Янги ўзбек

Янги ўзбек
80 views
03 September 2012 - 9:29

Қорнимнинг тўқлигидан,
Қулоғим тинч бўлса соз.
Эркинлик йўқ бўлса, бўлсин
Озод бор хўп хушовоз.

Қўшним Хизбчи чиқди,
Яна бири Акромий.
Бари “Жаслиқ”қа кетди
Барака топ, “Исхақ”ий…

Ўшда ёнди болалар,
Биз исини туймадик.
Анжандаги нолалар
Қўшиқ билиб ўйнадик…

Хасадгўйлар кўп жуда,
Кўролмайди тинчимиз.
Эмиш, ғаним авжида*
Дермиш ғамда элимиз.

Қуллик бизга ғам эмас,
Шунга хумор қонимиз.
Бизга ҳеч не керакмас
Тирик экан шоҳимиз!

(*огоҳлик давр талаби! – ИАК)

 Мазлум Турон