Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Каримов сулоласининг “МТС-Узбекистан” ва бошқа компанияларга ҳужумининг баъзи тафсилотлари

Усмон Ҳақназаров: Каримов сулоласининг “МТС-Узбекистан” ва бошқа компанияларга ҳужумининг баъзи тафсилотлари
05 Eylül 2012 - 9:57 'да юкланди ва 2679 марта ўқилди.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ
сиёсатшунос
2012 йил 5 сентябрь

Шу кунларда Ўзбекистон, Россия ва умуман МДҲ жамоатчилиги, Каримов сулоласининг Россия мобил алоқа оператори шўъбаси бўлган “МТС-Узбекистан” компаниясига босқини атрофидаги воқеаларни диққат-ла кузатиб бормоқда. Ушбу мақолада биз ўқувчиларни ўзбек ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан “МТС-Узбекистан” компанияси ва унинг раҳбари Беҳзод Аҳмедовга қарши босқини ҳамда Каримов қизларининг баъзи бошқа компанияларни тортиб олиши воқеасининг ҳақиқий сабаблари ҳақида маълумот бермоқчимиз. Демак…

“МТС-Узбекистан”га босқин воқеаси

Бу жанжалнинг бевосита сабабларига ўтишдан олдин, шуни айтиш керакки, ўз вақтида Беҳзод Аҳмедов “МТС-Узбекистан” директори курсисини, аёлининг Ўзбекистон президентининг кичик қизи Лола Каримова билан дўстлиги орқали эгаллаган эди.

Гап шундаки, Б.Аҳмедованинг аёли Л.Каримова билан Тошкент Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатияси университетида бирга таҳсил олган даврлардан буён яқин дугоналар эди.

Б.Аҳмедовни бу лавозимга тайинларкан, Лола ва Гулнора Каримовалар эр-хотин Аҳмедовлар олдига битта шарт – ҳар уч ойда “МТС-Узбекистан” даромадининг 30% қисмини Каримов оиласининг Европадаги банк ҳисобларига ўтказиш – шартини қўйгандилар.

Бу талабнинг бажарилиши эвазига қилинган ваъда эса, Аҳмедовга Каримоваларнинг протекцияси (ҳимояси) эди.

Каримов қизларининг хоҳишларини амалга ошириш учун Б.Аҳмедов бир қатор молиявий махинацияларга қўл уришга тўғри келади. Жумладан, “МТС-Узбекистан” абонентларининг деярли 30% (тақрибан 3,5 миллион киши) исми-фамилияси ҳамда телефон номери солиқ органларига тақдим этиладиган расмий рўйхатга киритилмай қолган эди. Яъни, “МТС-Узбекистан” абонентлари сони аслида 9 млн. эмас, балки 12,5 кишини ташкил этарди. Айнан шу сабабли, “МТС-Узбекистан”нинг 200дан зиёд телекоммуникацион станцияси расмий рухсат ва қайдсиз иш олиб борарди. Норасмий абонентлар гуруҳининг тўловлари автоматик тарзда “МТС-Узбекистан”нинг алоҳида инкасса ҳисобларига тушар, кейинроқ, чет элдан телекоммуникацион ускуна сотиб олиш учун зарур маблағ номи билан эркин валютага айлантирилар эди. Ўзбек шўъбасининг бу махинациясидан “МТС”нинг Москвадаги раҳбарияти ҳам бехабар эди. Мана, “МТС-Узбекистан”нинг пул маблағларини республика ички бозорида “ювиш”да иштирок этган баъзи воситачи-фирмаларнинг номлари: “Lapescara Balamore”, “Hayotkon Servis Plyus”, “Asia Agro Food Export”, “Agro Time Group”, “PG Qurilish”, “Abdujafar Savdo”, “West Elektrik Group”, “Elektro Jixoz Nur Savdo”, “Exad Lancer” ва бошқалар. Бу тузилмалар “МТС-Узбекистан”нинг ноқонуний даромадини нафақат расмийлаштириш, балки нақд пулга айлантириш билан ҳам шуғулланардилар. Сўнгра валютага айлантирилган пуллар, асосан, Россия ва Хитой компанияларига, сўнгра, Каримовларнинг Швейцария ва Буюк Британиядаги ҳисобларига ўтказиларди.

Бу муваффақиятли ишлар то “КТ-Кomba” тунги клубида “МТС-Узбекистан” раҳбарининг аёли билан Л.Каримова ўртасида жанжал чиққунига қадар давом этди. Аҳмедова хонимнинг “портлаш”ига сабаб, Лола Каримова хонимнинг тобора “очилиб” бораётган иштаҳаси эди.

Л.Каримова курсдош-дугонасидан “МТС-Узбекистан” бош директори Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи хонимининг навбатдаги ҳисоблари учун маблағ топсин ва тўлаб қўйсин, деган навбатдаги талаби эди.  Аҳмедова хонимнинг сабр косасини тўлдирган яна бир сабаб – Л.Каримованинг беписанд ва таҳқиромуз муомаласи эди.

Тунги жанжалдан кейин (шу куннинг тонгидаёқ) Беҳзод Аҳмедов Ўзбекистон ҳокимиятининг ҳибс ва босимидан қутулиш учун, шошилинч тарзда Тбилисига, у ердан Москвага учади. Бу жанжал “МТС-Узбекистан”га ўзбек ҳуқуқ-тарғибот органларининг босқинига баҳона бўлди. Бу органлар юқорида кўрсатилган молиявий махинацияларда энди расмий жиноятчини – Беҳзод Аҳмедовни айбламоқдалар.

Биздаги тахминларга кўра, опа-сингил Каримоваларнинг молиявий махинацияларининг асосий иштирокчиси ва гувоҳи Б.Аҳмедов ҳозир ўзбек тергов органлари қўлида, ва яқинда Ўзбекистон МХХ ертўласида жисмонан йўқ қилинади. Прокуратура терговчилари ва МХХнинг хавотири – Б.Аҳмедов Гулнора ва Лола Каримоваларнинг “МТС-Узбекистан” билан боғлиқ молиявий жиноятларини Россия Федерацияси махсус хизматларига “гуллаб қўйган” бўлиши эҳтимоли. Бу терговчилар билишмайдики, ҳатто Россия ҳукумати ҳам Каримов оиласига қарши “компромат” қўллай олмайди, чунки Кремль ҳам Исроил ва сионист доираларнинг мислсиз ҳимоясидан фойланаётган Ислом Каримов қаршисида кучсиздир.

Бугунги кунда Б.Аҳмедов Тошкентда, МХХ ертўласида сақланмоқда. Ўзбекистон ҳукумати унинг оила аъзоларини ҳибсга олганидан кейин, Москвадан “ўз ихтиёри билан” қайтиб келган. Б.Аҳмедов қайтиб келгач, унинг оиласи озодликка чиқарилган. Бошқача қилиб айтганда, ўзбек ҳукуматининг одатий шантажи иш берди: қочоқ Б.Аҳмедов ўз ихтиёри билан “жонажон” органлари қўлига таслим бўлди. Шундай экан, Б.Аҳмедов Москвада қочқинда юрибди, деган ўзбек ҳукуматининг баёнотлари шунчаки маҳаллий ва хорижий жамоатчиликни алдаш уринишидаги бир уйдирма, холос.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, тунги жанжалга қадар Аҳмедова хоним ва Л.Каримова қалин ва узоқ йиллик дугоналар эди. Масалан, ўзбек диктаторининг кенжа қизи дугонасининг “Grand Mir” (собиқ “Россия”) меҳмонхонаси қаршисида,  Д.Кунаев кўчасидаги “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” МАК марказий авиакассаси орқасида жойлашган “Банковский” дейиладиган ғиштли бинодаги квартирасига тез-тез келиб турарди. Дарвоқе, 2010 йил баҳорида бу авиакасса, Лола Каримова билан юзага келган ноқулай вазият сабабли, бир соат ичида бошқа жойга, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖнинг марказий кассаси биносига кўчириб юборилди. Гап шундаки, икки дугона Б.Аҳмедов уйи яқинида сайр қиларкан, авиакасса ёнидан ўтаётганида, авиакассанинг милиция ходими ва қўриқчиси “икки гўзал аёлга дунёнинг истаган шаҳрига авиабилет сотиб олиш”ни таклиф этади. Ўша пайтда элитар дугоналар Марказий авиакасса ходимларининг бу “шўхлиги”га жавоб бермайди. Аммо эртаси куни Л.Каримова талаби билан қўриқчи ва милиция ходими қамоққа ташланади, у ерда ҳали совет замонларидан буён жойлашган авиакасса эса бир лаҳзада бошқа жойга кўчириб юборилади.

Энди, Тошкент Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатияси университети собиқ талабаларининг дўстлиги эса Л.Каримованинг очкўзлиги сабабли дарз кетганди. Бу жанжал Гулнора Каримовага асқотди, у тобора қиймати ўсиб бораётган “МТС-Узбекистан”ни тортиб олишга кўпдан бери баҳона излаётганди. Отаси инсонларнинг ёстиғини қуритишга қандай кўникиб  қолган бўлса, Гулнора ҳам ўзгалар мулкига тажовуз қилишга шундай  кўникиб қолган эди. Демак…

«Zeromax»нинг қўлдан-қўлга ўтиши воқеаси

«Zeromax» МЧЖга асос солган киши Тошкентлик тадбиркор Фарҳод Исматуллаев бўлади, у ўз фирмасини ўзбек ҳокимиятининг “пистирмадаги кардинали” Исмоил Жўрабековнинг ўғиллари билан дўстлиги эвазига ривожлантириб, кучайтиришга эришганди.  «Zeromax» МЧЖни 1997 йилда таъсис этиб,  Ф.Исматуллаев тез орада, у пайтлар И.Жўрабеков назорати остида бўлган пахта толаси экспорти соҳасига ўрнашиб олади. Икки йил ичида ёш тадбиркор компанияси шундай муваффақиятларга эришадики, Тошкентдаги бизнес элита доираларнинг “тилига тушади”. «Zeromax» МЧЖнинг улкан даромадлари ҳақидаги овоза криминал авторитет Ғафур Раҳимовга ҳам етиб боради, ва у дарҳол Ф.Исматуллаев фирмасини тортиб олишга қарор қилди. Ғ.Раҳимов ва атрофи «Zeromax» МЧЖ эгасига бу босқинни “бундай жиддий бизнесни Ғафур Аҳмедовичнинг “олдидан ўтмай” бошлагансан, ва Тошкентнинг Муртазоев кўчасидаги “обшак”ка “доля” тўламай келгансан” деб тушунтиришади.

2000 йилда бировнинг бизнесини тортиб олгач, Ғ.Раҳимов уни “ўз одами”  – Миродил Жалоловга топширади, у эса «Zeromax» МЧЖни АҚШда қайта рўйхатдан ўтказишни, шу билан фойдани Ўзбекистон ташқарисига ташиш учун шароит яратишни таклиф этади. Ғ.Раҳимов бу таклифни қўллайди, ва натижада фирма АҚШда «Zeromax LLC» номи билан қўшма корхона тарзида рўйхатдан ўтказилади. Янги «Zeromax»нинг таъсисчилари – Ўзбекистон тарафидан Миродил Жалолов, АҚШ тарафидан эса Гарри Юстас бўлади. Иккала таъсисчи ҳам ўз тадбиркорлик ҳатти-ҳаракатларида тўлиқ Ғ.Раҳимовга бўйсунадилар.

Ғ.Раҳимов остида «Zeromax LLC» ишлари яна-да гуллаб-яшнайди. Фирманинг янги менеджери М.Жалолов биринчи навбатда, компания фаолиятини савдо-сотиқ ва воситачиликдан чиқариб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишига ўзгартиришга қарор қилди. Масалан, М.Жалолов давлат секторидаги ташкилотларга давлат тендери бўйича, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа ускуналарни етказиб беришни йўлга қўйди. Масалан, «Zeromax LLC» хорижий шериклар билан биргаликда, ўзбек гази эвазига “Ўзбекгаз” МХК ташкилотлари учун ускуна етказиб бера бошлайди.

Бундан ташқари, Тошкентнинг Назарбек мавзесида «Zeromax LLC» фарфор заводини қуради, бу завод махсулоти маҳаллий бозордан Хитой фарфор ярим-фабрикатларини аста-секин сиқиб чиқара бошлайди. Шундай қилиб, М.Жалолов раҳбарлигида компания тез суръатда ўсиб бораётган, муваффақиятлар мисли кўрилмаган даражада эди.

Айнан фарфор заводи ва М.Жалоловнинг бошқа ютуқлари Гулнора Каримова эътиборини жалб этади. 2004 йилнинг май ойида у Ғ.Раҳимов олдига ультиматум қўяди: “Ё «Zeromax LLC»ни берасан, ё ҳамма бизнес-тизимларинг ва умуман тадбиркорлик фаолиятинг билан хайрлашасан!” Ўртадаги “разборка” Тошкентнинг Роҳат кўли ёнида бўлди. Ўз босслари номидан Ғ.Раҳимов ва Г.Каримованинг тансоқчилари муштлашишади. Охир-оқибатда, Ғ.Раҳимов бу йўқотишга рози бўлади. Ғафур-бой учун ягона тасалли – Гулнора Каримовага таслим этилган «Zeromax LLC»нинг менеджери лавозимида унинг одами – Миродил Жалолов қолиши эди.

Янги соҳиби қўл остида бу компания «Zeromax GmbH» номи билан қайта рўйхатдан ўтказилди. Янги «Zeromax»нинг таъсисчиси М.Жалолов ва рафиқаси бўлди. Гулнора Каримова хайриҳохлигида бу компания, ускуна етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича давлат тендерларида ғолиб чиқувчи ўзига хос бир монополистга айланди. Ўзбекистон ҳукуматининг “яшил чироғи” натижасида, «Zeromax GmbH» толлинг (нефтни маҳаллий қайта ишлаш, уни сотиш ва даромадни конвертация этиш шарти билан) асосида хом нефть етказиб беришни бошлайди. Бундан ташқари, бу компания табиий ресурсларни қазиб чиқариш ва ўзбек газини экспорт қилишдан тушган даромаддан ўз улушини ола бошлайди.

«Zeromax GmbH» ўсишининг интиҳоси 2010 йилнинг январида, Президент Ислом Каримов бу “швейцария” компанияси фаолиятини текширишга буйруқ берганида бошланади. Ўша йилнинг ўрталарига келибоқ, Ўзбекистондаги хўжалик судлари қарорига кўра, «Zeromax GmbH» банкрот деб эълон қилинади, компания активлари эса давлат тасарруфига ўтказилади.

Воқеаларнинг кескин ўзгаришига зоҳирий сабаб, М.Жалолов ҳамда Г.Каримова ўртасидаги 2009 йил декабридаги келишмовчиликлар бўлди. Ўшанда Одил-бой телефон орқали ўта маст ҳолатда Г.Каримовага таъна қилган, ўз соҳибасининг Тошкентдаги “гаишник”лар қаршисида ҳеч нарса қилолмаслигидан норози бўлиб, обдан сўкинган эди. Гап шундаки, ДАН ходимлари М.Жалоловнинг жиянини, автомобилни маст ҳолда ҳамда керакли ҳужжатларсиз (қимматбаҳо «Ferrari» спорт машинасининг техпаспорти йўқ эди) бошқаргани учун тўхтатишади. “Гаишниклар” “президентский трасса” дейиладиган Ойбек кўчасини қўриқларкан, маст ҳайдовчи ва унинг автомобилини ҳибсга олмоқчи бўлишади. Уларга на жияннинг ялиниб-ёлворишлари, ва на Одил-бойнинг дўқ-пўписалари таъсир қилади. Шунда М.Жалолов Г.Каримовага телефон қилиб, президент “гаишник”ларини тинчитишни илтимос қилади. Табиийки, давлат раҳбарининг қизи бундай “майда ишлар” билан ўралашишни истамайди ва бойга “ўзинг ҳал қил”, дейди. Жавобига эса Одил-бойнинг сўкинчини эшитади.

Эртаси куни М.Жалолов Гугушадан кечаги қилиғига узр сўраш учун тўхтовсиз телефон қилади, аммо Гугуша жавоб беришни ҳам истамайди.

Бу жанжал Ўзбекистон ҳукуматининг «Zeromax GmbH»га қарши 2010 январидаги босқинига зоҳирий баҳона бўлди.

Аммо бу босқиннинг асл сабаби эса, «Zeromax»нинг Россиялик ва Қозоғистонлик шерикларидан толлинг орқали олинган нефтнинг пулини тўлашни М.Жалолов Ўзбекистон ҳукуматидан талаб этавериши бўлади. Президент Ислом Каримов ва Бош Вазир Шавкат Мирзиёевлар олинган, қайта ишланган ва сотилган нефтнинг пулини тўлашни истамайди. Улар “мана эртага, мана индин” дея Россия ва Қозоғистон олдидаги қарзларини тўлашни ҳадеб кечиктираверади. Охир-оқибат, нефть қарзини тўлашдан қутилиш ва, шу билан бирга, Россия ва Қозоғистонлик қарз эгаларини алдаб кетиш учун, қўғирчоқ ўзбек суди орқали барча қарзларни «Zeromax GmbH»га иладилар. Суд терговларидан кейиноқ нефть хомашёси етказиб бериш бўйича «Zeromax» квотаси Ўзбекистон Бош вазири Ш.Мирзиёев қариндошлари (қайинлари)га топширилади. Бироқ ҳукумат квоталарининг янги эгалари Ўзбекистонга нефть етказишни давом эттира олмайдилар: «Zeromax GmbH»нинг Россия ва Қозоғистонлик шериклари улар билан ҳамкорлик қилишни истамайдилар. Шунинг учун 2010 йилнинг августида Ўзбекистон том маънода бензинсиз қолди, ундан кейин бензин нархи 1500 сўмдан 4000-5000 сўмга чиқиб кетганди. Дизель муаммоси эса бу Марказий Осиё мамлакатида бугунгача давом этмоқда. Авваллари нефтни тақсид (бўлиб-бўлиб, рассрочка) билан тўлаб, паст нархда олиб келган ўзбек ҳукумати, энди тайёр нефть махсулотларини (бензин ва дизелни) олдиндан пул тўлаб ва қиммат нархда олишга мажбур эди.

«Zeromax»га давлат босқини бошлангач, тергов органлари М.Жалоловни турли жиноятларда, жумладан, Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ёнида Халқаро Форумлар Саройи қурилиши учун етказиб берилган қурилиш материалларига нархни сунъий равишда оширишда айблай бошлади. Бу Саройни сифатли ва ўз вақтида қуриб битиргани учун 2009 йили М.Жалоловга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи” совринини топширган Каримов ҳукумати, 2010 йил январида, яъни уч ой ўтибоқ, уни айнан шу объект қурилишида давлат маблағини “ювиш”да айблаётганди.

Такрор айтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг «Zeromax GmbH»га қарши бундай муомаласига асл сабаб, М.Жалоловнинг Россия ва Қозоғистондан толлинг шартларида олинган нефть учун қарзларини тўлашни талаб қилиши бўлган. Зоҳирий баҳона эса М.Жалолов билан Г.Каримова ўртасидаги 2009 йилги телефон сўкинишлари бўлди, холос.

У ёки бу даврда диктатор Каримов қизларининг ўлжасига айланган фирмалар рўйхати узундир. Яна «Coca Cola-Uzbekistan», «Carlsberg Uzbekistan» ва бошқа компанияларга қилинган босқинларни мисол келтириш мумкин. Бизнингча, Ислом Каримов қизларининг бандитизм ва очкўзлиги келтирилган мисоллар етарлича намоён этади.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube