Ҳукумат нимадан хавотирда?

Ҳукумат нимадан хавотирда?
80 views
01 September 2012 - 7:44

Мана салкам 10 кундирки, ҳукуматга мухолиф бўлган сайтларга киришнинг умуман иложи йўқ! Сифон ва анонимайзерлар умуман ёрдам бермаяпти!

“Мустақилликнинг” (Чиновникларнинг мустақиллиги! Халқ билан
ҳисоблашмайдиган куннинг бошланиши ) 21 йиллиги арафасида маҳалла
раҳбарларига юқоридан буйруқ бўлган шекилли, маҳалла раҳбарлари
уйма-уй юришиб, маҳаллада истиқомат қилаётган фуқароларнинг нима билан
машғуллигини аниқлашмоқда. Айниқса, пойтахтда ўқийдиган ёшлар ва
мактабни битирган ўғиллар ҳақида батафсил сўрашмоқда.
Бу бир томондан ижобий ҳолатдир! Лекин, маҳалла раҳбарларининг (фақат маҳалла раҳбари ИИБдан ҳеч ким йўқ, маҳалла фаолларисиз) хонадонма-хонадон юриб, ҳеч
қандай ҳужжатларсиз (тегишли рухсатларсиз), хоналарни кўздан кечиришмоқда!

Компьютерли хонадонлардан, компьютер нима мақсадда
ишлатилаётганлиги, ким ва нима сабабдан фойдаланаётганлиги сўраб-
суриштирилмоқда! Компьютернинг Интернетга уланганлиги тўғрисида ҳам
батафсил сўралмоқда! Интернетдан қай мақсадда фойдаланишлиги ҳам
аниқланмоқда!

Сунъий йўлдош антенналари: айниқса Hotbird сунъий йулдошига, антенналарини мослаган хонадон вакилларига нима сабабдан бу Hotbird сунъий йўлдошида турганлиги аниқланмоқда!

(Менимча, ҳукуматга мухолиф бўлган ўзбек тилидаги каналлар Озодлик, BBC ва Америка овози айнан мана шу Hotbird сунъий йўлдошида ўз фаолиятини юритмоқда ва цензурасиз ахборотлар ҳам шу ерда тарқатилади)

Баъзи сабабларга биноан, эшиги очилмаган хонадонлар (лекин одамлар истиқомат қилувчи) га маҳалла раиси ҳар соатда келиб, эшикни кучлирок тақиллатиб хабар олди.

Барча махалла раисини уйига кириб, тергов килгани учун расмий ҳужжат сўрашгани йук (уйни куздан кечириш тўғрисидаги хужжат)!
Махалла раисидан, бундай амаллар нима сабабдан ўтказилаётганлиги сўралганда, “байрам” билан боғлашмоқда!

1. Нима сабабдан ҳукумат ёшларни иш билан таъминлашни хоҳламайди-ю, кучли назорат остига олишни хоҳлайди?
2.Нима сабабдан ҳукумат, айнан байрам олди текширувни кучайтирди?
3. Эркин ахборот олиш ҳақида, Конститутсияда хам ёзилган-ку!!!

Сунъий йўлдош антенна каналлари Диктаторларга хавф туғдирмоқдами?

 

Муслимбек Ҳамроев

dunyouzbeklari.com