“Бек-Барака” қора ниқоблилар босқинидан кейин

“Сизга бу масала юзасидан ҳеч қанақанги ёрдам кўрсатолмаймиз. Фақат “юқори”да ўтирган мансабдор шаҳслар билишади. Биз уларнинг ишларига аралаша олмаймиз” деб жавоб бердилар”

“Бек-Барака” қора ниқоблилар босқинидан кейин
33 views
31 August 2012 - 6:36

2012 йилнинг 16 август куни “Бек-барака” бозори остин-устин қилинган эди. ИИВининг “Терроризимга қарши кураш” бўлими ўтказган мазкур операциясидан сўнг, биз “Бек-барака” бозорида  якка тадбиркорлик билан фаолият кўрсатиб келаётган фуқаролар билан суҳбатлашдик. Улардан бири Асадбек.  Унинг сўзига қараганда: “ Куни-кеча, “Бек-барака” бозорида юз берган ноҳуш воқеалардан сўнг, менинг яқин қариндошларимдан бири, шу бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланувчи фуқаро Шерзоднинг оиласи келиб, ўзининг турмуш ўртоғини  излаётганлиги ва унинг яқин қариндошларидан 10 киши Юқори Чирчиқ томонга олиб кетилганлигини айтди. Мен унга, “Бош прокуратура ва ИИВига бориб учрашгин, балки ўша жойдан топилиб қолар” дедим.

У бўлса, “ Президент девони, Олий Мажлис ва Прокуратура органларига бориб турмуш ўртоғимни ва қариндошларимни сўриштирдим”.  Аммо…

“Сизга бу масала юзасидан ҳеч қанақанги ёрдам кўрсатолмаймиз. Фақат “юқори”да ўтирган мансабдор шаҳслар билишади. Биз уларнинг ишларига аралаша олмаймиз” деб жавоб бердилар”, деди.

Бундан ташқари, ўша кунги, “операция”да “паттачи”лар ва бозор маъмурлари олиб кетилган.  Қора ниқоблилар келмасидан бурун, аренда пулини тўлаш учун бозор маъмуриятига бориб учрашгандим. У ерда МҲҲ ва Солиқ идораларининг ходимлари ҳамкорликда текширув ўтқазишаётганлигининг гувоҳи бўлдим. Бу бозорда “ҳукумат” ўртасида бир неча ойдан буён, пул муаммоси пайдо бўлиб қолганлиги билдим. Шу муносабат билан бозор маъмуриятининг ходимлари бир ой ичида икки-уч марта ўзгартирилганлигини ҳам, гувоҳи бўлдим.

Мен бозорда ишлаётган ғазначидан,  “кейинги вақтларда, нега “Бек-барака” бозорида тез-тез раҳбарлар ўзгартирилмоқда?” деб сўрагандим. “Улар  ҳозирги кунда прокуратура органларида тергов беришмоқда. Асосий гап Пул устида кетмоқда” деб жавоб берди.

Яна бир тадбиркор аёл, спорт товарларини сотувчиси, Шаҳнозанинг сўзига қараганда:  “Бизнинг бозоримизда юз берган ҳолат, 3-4 кундан сўнг, Чилонзор туманига қарашли, «Солнечный канцтовар» бозорида ҳам юз берди. У ерда эса, фуқаролар  билан бирга, товарлари ҳам қўшиб олиб кетилган. Ана-у “маска” остидаги «вор-закон» чилар томонидан.  Бунақанги разиллик ҳеч бир мамлакатда бўлмаса керак…”

Худди шунингдек, “Бек-барaка” бозорининг қарама-қарши томонида  жойлашган, “Абу-Саҳий” бозорида якка тадбиркор бўлиб ишлаб келаётган фуқаро Авазбекнинг сўзига қараганда эса,  “Бек-барака” атрофида юз берган ҳолатни мен уч нарсага  тақамоқчиман.

Булардан биринчи: И.Каримов, Туркия давлати билан яхши муносабатда бўлиш учун, Анқаранинг “оёғ”ини яллашга ҳам тайёр! Чунки, турк бизнесменларига  қарашли  маблағлар тортиб олинганидан сўнг, ўша “ўлжа”  прокуратура ва  солиқ идоралари ўртасида талон-тарож қилинган. “Дода”нинг қизига эса,  “мана шу  ҳеми-ри, нарсалар бор экан…” деб ёлғон “сводка” беришган. Ўша “места”ни  энди тўлдириш учун, биздаги тадбиркор фуқароларни“ов” қилишмоқдалар.

Иккинчидан: Гулнора Каримова, Швецариядан ололмаган маблағини, Ўзбекистон бозорларидан ўмармоқчи.  Чунки, бу бозорларда товар, ҳом-ашёлари асосан, Туркия, Саудия Арабистони ва Дубайдан олиб келинмоқда.

Учинчидан эса, эндиги, “ов” қилиш мавсуми, Ўзбекистон бозорларида “валюта” билан кун кечираётган, “тадбиркорлар”ни талон-тарож қилиш билан давом эттирилади. Агар эътибор берган бўлсангиз, “қора бозор”да долларнинг курси, бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, “реский” тушуб кетди.   Мен шунга аминман-ки, “власть” устидан кураш аллақачон бошланган. Каримов,  ҳар қанақанги пасткашлик бўлса ҳам, ҳукуматни  ўз қўлида “ушлаб” туришни режалаштирмоқда. Лекин… Буни фақат вақт кўрсатади!”

Мансуржон Фозилжонов,
мустақил журналист