Ҳечдан кўра кеч: Россиядан С.Лавров А. Комиловга МТС юзасидан телефон қилди

Ҳечдан кўра кеч: Россиядан С.Лавров А. Комиловга МТС юзасидан телефон қилди
69 views
16 August 2012 - 9:04

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2012 йл 14 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга телефон қилди, бу ҳақда Россия ТИВ ўзининг сайтида маълум қилган.

“Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан, “Мобильные телесистемы” ОАЖга қарашли “Ўздунробита” ХК МЧЖ атрофида юзага келган вазият муҳокама этилди. Россия тарафидан мазкур муаммо мураккаб характерга эга бўлгани ва бу муаммони биргаликда ҳаракатлар билан икки томонни ҳам қониқтиридиган ечимини топиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди”, – дейилади Россия ТИВ сайтида матбуот учун ёйинланган хабарномада.

Россия ташқи сиёсий маҳкамаси раҳбарининг телефон қўнғироғи кечикиб қолмадимикан? Ахир куни-кеча, 13 август куни Тошкент шаҳар хўжалик суди Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг “Ўздунробита” компаниясини барча лицензияларидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъво аризасини қониқтирди.