Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (17)

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (17)
139 views
06 September 2012 - 16:03

БУҒДОЙ ВА СОМОННИ ҚОРИШТИРМОҚДАЛАР

Ҳалит ҚOҚИНЧ

(”Стар”, 27.09.2001) 

Қўрққан нарсам юз берди. Кечаги газета хабарларига кўра, Вашингтон, Бин Лодин билан боғланган деган иддао билан 27 кишининг молия-ҳисоб дафтарлари фаолиятини музлатди.

Буларнинг орасида Ўзбекистоннинг Норвегияда яшаётган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ номи ҳам бор.

Туркиям… Дунёнинг ҳар тарафида компло теориялари бир-бирини изларкан, менинг ўлкам ҳам бу суронга қўшилди. Турк дунёсини заррача танимаган қаламшўрларнинг ҳай-ҳайи билан буғдой ва сомонни бир-бирига қориштирдилар. Фундаменталистлар ила мужодала номи остида осиёлик диктаторлар нонига ёғ сурувчи янглишликлар қилина бошланди.

Маьлумотга эга бўлмай туриб, фикрга эга бўлганлар учун уяламан!

Бин Лодин ва Толибон, Турк Дунёсининг келажаги учун энг буюк таҳликалардан бирисидир. Фундаменталист оқимларнинг Турк Дунёсига жўнатган таҳдидлари янгилик эмасдир.

70 ЙИЛ ОЛДИНГИ ИЛОН ЯНА ПАЙДО БЎЛДИ

Бундан юз йил олдинги толибонларнинг у пайтдаги исми “қадимчилар” бўлиб, улар аввал рус босқинчилари билан қўлни қўлга бериб, Жадидчи-Туркчи оқимига қарши саваш очдилар. Бухоро қадимчиларнинг Ўрта Осиёдаги маркази ҳолига келди. Юзларча жадид ёшлар қатл этилди.

Қадимчиларнинг бош ҳомийси – Бухоро амири жадидларни Тошкентга сургун қилди.

70 йиллик коммунистик режим ортидан қадимчи ҳаракат яна тирилтирилди. Араб ўлкалари ва Туркия устидан Турк Дунёсига тариқат экспорти бошланди.

Севгили дўстим тадқиқотчи Ҳоқон Жўшқинарслон бир кинояли мақоласида “Ўтмишнинг Бухоро амири бугунги Каримовдир”, дея ёзган эди. Каримов Муҳаммад Солиҳ каби демократик қарашли зиёлиларни ўлкадан қувиб чиқарди. Бу ҳам камлик қилганидай, бутун мухолифатни фундаменталистликда айблади.

Дунёнинг энг бой табиий газ ва нефть манбаларига эга бўлган Ўрта Осиё ташқи кучлар томонидан бир пайтлар “яшил доира” номи билан аталаркан, ўз қўллари билан пайдо қилинган мавжудот назоратдан чиққан заҳоти, у собиқ советлардан қолган диктаторларга белбоғ вазифасини ўтай бошлади. ..

Муҳаммад Солиҳ советлар давридан бери Жадидчи-Туркчи сиёсий ҳаракатга раҳбарлик қилган бир кишидир. Бошқача айтганда, тарихдаги Толибонга ўхшаганларнинг Русия ила иттифоқ тузиб, зиндонларда чиритганлари бир сиёсатнинг йўлбошчиларидандир. Ҳеч бир ёзувида ёки нутқида дунёвий сиёсий тузумдан бошқа нарса ҳақида гапирмаган, гапирмайди ҳам.

Муҳим бўлган нарса шу ҳақиқатнинг яхшилаб англаб олинишидадир: мабодо, АҚШ Бин Лодинни ва Толибонни йўқ этишнинг уддасидан чиққан ҳолда ҳам, агар янглиш сиёсатини давом эттирса, Ўрта Осиёда қадимчилик ва қадимчиларнинг сўнги кўринмаяжакдир.

Супер кучларнинг вақтинчалик ҳисоб-китобларига ўйинчоқ бўлган бу жоҳилларга барҳам беришнинг ягона йўли – диктаторликлар тугатилиб, демократик ўлкаларни қуришдан иборатдир.

Америка Қўшма Штатлари ва эркин дунёнинг ақлли бошлари айни хатони такрорламасинлар… Шунча янглишликлардан сўнг энди буғдой ва сомоннинг фарқига борсинлар ва Осиёга энди 19-асрнинг колониячилари сингари қарамасинлар.

Айниқса, жоҳиллар тарафидан отилаётган балчиқларнинг изларини фарқлашни ўргансинлар!

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi