Гулнора Каримова билан Интерпол шуғулланиши мумкин

Lombard Odier банкида ҳисоб очган шахслар Швейцария прокуратурасига келишмаса Ўзбекистон президентининг тўнғич қизига Интерпол тармоғи орқали қидирув эълон қилиниши мумкин.

Гулнора Каримова билан Интерпол шуғулланиши мумкин
143 views
06 September 2012 - 10:06

Lombard Odier банкида ҳисоб очган шахслар Швейцария прокуратурасига келишмаса Ўзбекистон президентининг тўнғич қизига Интерпол тармоғи орқали қидирув эълон қилиниши мумкин.

Бу эҳтимол ҳақида “Швейцариянинг муайян ташкилотлари”га таянган ҳолда сиёсий Интернет форумдан фойдаланувчи Виталий Афанасенко ёзади.

Июлнинг оҳирида Lombard Odier банки офисида Ўзбекистон фуқаролари – Coca Cola Uzbekistan ширкати менежерлари Шохрух Собиров ва Алишер Эргашевлар ҳибсга олингач – швейцария прокуратураси уларга қарши пул ювиш гумони бўйича жиноий иш қўзғади.

Улардан ташқари швейцария ҳуқуқтартибот идоралари эътибори Ўзбекистоннинг тағин икки фуқароси – Швейцария банкларида номига депозит ячейкалари расмийлаштирилган Авакян, шахсига қаратилди. Молиявий фирибгарликларнинг тўртинчи гумондори номи очиқланмайди.

Афанасенко Швейцария прокуратураси Каримова “бандаси”нинг Lombard Odier орқали пул ювгани борасида “етарли ва тасдиқланган” ахборотларга эга эканлиги ҳақида ёзади.

Қамоққа олинган маҳкумлар – Собиров ва Эргашевларнинг компьютерларидаги ахборотлар, Каримова гуруҳининг оффшор зоналарида, шунингдек Бирларшган Араб Амирликлари ва Тайландда пул ювиш дея малакаланувчи шубҳали молия амалиётларини ўтказгани ҳақида ахборотлар бор.

Тергов ахборотларининг сизиши шарофати билан, Авакян номига бир қанча швейцария банкларида депозит ячейкалари очилгани, уларда терговчилар мисли кўрилмаган бойликлар борлигини фош қилишган.

Бир қанча шахсий сейфларда қуйма олтинлар, нодир антиквар буюмлар, нақд евро, АҚШ долларлари ва швейцарских франклари сақланган.

Ячейкалардаги бойликларнинг Швейцарияга қандай келиб қолгани, уларга Каримованинг алоқаси бор-йўқлигини аниқлагунига қадар улар музлатиб қўйилади.

Асосий версиялардан бирига кўра, олтин, антиквариат ва нақд пуллар Швейцарияга Ўзбекистоннинг Женева офисида Ўзбекистон вакили лавозимидаги Каримованинг дипломатик тармоғи орқали келтирилган.

Бироқ Афанасенко, “Швейцариянинг тегишли идораларига” таяниб, шов шувли ишдаги асосий аҳборотлар, тергов манфаатлари юзасидан сир тутилишини, бироқ швейцария фискал идоралари Каримованинг ўзини ва банкларда номларига ҳисоб очилган унинг яқинларини терговга чақиришни мўлжаллаётганини билдиради.

«Акс ҳолда прокуратура Гулнора Каримовани Интерпол орқали халқаро қидирувга беради», – дея ёзади Афанасенко.

Uznews.net

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi