Ўзбек хонандаси Озодбек Назарбековга “зона”дошидан мактуб

Ўзбек хонандаси Озодбек Назарбековга “зона”дошидан мактуб
19 views
20 August 2012 - 21:15

Ассалому аллайкум, Озодбек!!!

Аввалом бор, Сизни ва оила аъзоларингизни, муборак Рамазон ҳайити байрами билан хамда шу муносабат ила барча ўзбекистонликларга  Оллоҳдан бахт-саодат, узоқ-умр тилайман!

…Яқинда Россиянинг Приморский ўлкасининг кўчаларида юргандим, бир андижонлик йигит, Сизнинг Россияда ишланган клипларингизни сотиб олиш учун, қўлимга тутқазишди. Мен Сизнинг клипларингиз устида ишланган расмингизни кўриб, “Шу инсон Озодбек Назарбеков-ми?!  Ёки ….

Клипдаги расмингизга разм соларканман, ўша Қашқадарё вилоятига қарашли, “Косон” турмасида ўтирганимизда Сиз  жуда ҳам, ориқ ва нимчадан келган озғинч йигит эдингиз.  У вақтлар анча эътиқодли имонли йигит бўлган эдингиз. Сизни кўрмаганлигимга ҳам, анча йиллар бўлди…

Энди эса,   клип диск  устида ишланган,“расмингиз” эътиқоддан анча узоқлашганлигингизни  кўрсатиб турибди. Мен  уйга қайтиб келгуним-ча йўлда,  Сиз билан бирга “камера”да ўтирган кунларим,   кўз олдимда бирма-бир гавдалана бошлади. Ўша “карцер”да ўтирганимизда, Сиз мени ҳамма вақт,  намоз ўқишга даъват қилардингиз… Мен эса, намоз ўқишдан бош тортардим. Ўша вақтда, Сиз Ўзбекистон ЖКнинг 159 моддаси 3 қисми бандига кўра, “Ҳизбут-Таҳрир”, партиясига аъзоликка айбланиб, қамоққа ташланган эдингиз. Мен эса, шу модданинг 167 моддаси 1 ва 3 бандлари билан айиблангандим. Сизга қўйилган “статья”  менга нисбатан жуда оғирроқ эди. Ўша томонларини ўйлаб, намоз ўқимасдим…

Эсингизда бўлса керак. Намоз ўқиганларни жуда қаттиқ қийнашарди. Хатто-ки, инсоннинг “юмшоқ” жойига дубинкаларни тиқишиб, қонамагунча “ҳисоб”га олишмасди. Ёки бўлмаса,  нонга “очеред”га  қўйишиб, “навбатни буздинг!”деб “карцер”га судраб олиб боришиб, ҳалқумлари оғзиларига келгунича, роса савалашардилар. Ана ундан кейин эса, “ўзига келсин!” деб совуқ сувни бошидан қуйишарди.

Ўша кунлар ҳамон хотирангизда бўлса керак ахир? Ёки унутингизми ўша кунларни? Сизнинг  клипларингизни томоша қилишга давом этар эканман, Россияда ишланган клипдаги “Атрофингга…”деб бошланувчи қўшиғингиз менга жуда ҳам маъқул тушди.

 

Ҳурматли, Озодбек!!!

Сизнинг “атрофингиз”да ўралашиб юрган, “дода”га ишониб, “минбар”га чиққан бўлсангиз жуда ҳам, катта хатоларга йўл  қўйибсиз! Чунки,  “ота”миз  Каримов,   Сиз ва бошқа ўзбек ҳалқининг бошига не кунларни солмади.

Россиянинг ҳар бир шаҳар ва кўчаларида тентираб юрган,Ўзбекистон  фуқаролари  айниқса, андижонликларни ҳар қадамда  учратсангиз улар билан чин дилдан суҳбатлашсангиз, ҳақиқий ҳаёт мана бу ерда экан – деб “дод” солиб юборасиз. Қаерга борсангиз, барча оғир ишлар андижонликлар бўйнига. Гўёки, ўша Андижон воқеаларини булар содир этган-у қолганлар эса, ўша машъум воқеанинг   “гувох”лари. Бир андижонликлар эмас, барча ўзбекистонликлар авахталарга ташланган мазлум инсонларга ўхшайди…

Мен қачон Ўзбекистонга борсам, доим  бир нарсага  гувоҳи бўламан. Ўзбек  йигит-қизлари, Қозоғистон ва Қирғизстон чегараларидан ўтаётган  вақтларида, “Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон!” қўшиғини айтиришиб, “издевотса” қилишади. Бу қўшиқнинг муаллифи ҳам, Сизнинг хамюртингиз, Юлдуз Усмонова!  Хатто-ки,  шу қўшиқни менга ҳам айттиришганди. Ўшанда Юлдуз опани роса “мақтаган” эдим. Юлдуз Усмонова агар ёдингизда бўлса,  ўша қўшиғини, “Ўзбекистон мустақиллигининг 7-йиллиги муносабати билан” Ислом Каримов олдига чиқиб, куйлаган эди. Ўшанда Ўзбекистон телевидениеси орқали, трансляция қилиниб, бутун ер юзига “Жар” солдириб,  1999 йил “воқеа”ларини ёритган эди. Охири нима бўлди? Ҳаммаси ёлғон уйдирма ва бўҳтон эканлиги исботланди…

Кечагина, “ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон” деб куйлаб юрган опангиз, бугунги кунга келиб, Туркияда яшамоқда ва ўша жойда куйламоқда. Ўша опангиз ҳам, “ватанпарварликка” ҳаммани ундаган эди. Қани бу ерда “логика?”

Бу ҳам майлига. Яна бир ҳамюртингиз, Шерали Жўраев, 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг, И.Каримов олдига чақириб олиб, “ Агар Андижондан қочиб кетган қочқинларни изига қайтариб келсанг, сени  олдинги мавқеингни  қайтариб бераман…” деб ваъда қилган эди. Ўша қуруқ  ваъдаларга учган, Шерали Жўраев, Қирғизстоннинг “Ўш” вилоятига бориб концерт берган эди. Оҳири нима бўлди ўша Шер акани?! Оломон, ҳалойиқ тошбўрон қилишди…

Сиз ҳалиям, буларни билсангиз-да ҳамон Каримовга ҳизмат қилиб келмоқдасиз!  Мен Сизга шуни қатъятлик билан айтаман-ки, Каримов бошчилигида тузилган ҳукумат яқин ўртада қулайди. Иншоллоҳ!  Каримов бошқараётган давлат эса,  худди-ки, чўкаётган одам ҳасга ёпишганидек, нажот изламоқда.

Каримов ушлаган “ҳас” эса,   “уже” саробга айланиб улгурган…

Ўшандан сўнгра,  афсусланасиз. Сизнинг афсус ва надоматингиз жуда кеч бўлади! Кейин ҳалқнинг олдига қайси юзингиз ва клипларингиз билан чиқиш қиласиз?  Ҳали ҳам кеч эмас….

Мен Сизга шуни алоҳида таъкидламоқчиман-ки, Каримов кўпинча ёшларга ишонмоқда!

Мен Ўзбекистон ташқарисида  яшаётган ёшларни айтмоқдаман.  Улар Каримовнинг найрангларини кўравериб, ёлғон остида қурилган жамият эрта ёки индин қулашини яхши билишади.

Сиз эса, ўша  ёлғонга бурканиб олган, “чиройли” сўзларни шоирона   шеърий жумлаларни тузиб берган, “шоир”ларга   ишониб, куй басталайсиз . “Ўзбек ҳалқининг бутун дард ва алами” тўла клипларинигиз билан Россия ва бошқа юртларни дискингиз орқали “забт” этмоқчисиз.  Сизнинг бу харакатларингиз ҳаммаси пуч…

Ҳурматли, “Зона”дошим, Озодбек!!!

Сизга номам сўнггида шу нарсани айтмоқчиман ва Сизни ҳам, шу йўлга мол-мулкингиз ва бойликларингиз билан даъват қилмоқчиман! Мен яқинда Ўзбекистон ташқарисида,  фолият олиб бораётган, “Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаракатининг” лидери  Муҳаммад Солиҳ жанобларининг интернетдаги www.uzxalqharakati.com  сайтидаги мурожаатлари  билан танишиб чиқдим. У кишининг айниқса,  “Йўлнома”, “Вал-Фажр” ва бошқа китобларини ўқиб чиқдим.

Китобни ўқиган ҳар бир инсон худди-ки, сувга қанчалик ташна бўлганидек, яна-яна ва яна ўқигинг келаверади.

Мен китобларни ўқиб чиққанимдан сўнг, шунга амин бўлдим-ки, ҳар бир инсон революционер бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас экан… Мен Сиз ва барча ўзбекистон ҳалқини Россияда муҳожирликда юрган бир бурда нон учун, “кураш”иб юрган  ватандошларимни “ЎҲҲ”ига киришига даъват этаман. Шу билан бирга Сизни ҳам шу ҳаракатда бўлишингизни Аллоҳдан сўраб қоламан!

 

Ҳурмат ва эҳтиром ила “зона”дошингиз Баҳтиёр Усмонов!