйган эди. Натижада Боҳодир Шукуров Ўзбекистон ЖКнинг бир нечта моддаси билан айибланиб, ҳозирги кунда Қарши шаҳридаги “Косон” қамоқхонасида “дам олиб ётибди”… Ўша қиз эса,  ўз боласини ўлдирмоқчи бўлиб, маҳалламизда яшовчи кекса собиқ ўқутувчининг ҳовли участкасига туғиб, болани ўша жойда ташлаб кетган…. Энди бу воқеага нима сабаб бўлган? десангиз собиқ ўқутувчи Бойсун тумани “Ҳалқ таълими бўлими”га қарашли 47-сонли мактабда рус-тили фанидан сабоқ  бериб келаётган эди. Ўша Жума Мирзаев ўзининг уй-жойида рус-тили фанидан абутурентлар тайёрлаш учун, “репетитор”лик қилмоқда эди. Ўша Маҳсума Ғофурова  ўзи иккинчи гуруҳ ногирони бўлса-да, билимли жуда ҳам, илмга ташна қиз бола эди. Мен унинг ота-оналари, ака-укалари билан яқиндан яхши танишман. Қизнинг ака-укаларини кўрсангиз жуда ҳам, бардам бақувватли одамлар. Уларни маҳалламизда “Туя” деб лаққаб қўйишганлар. Маҳалламизда ушбу кўнгилсиз “воқеа” содир этилганидан сўнг, Маҳсуманинг ўша, “туя” ака-укалари устоз ,“мурабий”, Жума Мирзаевнинг уйига бостириб кириб, роса урганлар. “Домла”ни урганидан “эшак минган мулла”га ўҳшатишиб,  устозни“бия”га айлантиришибдилар. Устоз ҳар вақт мени кўрганда рус тилида  «Зиёдулла у тебя совести нет. Каждый месяц от нас за пособие незаконно берёшь, ты просто вор!»  деб менинг бетимга тана қилардилар. Устоз хозирги кунда Сурхондарё вилояти ИИБига қарашли, “СИЗО”да тергов бермоқдалар…”

 

Мансуржон Фозилжонов

мустақил журналист.