Ўзбек мухолифати “АҚШ узоқни кўзлаб сиёсат юритсин” дейди

Ўзбек мухолифати “АҚШ узоқни кўзлаб сиёсат юритсин” дейди
115 views
24 August 2012 - 9:44

АҚШ-Ўзбекистон алоқалари жадаллашар экан,  ўзбек мухолифати бу ҳамкорликнинг оқибатларидан норози.  Ўзбекистон Халқ Ҳаракати назарида, умри тугаб бораётган Ислом Каримов диктатураси билан орани мустаҳкамлаётган Ғарб келажакда минтақада ўз манфаатларини ҳимоя қилишда муаммога дуч келиши мумкин.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзолари фикрича,  Каримов билан ҳамкорлик,  бир томонлама ёндошув,  Ғарбнинг минтақадаги манфаатларини йўққа чиқариши мумкин.

“Диктатуралар қулаяпти,  Каримов режимидан кейин бир фуқаровий жамият ўртага чиқади.  Демак АҚШ ҳам,  бошқа давлатлар ҳам шуни ҳисобга олиши керак.  Фақат Каримов билан бугун апоқ-чапоқ бўлиб,  АҚШ қисқа даврдаги манфаатларга асосланмоқда”,  – дейди ҳаракат фаолларидан бири Намоз Нормўмин.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Вашингтонни Ўзбекистон билан муносабат юритишда кенг кўламли ҳамкорликка,  жумладан мухолифат билан ҳамда инсон ҳуқуқларига оид вазият бўйича мулоқотни йўлга қўйишга чақираяпти.

“АҚШда диктатура режимлари билан ҳамкорликда муайян тажриба бор.  Бу тажрибалардан шу нарса кўринадики,  режимлар ўзгаргандан кейин ўша халқларда бир манфий таассурот қолади.  Биз шундай таассурот қолишини истамаймиз”, – дейди Намоз Нормўмин.

“Бугун Каримов режими билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мажбурияти бор экан,  айни пайтда мухолиф ҳаракатлар ҳам,  инсон ҳуқуқлари ҳаракатлари ҳам унутилмаслиги,  уларга жиддий эътибор берилиши,  келажакни назарда тутиб сиёсат юритилиши керак”.[soundcloud id=’57419644′]

 

amerikaovozi.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi