Ослода Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан пикет бўлиб ўтди

1 сентябр куни Норвегия пойтахти Ослода Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан пикет бўлиб ўтди. Пикет қатнашчилари мамлакатнинг ҳақиқий мустақилликка эришиши ҳақда хитоб ва шиорлар айтишди.

Ослода Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан пикет бўлиб ўтди
168 views
01 September 2012 - 11:33

1 сентябр куни Норвегия пойтахти Ослода Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан пикет бўлиб ўтди. Пикет қатнашчилари мамлакатнинг ҳақиқий мустақилликка эришиши ҳақда хитоб ва шиорлар айтишди. Йиғинда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Норвегия бўлими раиси Мақсуд Бекжон кичик бир маъруза килди. Қуйида ушбу маъруза матни билан танишасиз:

Мустақилликкача бўлган масофа

(Мустақиллик куни муносабати билан)

Халқимиз ўз миллий мустақиллигини эълон қилганига 21 йил бўлибди, орадан шунча вақт ўтибди-ю, аммо ҳали ҳам юртимизга ушбу мустақилликнинг нурлари етиб келганича йўқ. Гўё миллатимизга тегишли озодлик мисли кўрилмаган олис бир сайёрада юз берган-у, энди ушбу Озодлик нурларининг бизга етиб келиши учун шунча муддат ҳам озлик қилмоқда.

Қуёш нурининг Ерга етиб келиши учун 8 дақиқа ва 19 лаҳза сарфланади, энди 21 йилдан бери бизга етиб келолмаётган Мустақиллик нурларининг қанчалар узоқликдаги бир сайёрадан келаётганини бир тасаввур қилиб кўринг. Аслида, бу узоқлик, бу масофа Халқ Шуури билан Мустақиллик туйғуси ўртасидаги узоқлик ва масофадир. Совет колониал тузуми миллатимиз онгидан Мустақиллик ва Озодлик туйғуларини шу қадар узоқлаштирган экан-ки, энди унинг нурлари бизга етиб келиши учун ҳатто 21 ёруғлик йили (“световой лет”) ҳам етмаяпти. Натижада бу қоронғуликка чидамаган баъзилар бугун “бундан кўра, мустақил бўлмаганимиз афзалроқ эди”, дейишгача бормоқдалар.

Бугун бизнинг – мухолифатнинг – вазифаси Мустақиллик нурларини халққа тушунтириш, етказиш эмас, балки, Мустақиллик сайёрасининг ўзини халқнинг қалбига жойлашдан иборат бўлмоғи лозим. Мухолифатнинг вазифаси масофаларни йўқ килишдан иборат бўлиши керак: ҳоҳ бу – шуур билан тушунча ўртасидаги масофа, ҳоҳ халқ билан ҳокимият ўртасидаги ва ҳоҳ ўзи билан ватани ўртасидаги масофа бўлсин…

Аллоҳ Мустақиллик аталмиш манзилимизни яқин, масофасини қисқа қилсин!

 

Мақсуд Бекжон
01.09.2012
Осло

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi