Сергей Ежков: “Андижон қатлиоми учун журналистлар Каримовни олқишлаган эдилар”

Сергей Ежков: “Андижон қатлиоми учун журналистлар Каримовни олқишлаган эдилар”
130 views
19 August 2012 - 14:37

Ўзбекларнинг “Ўғри бўл, қароқчи бўл аммо инсоф билан бўл”, деган мақоли бор. Аммо Ўзбекистоннинг ва ўзбек халқининг шундай душманлари борки, улар на инсофни билади, на тарбияни. Шундай номи журналист, ўзи диктатор Каримовга хуфялик қиладиган Сергей Ежков ўзининг интернет саҳифасида  Гулнора Каримованинг ўзи ва фаолияти ҳақида журналистларнинг саволларига жавоб берганини ёзган. Бу билан унинг ҳукумат хуфялиги яна бир марта исботланди, холос. Чунки у сайтнинг Ўзбекистонда таъқиқланганини иддао қилса-да, диктатор Каримовнинг эркатойининг ҳаётига оид энг махфий материалларни ҳам “топиб”, нашр қилишнинг уддасидан чиқади. Ушбу хабарда айтилишича, Гугуша америкаликлар билан қўшиқ ижод қилаётганда, Бухорони қамалга олмаганини, АҚШда мода ўтказаётганда, уни мухолифат уюштирган пикетлар қўрқитмаганини, 1000 суннат ва никоҳ тўйини ўзбекларга хос ҳашар усули билан ўтказганини батафсил айтиб берибди…

Албатта, журналистлар Гулнора Каримовадан Швейцариядаги миллард долларни қаердан олгансиз, ҳозир бу мамлакатда бир неча ўзбек фуқароси пул ювишликда айбланмоқда, бу ишда сизнинг ҳам қўлингиз бор, дейишади шу тўғрими? МТС-Уздунробита ширкатининг шўрини нега қуритдингиз, бутун дунёнинг отангизни диктатор дейишидан сиз уялмайсизми, дея сўрашмаган.

Гулнора Каримовани мақтаб тугата олмаган Ежков ўз мақоласининг охирида тўсатдан, отасининг бир “яхши” томонини ҳам эслаб ўтган. Унинг айтишича, 2005 йилда Андижонда қатлиом содир қилгандан кейин, диктатор Каримов журналистлар билан учрашган ва бу учрашув охирида журналистлар Каримовни қарсаклар билан олқишлаган экан. Бунақа лаганбордорликни инсониятнинг кўзи кўриб, қулоғи эшитмаган бўлса керак: Бир диктатор мингларча инсонни, улар ўз ҳуқуқларини талаб қилгани учун, отиб ўлдиради ва кейин матбуотнинг олқишига сазовор бўлади…

Инсофсиз Ежков, сенга сўз ҳам ҳайф аслида!

Намоз Нормўмин, 
19 август, 2012 йил.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi