Швейцариядаги ҳибслар – Гулнора Каримованинг «пул ювиш фаолиятига» нуқта қўйиш бошланмоқда

Швейцариядаги ҳибслар – Гулнора Каримованинг «пул ювиш фаолиятига» нуқта қўйиш бошланмоқда
121 views
18 August 2012 - 7:14

Швейцариянинг Тошкентдаги элчихонаси расмий веб-сайтида яқинда Женевада ўзбек фуқароларининг ҳибсга олинганини тасдиқловчи баёнот пайдо бўлди.

“Швейцариянинг Тошкентдаги элчихонаси шуни маълум қиладики, Швейцария Федерал прокуратураси томонидан Ўзбекистоннинг” тўрт нафар фуқаросига нисбатан жиноят текшируви бошланди. Жиноий текширув доирасида 2012 йил 30 июль куни пул ювишда гумон билан дастлабки ҳибсга олувлар амалга оширилди. Ўзбекистоннинг икки фуқароси ўша пайтдан бери қамоқда сақланмоқда”.

Ўтган ҳафтанинг охирида агентлигимиз Берндан – Шейцария бош прокуратураси вакили Жанет Балмердан (Jeannette Balmer) расмий жавоб олди: “Конфедерация Бош прокуратураси Женевада Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳибга олинганини тасдиқлайди. Ҳибсга олишлар бош прокуратура ташаббуси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида амалга оширилган. Процедуранинг ушбу босқичида Ўзбекистоннинг тўртта фуқароси шу жумладан, пул ювишда айбланмоқда”.

СЕНСАЦИЯ: РУХСАТ БЕРИЛГАН НОРОЗИЛИК АКЦИЯСИ

Шу йилнинг 4-чи ёки 6-чи август куни пойтахтнинг Швейцария элчихонаси ёнида расмийлар томонидан рухсат берилган норозилик акциясининг ўтиши Европада ҳибсга олинган тадбиркорларнинг Ўзбекистон раҳбарининг тўнғич қизига алоқадорлигини билвосита тасдиқлайди. Пикетни Женевада ҳибсга олинган бизнесменларнинг қариндошлари уюштирдилар. Қизиғи шундаки, анъанага зид равишда ҳуқуқ-тартибот органлари норозилик акциясига заррача қаршилик кўрсатмай кузатиб турдилар, бу ҳолат Тошкент учун жуда ҳам ғайри табиий.

Ўқувчиларимиз Тошкентда ҳар қандай пикет ёки митинг бошланмай туриб тўзитиб юборилишини яхши биладилар: милиция митинг иштирокчиларини бир зумда автозакларга тиқиб ташлайди, кўп ҳолатларда эса тадбир бошланишида анча аввал уларнинг йўлларини тўсиб қўядилар. Ўзбекистонда бунақанги акцияларни фақат Миллий хавфсизлик хизмати генералларига ҳам буйруқ бера оладиган юқори мартабали шахслар уюштириб ўтказа оладилар, холос.

7 август куни демократия ўйини давом эттирилди: ҳибсга олинганлардан бири бўлмиш Шоҳруҳ Собировнинг хотини ўша Uzmetronom сайтида гўёки ўзи ёзган мактубини чоп этди. Параллель равишда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига ҳам йўлланган ушбу мактубда Шоира Собирова эрининг ҳеч қандай жиноятларга алоқадор эмаслигини қатъий билдириб, уни “рўза тутган чин мусулмон” деб атайди ҳамда “Собиров Шоҳруҳ Женевада тасодифан Ўзбекистондан келган Алишер Эргашевнинг ёнида бўлиб қолгани учун қўлга олинган…”, дея таъкидлайди.

Собировнинг хотини ёзган хатда Эргашевнинг сўров баённомасидан иқтибос келтирилган ( Uzmetronomсайтидан олинган): “Текширувнинг ушбу босқичида шу чоққача Сизга қўйилаётган айбловлар бўйича пул ювиш механизмининг ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш услубини аниқлаб бўлмади; шунингдек, мазкур банк рақамларидаги маблағларнинг келиб чиқиши ва мақсадини ҳам аниқлаб бўлмади”.

“Мен Швейцарияда арабларга ва бошқа мамлакатлардан келган мусулмонларга нохолисона муносабатда бўлишлари ҳақида кўп эшитгандим, – дея ёзади ҳибсга олинган Собировнинг хотини. – Афсуски менинг кўнгилчан, қонунга итоатгўй, учта болани катта қилаётган эрим билан ҳам шундай ҳолат содир бўлди. Ҳозир биз тўртинчи боланинг туғилишини кутаяпмиз, аммо асаб хуружи туфайли аввалги муддатда ҳомиладан ажраб қолиш хавфи пайдо бўлди. Эркин ва демократик Швейцарияда бундай ишларнинг содир бўлишини тасаввур ҳам қилиш қийин эди…”

Тошкентдаги Швейцария элчихонаси гумонланувчининг рафиқаси эътирозларига жавоб бераётгандек “Швейцария қонунчилиги маҳбусларнинг уларнинг миллатидан қатъий назар асосий ҳуқуқларига риоя қилишини кафолатлаши” ҳақида расман билдирди. “Шу жумладан, Швейцария ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маҳбусларнинг диний маросимларни адо этиш ҳуқуқи ҳам ҳисобга олинади. Швейцария қамоқхона муассасалари ҳибсга олинган мусулмонларнинг Рамазон ойидаги алоҳида хусусиятларни ҳам ҳисобга олиб келади”, дейилади элчихона баёнотида.

ПУЛИ КЎПНИНГ ҲУҚУҚИ ҲАМ КЎПМИ?

Женевада ҳибс этилган ўзбекнинг хотини муғомбирлик қилаётгани нафақат экспертларга, балки Ўзбекистонда истиқомат қилувчи ҳар қандай одамга ҳамда Марказий Осиё мамлакатларида инсон ҳуқуқлари атрофида юзага келган аҳвол билан қизиқувчи сайтимизнинг ўқувчиларига аён. Жиддий гапириладиган бўлса, айнан Ўзбекистон расмийлари мусулмонларни қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш, уларни қийноққа солишлари билан дунёга танилганига анча бўлди. Ва айнан Швейцария Ислом Каримов режимининг юзлаб қурбонларига сиёсий бошпана бериб келаётган давлатлардан бири бўлиб қолаяпти.

Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жиноят иши бежиз қўзғатилмаганига ҳеч қандай шубҳа йўқ, Швейцарияда беҳудага ҳеч ким пул ювиш бўйича айбловларни қўймайди. Тошкентдаги гўё “мустақил” бўлган нашр таҳририятига хатни жабрланган тадбиркорнинг хотини эмас, балки хориждаги сармояларидан ажраб қолишдан қўрқаётган кўринмас босснинг менежерлари ёзиб бергани ҳам кун каби равшан.

Мазкур “норозилик акциялари” ва “таҳририятга мактублар” ортида Гулнора Каримованинг қулоқлари диккайиб турибди. Ўзбекистон маликаси Швейцариядаги алоқаларини жуда қадрлайди, чунки уларни ўрнатиш учун кўп йиллар сарфланган. Шу билан бирга, Швейцария бош прокуратураси томонидан ўтказилаётган молиявий текширув ўзбекистонлик тадбиркор аёлнинг кўчмас мулкларига қизиқтириб қўйиши мумкинлиги турган гап. Агар жамоатчилик талаб қиладиган бўлса, албатта ушбу кўчмас мулкни сотиб олишга сарфланган маблағларнинг келиб чиқиши ҳам текширилади.

Эслатиб ўтамиз, Швейцарияда француз тилида чоп этиладиган “Лебдо” («L’Hebdo») ҳафталик нашри тақдим этган маълумотга кўра, Гулнора Каримова 2009 йил январида Колони (Cologny, Женева шаҳри четида) муниципал округи ҳудудида вилла сотиб олган. Унинг нархи 18,2 миллион франк (бугунги курс бўйича деярли 22 миллион евро). Уйнинг олдида 2473 квадрат метрга тенг ер участкаси ва албатта бассейни ҳам бор…

“ЎЗГАЛАРГА ЧОҲ ҚАЗИМА”?

Швейцари бош прокуратураси нега энди бугунга келиб қандайдир ўзбекларнинг банк рақамлари билан қизиқиб қолганини тушуниш учун шу кунларда Тошкентда параллель равишда содир бўлаётган шов-шувли воқеаларга назар ташлаш лозим. Гап шу чоққача мислик кўрилмаган хорижий телекоммуникация компаниясини вайрон қилиш процесси – “МТС иши” ҳақида кетаяпти.

Россия уяли алоқа опреаторининг муаммолари Ўзбекистон расмийларининг муваффақиятли фаолият юритаётган хорижий бизнесни тортиб олиш бўйича янги “стратегия”га тўла мос келгани билан, компания бошига тушган можароларнинг асосий сабабларидан бири – “МТС-Ўзбекистон” раҳбари Беҳзод Аҳемдов билан юқорида номи бир неча бор келтирилган ўша Гулора Каримова ўртасидаги шахсий тўқнашув бўлиб қолмоқда.Независимая газета маълумотига кўра, агар Гулнора билан Беҳзоднинг ўртасидаги муносабатлар бузилмаганида, МТС Ўзбекистондаги фаолиятини бемалол давом эттирган бўларди.

Тошкентда МТСга ҳужум жорий йилнинг июнь ойида, айнан компаниянинг бош директори номига айбловлар қўйишдан бошланган ва уни халқаро қидирувга берилган. Швейцария банкларида Марказий Осиёдан келган пулларни қидириш ҳам айнан шундан кейин бошланган. Лекин Аҳмедовга қарши иш қўзғатилиши билан энг аввал Гулнора Каримованинг сирларидан бохабар бўлган Собиров ва Эргашев ҳибсга олинди.

L’Hebdo газетаси 14 август кунги сонида ҳикоя қилишича, Швейцария полицияси пулларни ювиш бўйича департаменти Конфедерация бош прокуратурасига йўллаган мактубида қуйидагилар ёзилган: “Беҳзод Аҳмедовнинг Гулнора Каримова билан алоқаларини ҳисобга олган ҳолда биз бу бенефициарийларнинг (бенефициарий – банкда ҳужжатли аккредетив очган шахс.-иқтисодий луғат.) президент Ислом Каримовнинг оиласига бевосита ёки билвосита қарашли бўлишлари мумкинлигини истисно эта олмаймиз”.

“Фарғона” манбаларига кўра, Беҳзод Аҳмедов ва Гулнора Каримова ўртасидаги алоқалар узилганига анча бўлган, шунинг учун ҳам бир мунча вақт ўтиб бу нарса бугунги кунда амалга оширилаётган уяли алоқа компаниясини тортиб олиш амалиёти учун энг муҳтамал баҳона бўлган. Мана шу ерда сиёсий фанлар доктори, Ҳарвард университетининг битирувчиси, заргарлик буюмлари дизайнери, эстрада қўшиқчиси Гулнора Каримова қаттиқ панд еб қолди: русларга қарашли МТС-Ўзбекистон компаниясининг топ-менежерига қарата амалга оширилган ўхшовсиз ҳужумлар Гулноранинг молиявий фирибгарликларини текширувига олиб келиши мумкин.

Женевада Каримовлар оиласига қарашли пулларнинг тагига етиш учун чуқур ва синчковлик билан ковлашади. “Қазишмалар” натижалари ҳақида жамоатчиликка албатта сўзлаб беришади. Биз эса унинг натижаларини кутамиз, ҳар ҳолда анчадан бери босар-тусарини билмай қолган “хон” ва “хонимчалар”нинг кирдикорлари ва адолатнинг ҳеч бўлмаса Европада тантана қилиши ҳақида бирор тузук нарса ўқиганимиз йўқ эди…

 

fergananews

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi