Каримов ўзбек муллаларини араб баҳоридан ваъз ўқишга чақирди

Каримов ўзбек муллаларини араб баҳоридан ваъз ўқишга чақирди
133 views
02 September 2012 - 14:54

“Мусулмон дунёсидаги, араб дунёсидаги бу нотинчликни ҳеч ким қабул қилмайди. Кимдир четдан туриб уларнинг орасини бузаётгани ҳаммамизга маълум” – деб айтган Ислом Каримов ўзбек муллаларига қаратилган нутқида.

“Бу муаммоларга бизнинг муносабатимизни халқимизга етказишимиз зарур. Имом-хатиблар жума намозларида бизнинг қарашимиз мана бундай, деб тушунтириб берсак, ўз тинчлигимизга тинчлик қўшамиз” – деган Тошкент марказида диний уламолар билан учрашган Ислом Каримов.

Араб давлатларида бирин-кетин мустабид тузумлар ва узоқ йиллик яккаҳоким раҳбарларни кетказаётган оммавий исёнлар ҳақида Ўзбекистон президенти илк бора омма олдида очиқ гапирмоқда.

Қатор араб давлатларини қамраб олган халқ ғалаёнлари Ўзбекистонда кенг ёритилмай келади.

Айрим журналистларга кўра, Мисрда узоқ йиллик авторитар раҳбар – Ҳусни Муборакка қарши халқ исёни бошланганида, ҳатто Ўзбекистон матбуотида “Миср” калимасини ишлатиш имконсиз бўлиб қолганди.

Бироқ кўплаб араб давлатларига сачраб кетган ғалаёнлар ва қуролли тўқнашувлар ҳақида Ўзбекистон аҳолиси ҳам Россия матбуот воситалари ҳамда интернет орқали хабардор бўлмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистондаги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий аҳвол кўплаб араб давлатларига ўхшашдир.

Узоқ йиллаб раҳбарларнинг алмашмаслиги, сўз эркинлиги чеклангани, мухолиф партияларга рухсат берилмаслиги ва халқнинг иқтисодий яшаш шароитлари яхшиланмаётгани шулар жумласидан, дейилади.

“Ҳокимият араб баҳори таъсиридан қўрқувда, чунки бу учун барча асослар мавжуд” – дейди жамиятшунос Камолиддин Раббимов – “Шу боис диний иборалар ва муллалар орқали ўзбек халқининг зеҳниятига таъсир қилиш учун ҳам уламоларга мурожаат этилмоқда”.

Ўзбекистон президентига кўра, ушбу воқеалар борасида ҳукумат мавқеини халққа етказиш мамлакатдаги тинчлик учун муҳимдир. Аммо араб давлатлари билан Ўзбекистоннинг алоқалари жипс эмас, жўғрофий узоқлик, тил ва ёзувдаги фарқлар боис ўзаро таъсирлар кучли эмаслиги айтилади.

“Аҳоли сийрак мамлакатларда ғалаёнлар тарқаб кетиш хавфи кам бўлади, аммо Ўзбекистонда аҳоли зич яшайди” – дейди Камолиддин Раббимов – “Интернет ва матбуотни чеклаб, вазиятни ушлаб туришибди. Бироқ тарихан Ўзбекистонда исёнлар кутилмаган пайт ва шароитларда юзага келган”.

“Ҳукумат мураккаб вазият юзага келса ва яна куч билан бостиргудек бўлса, у ҳолатда Ғарб ҳам, Россия ҳам иккинчи Андижонни ҳазм қила олмаслигини яхши билади. Ҳокимият ана шундан қўрқувда”.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi