Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих-9

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих-9
141 views
16 August 2012 - 0:44

“Буюк одам доим танҳодир”

Америкалик ёш олима Руф Дейблер диссертациясида тадқиқ этилганига қараганда, 1986 йилдан – қайта қуриш ва ошкоралик давридан бошлаб, Муҳаммад Солиҳ ижодида мажозийлик ўрнини аниқлик, реаллик эгаллай бошлайди.

Руф Дейблер тадқиқотининг 2-бобида 1986-1989 йиллар ўртасидаги сиёсий воқеалар ва уларни Муҳаммад Солиҳ ижодига таьсири хусусида фикр юритилади.

Бу даврда ўзбек зиёлилари пахта монокультураси, ернинг заҳарланиши ва шўрланиши, Орол денгизининг қурий бошлаши, болалар ўлимининг ошиб бориши, рак, сил, тиф ва сариқ касалликлари билан оғриганларнинг сони ортиши каби масалаларга кенг халқ оммасининг эътиборини қаратишга ҳаракат қилдилар.

Бу бобда тадқиқотчи “Аёлларга соғлиқ беринг”, “Ленин, Сталин, Брежнев ҳақида ташбеҳлар”, “Қайтиш”, “Академик Э. Юсуповга мактуб”, “Уйғонишнинг оғир йўли” каби адибнинг шеърий ва публицистик асарларини таҳлил қилган, маълум хулосалар чиқарган.

Америкалик тадқиқотчининг аниқлашича, бу даврда ижод қилган асарларида адиб очиқ фикр юритади. У ўз фикрларини рамзлар, мажозлар ортига яширмайди. Адибнинг асарлари бошқа ёзувчилар асарларидан уни ажратиб турадиган ўзига хос индивидуалликка, оҳангга эга.

Бу даврда адиб мурожаат қилган мавзулардан бири, тадқиқотчининг кўрсатишича, яқин тарихни қайта идрок қилиш бўлган. Ошкоралик шиори остида адиб репрессияга учраган ўзбек ёзувчилари меросини қайта кўриб чиқишга чақирганлардан бири бўлган.

Гарчи ўша давр ҳукумат бошлиқлари жамоатчилик талаби натижасида режимни қисман либераллаштиришга мажбур бўлган бўлсалар-да, буни улар иложсизликдан, истамай амалга оширгандилар, деб ёзади Руф Дейблер.

Диссертациянинг 3-бобида тадқиқотчи 1989-1992 йиллар ижтимоий жараёнлар И. Каримов томонидан қаттиқ контрол қилина бошланиши билан ажралиб туради, деган хулосага келади. Ўз хулосасини ушбу мисоллар билан тасдиқлайди: агар 1989 йил октябр ойининг ўрталарида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишига бағишлаб ўтказилган халқ намойишига бир неча ўн минг ҳамда 1990 йили май ойида Диний Бошқарма муфтийси қилиб отаси томонидан тайинланган, маънавий бузуқ Шамсиддин Бобохоновга қарши ўтказилган намойишга 20 мингдан ортиқ киши қатнашган бўлса, Ўзбекистон мустақиллик эълон қилганидан сўнг (1 сентябр 1991 йил), бундай намойишларга мутлақо рухсат берилмаган.

1989-1990 йилларда Муҳаммад Солиҳ фаол сиёсатчи сифатида фаолиятда бўлди. Адибнинг “Бирлик” халқ ҳаракатини ва “ЭРК” Демократик партиясини ташкил этиш ва оёққа турғизишда жонкуярлиги ҳамда Олий Мажлис депутати сифатидаги фаолиятлари ҳам мана шу бобда атрофлича ўрганилган.

Мазкур бобнинг охирида муаллиф чиқарган хулосалардан бири шуки, адиб 1992 йилга келиб “ЭРК” Демократик партиясини тузган, Олий Мажлисга депутат, президентликка номзод бўлган бўлса ҳам, демократиянинг тўла бўғилиши сабабли у чуқур тушкунликка тушган эди. Диссертациянинг 4-бобида 1992-1995 йиллар воқеалари қаламга олинган. Руф Дейблернинг аниқлашича, президент томонидан олға ташланган “нима қилиб бўлса ҳам стабилликка эришиш” ғояси ҳур фикрлиликни бўғиш учун бошланган кампания бўлганди ва шундай бўлиб қолди. “Оммавий қамашлар, уриб, майиб қилишлар, ахборот воситалари – матбуот, радио ва телевидениени қаттиқ контрол остига олиш, талафот кўрганларнинг гувоҳлик беришларича, услублари Сталин қатағони услубларидан қолишмайдиган янги хавфсизлик органлари бу даврдаги И. Каримов режимининг ўзига хос ҳарактерли белгиларидан бири бўлиб қолган”, – деб ёзади диссертант 4-бобда. Мамлакатда юз бераётган бундай мудҳиш ҳолга қарши ўлароқ Муҳаммад Солиҳ 1992 йил июн ойида депутатликдан воз кечади ва унинг партияси яширин фаолиятга ўтади. Мазкур бобда тадқиқотчи адибнинг “Ойдинлик сари” асарини кенг таҳлил қилади ҳамда ушбу хулосага келади: “Гарчи ўз Ватанидан чиқариб юборилган бўлса-да, Муҳаммад Солиҳ ўз ватани сиёсий ҳаёти билан узвий алоқададир. У демократик қайта қурилиш учун курашяпти…

Демократик ўзгаришларга амал қилишга ваьда берган бўлса ҳам, И. Каримов Ўзбекистонда халқ ҳаётининг барча жабҳаларида тўла диктат ўрнатди. Ўз сиёсатида у фуқароларнинг ҳар қандай ҳурфикрлилигига очиқдан-очиқ қаршилик қилиб, мухолифатни қаттиққўллик билан таьқиб этаяпти”. М. Солиҳ ўз асарида ёзганидек, “…оддий шамол ҳайкалларни ҳеч учиролмайди. Уларни жуда катта ижтимоий воқеалар, лоақал инқилоб бўрони учириши мумкин”. Ҳа, дарҳақиқат, ҳайкалларни ва шунингдек, ҳайкалга айланган мутлақ бошлиқчаларни халқ ғазаби бўрони учиражакдир. Бунга шубҳа бўлиши мумкин эмас.

Америкалик олима Руф Дейблер диссертациясини худди шу сўзлар билан хотималайди:

“Ҳиёбонда ёлғиз ва хаёлга шўнғиб турган ҳайкаллар каби Муҳаммад Солиҳ ҳам шуҳрат ва машҳурликни татиб кўрди. Бироқ у ҳозир яна ёлғиз. Шу сабабли Муҳаммад Солиҳнинг ўзига нисбатан “Буюк одам доим танҳодир” иборасини ишлатиш ўринли бўлади”.

Муҳаммад Солиҳ вақтинча танҳодир, бироқ у доим буюкдир, чунки ўз бошига энг мудҳиш мушкулликларни солишаётган бир вақтда ҳам, у ўз халқининг фаровонлигини ўйлаяпти. Зеро, халқдан унинг топган-тутганларини юлиб олиб, чет элга ташиб кетувчилар эмас, балки ўз манфаатини ўйламасдан, ўзининг топган-тутганларини ўз халқига раво кўрувчилар доим буюкдир.

Хайрулла Х. Исматулла
Блумингтон, Индиана Университети
15.01.2001 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi