Америкача ҳақиқат ёки 9/11 нинг мудҳиш сирлари…

Мен, аслида Хонобод орқали Афғонистонга оғир бомбалар ва ўқ дорилар олиб ўтилаётгани хақида инкор қилиб бўлмас фактларни кўлга киритгандим.

Америкача ҳақиқат ёки 9/11 нинг мудҳиш сирлари…
23 views
12 September 2012 - 7:53

Улуғбек Хайдаров, 
мустақил журналист, Ванкувер (Канада)

2002 йил мен учун саёҳатларга бой йил бўлди. Йил бошиданоқ, яъни 30 январдан менинг  Америкага сафарим бошланди.

Ташриф, АҚШ Давлат Департаментининг  “Матбуот ва ташқи сиёсат” лойихаси доирасида бўлиб, унда мендан ташқари Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон журналистлари хам иштирок этишаётганди.  Қўшниларимиздан 2, 3 нафардан журналист таклиф қилинган бўлса, Ўзбекистондан мен ёлғиз ўзим эдим.

Сафарга чиқаётганимда, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси пресс атташеси мен билан суҳбатлашди. У менга “Матбуот ва ташқи сиёсат” лойихаси хақида хамда Американинг қайси штат ва қайси шахарларида бўлишим хақида кенг маълумотлар ёзилган журнални берди. Кейин у сафар давомида Америка аэропортларида сабрлироқ бўлишим кераклиги хақида уқтирди.

“Чунки, ўзингизга маълум,  11 сентябр воқеаларига 4 ой бўлди холос. Хозир Америкада мисли кўрилмаган ҳавфсизлик чоралари амалга ошириляпти. Барча йирик шахарлар ва аэропортларда кенг миқёсда текширув ишлари бор. Хар бир  йўловчи ва унинг юклари қаттиқ текширувдан ўтказилмагунча самолётга чиқарилмайди. Шунинг учун буни тўғри тушунасиз деб ўйлайман” деди элчихона матбуот ходими.

30 январ куни Американинг Нью Йорк шахрига учиш учун Истанбул шаҳридаги Отатурк ҳалқаро аэропортига келдим. Шу ернинг ўзидаёқ, 11 сентябрда Нью Йоркда содир бўлган воқеанинг совуқ бир таъсирини сездим: Америка қитъасига учадиган барча рейсларнинг терминалларида миқёси йўқ даражадаги хавфсизлик чоралари амалга оширилаётган эди.

Турклар негадир мени узоқ текширишди. Юкларимни қайтадан очиб текширишди. Хужжатларимни харфма харф қайта кўчириб ёзишди.Расмимни канақадир аппаратларга солиб, мени ўзим билан узоқ солиштиришди.

Агар қўлимда АҚШ Давлат департаментининг таклифномаси бўлмаганида, менимча улар мени самолётга чиқаришмас эди….

Ва нихоят, бизнинг самолёт 2002 йилнинг 1 феврал куни эрталаб 10 да Кеннеди аэропортига қўнди.

Сон саноқсиз полиция ходимлари, нигохлари одамни тешгудай божхона хизматчилари ва деярли хар қадамда пайдо бўлиб тураётган ФБРчилар….

Ўша куниёқ Нью Йоркдан Вашингтон сари учишим лозим эди. Керакли рейс терминалига ўтарканман, учишига хали 4 соатча вақти бўлган Нью Йорк – Вашингтон самолёти йўловчиларини бир чеккадан текширувдан ўтказишиб, тўпланиш залига киритишаётганини кўрдим.

Йўловчиларнинг пайпоқларигача ечиб олиниб, ларнинг оёқ кийимларини пошналаригача биттама битта текшириб кўрилаётган эди. Чунки, йўловчилар Американинг пойтахтига учаётган эдилар….

Кейинчалик бир америкалик менга “11 сентябргача, АКШ аэропортларида хаттоки халқаро рейсларга хам учишга 15 дакика қолганида самолётга чиқиш мумкин бўлганди. Террордан сўнг, хаттоки махаллий рейсларгаям 2, 3 соат аввал рўйхатдан ўтишингиз керак бўляпти” деганди…

Хамма қатори мен хам мана шундай кучайтирилган текширувлардан ўтдим. Парвозгача 2 соат қолганида йўловчиларнинг барчаси аллақачон учиш терминалида хозир эдилар.

Бирданига радиокарнайлардан, Вашингтонга учадиган рейсларнинг хаммаси бугун бекор қилингани хақида эълон ўқилди. Бизнинг самолётимиз Вашингтон яқинидаги Балтимор шахрига кўнишини айтишди.

Йўловчилар ортиқча шов шув хам кўтаришмади. Уларнинг хаммаси АКШнинг хавфсизлиги йўлида хар қандай ноқулайликка тайёр эдилар…

Шундай килиб менинг, дунё тарихидаги энг мудхиш террор амалиётини бошидан ўтказиб, хали ўзига келиб улгурмаган Америкага уч хафталик сафарим бошланди.

Сафар давомида биз, Ўрта Осиёлик журналистлар, Американинг 8 та штатига бордик. Мамлакатнинг энг илғор ва кўзга кўринган газета, журналлари, радио хамда телевидениялари редакцияларида бўлиб, уларнинг  2001 йилнинг 11 сентябрида юз берган фожеани қандай ёритганлари билан қизиқдик.

Мени хайрон қолдирган жихат шу бўлдики, сафар давомида биз билан учрашган америкалик журналистлар ва мухаррирларнинг 80 фоизга яқини 11 сентябр воқеаларини Ал Қоида уюштирганига ишонмас экан!

Хьюстон шахрида бўлганимизда, ўша ерда чиқадиган махаллий газетанинг мухаррири бизни ўз газетасининг редакциясида қабул қилди.

Асли келиб чиқиши Мексикалик бўлган мухаррирнинг  (афсуски, газетанинг номи ва мухаррирнинг исмини эслай олмадим) 11 сентябр фожеасининг сабаблари ва ижрочилари хақидаги сўзлари бизни шошириб қўйди.

-Америкага хужум қилганларни узоқ Афғонистоннинг тоғларида изғиб юришган исломий фанатиклар орасидан эмас, Американинг ичидан қидириш керак.  Ал Қоида бунга қодир эмас! Бу ишни Калифорния еврейлари амалга оширди! – деди мухаррир.

Унинг гапларини синхрон равишда таржима қилиб турган тилмоч аёл Римма Козакова, қўлидаги микрофонни улоқтирди ва бизга қараб, “кечирасизлар, мен унинг бу гапларини таржима қилмайман” деди ва ташқарига чиқиб кетди.

Машхур “Одам амфибия” фильмида Педро Зурита ролини ўйнаган актер Михаил Козаковнинг рафиқаси бўлган Римма Козакова, ўзининг келиб чиқиши еврей бўлгани сабабли, газета муҳаррирининг сўзларини қалбига яқин олганди.

Газета мухаррирининг айтишича, Бутунжахон савдо марказида жойлашган,  Исроил давлатига қарашли бўлган “Ходиго” фирмаси, фожеадан икки кун аввал, террор акти бўлиши хақида огохлантирувчи мактуб олади. Бу факт кейинчалик фирма бошлиги Мише Маковер томонидан матбуотда тасдиқланган экан.

11 сентябр воқеалари хақидаги бу тафсилотлар, биз каби постсовет худудидан келган журналистларга қандай таъсир қилганини бир тасаввур қилинга….

АҚШнинг бошқа штатларидаги матбуот вакилларининг кўпчилиги шу фикрда эканликларини яширишмади. Нью Йорклик бир журналист эса бизга қизиқ бир факт хақида гапириб берди.

Уни айтишича, Бутунжахон савдо маркази биноларида,  самолетлар келиб урилган пайтда 30 мингдан 40 мингача одам бўлган. Кейинчалик АКШ Федерал Қидирув Бошқармаси тергочилари 11 сентябр куни мана шу ики бинода ишлайдиган 800га яқин ходимнинг ишга келмаганини аниқлашган. Табиийки, ўша куни ишга келмаганларнинг барчаси ФҚБ терговчиларининг, нега энди айнан ўша куни иш жойингизда бўлмадингиз деган саволига жавоб беришига тўғри келади.

Сўроқ қилинганларнинг хаммаси 11 сентябр куни ўз офисларига келмаганликлари сабабларини ёзиб беришади. Уларнинг бирини тиши оғриб қолган, иккинчиси бир кун олдин жавоб сўраган, яна бирининг оиласида кутилмаган ғавғо…Хуллас, уларнинг хаммаси керакли далиллар, яъни алибига эга бўлиб чиқади. Шу билан уларни қайтиб безовта қилишмайди. Орадан бир оз вақт ўтгач, махаллий журналистлардан бири, ФҚБ терговчисидан Бутунжахон савдо маркази биносидаги офисларига келмаганларнинг рўйхатини олишга муваффақ бўлади.

“11 сентябр куни самолетлар урилган биноларга ишга келмаганларни бир бирига фақат бир нарса боғлаб турарди, бу хам бўлса уларнинг милати эди. Ха, уларнинг хаммаси еврей миллатига мансуб эди” деди Нью Йорклик журналист.

Бундан ташқари, Америка хукумати, террорчилик амалиётидан сўнг,  Америкадаги барча оммавий ахборот воситаларини цензура қилишни бошлаб юборади. Бу нарса табиийки, америкалик журналистларнинг норозилигига сабаб бўлади.

Биз  ABC, CBC, CNN, Fox, Fox News, MSNBC ва NBC каби етакчи телевизион каналларда бўлганимизда, уларнинг бош мухаррирларининг хаммаси, ҳукуматнинг бу қадамини қоралади.

“10 октябр куни хамма бош мухаррир ва телеканалларнинг бошлиқларини президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслахатчиси Кондолиза Райс қабул қилди. Қабул нихоятда совук, ва қахрли бир вазиятда ўтди. Райс хоним бизга, Сўз эркинлигини биз бекор қилаётганимиз йўқ, лекин бўлаётган воқеаларга билдирилаётган муносабатларни “мухарририрлик кўриги” дан ўтказишимиз мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида айтилди. Бу сўзларни маслахатчи хоним инкор этиб бўлмас бир охангда гапирди” деди биз билан сухбатда Фокс ТВнинг ўша пайтдаги рахбари.

Давлат маслахатчисининг маслахати, йиғилган журналистлар томонидан сўзсиз қабул қилинди дейиш қийин.

Чунки, менга маълум бўлган факт шундан иборатки, “Сити Сан” ва машхур “Дейли Курьер”нинг мухаррирлари Рон Гаттинг ва Дан Гасрилар Кондолиза Райснинг сўзига ўша ернинг ўзида кескин қаршилик билдиришиб, Буш маъмуриятининг бу қадамини танқид қилишга журъат топадилар. Бироқ, шундан сўнг бу икки жасоратли журналист ўз вазифаларидан бўшатилади.

АКШ хукуматининг, террорчилик амалиёти бахонасида ОАВни жиловлаш қарори хақида, Пенсилвания университети профессори, сиёсат фанлари доктори Эрвар Херманд, бизлар билан учрашувда шундай деган эди:

“Совет Итифоқи даврида «Правда» ва «Известия» хам бу қадар ўз хукумати олдида ялтоқланмаган эди. Америкада цензура қилишга мажбурлаш, бу –  мамлакатда демократик жамиятга хос бўлган жиддий ОАВни йўқ эканлигини билдиради ва давлат пропаганда тизимининг мавжудлигини кўрсатади. Бу – шармандаликдир”

Сафар сўнгида мен Нью Йорк шахрида бир хафта турдим ва деярли хар куни атрофи гулдасталар ва эсдалик ёзувларига тўлиб кетган Бутунжахон Савдо маркази харобаларини бориб зиёрат қилдим….

Бу вақтга келиб, савдо маркази биносининг устки қисми қолдиқлари деярли ташиб чиқиб кетилган, ўнлаб техникалар бинонинг ер остидаги қаватларини тозалаш билан банд эди.

Бутунжахон савдо марказининг икки томонига иккита сахна қилинган, улардан бири оддий томошабинлар учун майдонча бўлиб, у ерда кириш учун 3 доллар миқдорда пул тўлаш лозим эди.

Иккинчи сахна эса бепул бўлиб, у расмий делегациялар, халок бўлганларнинг қариндошлари ва журналистлар учун мўлжалланган эди.

Мен ана шу иккинчи сахнада туриб, токи кош қорайгунга қадар, у ерда уймаланишаётган қурувчиларни ва фожеа жойига гул кўтариб келаётган одамларнинг чексиз қаторини томоша қилардим…

Афсуски, менинг у ерда туширган расмларим ва бошқа хужжатларим хаммаси Ўзбекистонда қолиб кетган. Баъзи расмлар Жиззахда қолган ягона хуқуқбон Бахтиёр Хамроевнинг компютерида хам қолган бўлиши мумкин….

АҚШга қилган сафарим давомида менинг (нафақат менинг!) 11 сентябр фожеаси хақидаги тасавурим бутунлай ўзгариб кетди.  Бу юртга келгунимча, бу фожеани Бин Лодин бошчилигидаги бир гурух Ислом фанатиклари уюштирган деган фикрда собит эдим.

Хаммадан қизиғи, Америкаликларнинг ўзлари менинг бу фикрим унчалик хам тўғри эмаслигига ишонтиришди.

Мен ўзимдаги бу фикрни, доимо биз билан ёнма ён юрган, асл ота боболари Росиялик бўлган тилмочга айтдим. У менга шундай деди:  “Америкада юз берган хар қандай фожеа ёки фитнанинг хақиқий айбдорлари, ўша захоти ёки орадан бир оз вақт ўтгач албатда номма ном айтилади. Чунки бу ерда, Ўрта Осиё, Россия каби ўлкалардан фарқли ўлароқ Сўз эркинлиги ва демократия бор. Бугун бўлмаса эртага хақиқат юзага чиқади”

Дархақиқат бугун, Америка матбуоти 2001 йил 11 сентябр воқеалари хақида ақлни шоширирувчи тафсилотларни баён қилмоқда. Бўлиб ўтган фожеада Марказий разведка, хамда хаттоки Оқ уй вакилларининг қўли борлиги хақида дадил айтилмоқда.

Вашингтондан Техасга кетишимизга 2 кун қолганида, мени Пентагон Матбуот котиби қабул қилишини айтишди. Хайрон бўлдим.

Чунки менга берилган сафар дастурда ҳар бир учрашув ва маросимнинг вақти дақиқасига қадар ёзилган, лекин у ерда Пентагонда учрашув бўлиши  хақида хеч гап йўқ эди.

2002 йилнинг 7 чи ёки 8 феврал куни эрталаб мени Пентагонга олиб кетишди.  Коп қора БМВ русмли автомобилдан, тушар эканмиз, бир чақиримча нарида кўриниб турган махобатли Пентаган биносига кўзим тушди.

Асосан Голливуд фильмларида кўзим тушган бу машхур бинонинг олдига бориш у ёқда турсин, унинг ичига кириш етти ухлаб тушимга хам кирмаганди.

Иккита немис овчаркаси ва икки нафар харбий кийимдаги йигитлар бизни кутиб олишди ва автомобилларни сақлаш жойидан чиқишга ўрнатилган металл детектори халқасидан ўтишимни сўрашди.

Хали Пентагон биносига етмасдан шунчалик текширув бўлаётганини кўриб, Нью Йорк фожеаси америкаликларни ҳушёрликка бошқача назар билан қарашга мажбур қилганини сездим.

Ҳарбийлар, мен билан келган таржимонга шу ерда қолишини, Матбуот котиби билан учрашувга фақат менинг ўзим киришимни айтишди.

Уларга эътироз билдирилмади ва харбийларнинг бири олдимда ва бири орқада, Пентагон биносига қараб кетдик.

700 метрча пиёда юрганимиздан сўнг нихоят, бинонинг шарқий дарвозасига етиб келдик. У ерда мен билан келган харбийлар ташқарида қолишди ва мен Пентагоннинг матбуот котиби ёрдамчиси хамда 4 нафар харбий билан биргаликдан бино ичига кирдик.

У ерда яна бир марта қаттиқ текширувдан ўтдим.

“Диктофон ва видеокамералар, телефонларингиз шу ерда қолади” деди котиб ёрдамчиси.

Ноилож, хамма нарсаларимни қолдирдим ва яна ики харбий хамрохлигида узундан узун коридор бўйлаб йўлга тушдик.

11 сентябр куни Пентагон биносининг бир қисми хам вайрон бўлган ва у ерга олиб қочилган самолётларнинг бири қулаганлиги хақида хабар тарқатилган эди. Шунинг учун у ерда мен кўплаб қурувчиларни ва ишлаётган икита қурилиш кранини кўрдим.

Бири орқамда ва бири олдимда (ажабланарлиси, у мендан кўз ўзмаган холда тескари юриб борарди!) келаётган солдатлар деворлардаги хар хил ёзувлар, хариталар ва кўрсаткичларга узоқ қараш мумкин эмаслигини айтишарди.

Нихоят Пентагон матбуот котибининг офисига хам етиб келдик ва мени у ерда паст бўйли, тўладан келган 45, 50 ёшлардаги бир киши кутиб олди.

У ўзини Матбуот котибининг биринчи ёрдамчиси деб таништирди.

У бошлиғини Оқ уйга тўсатдан чақириб қолишганини билдирди ва бунинг учун узр сўраб, мен билан ўзи сухбатлашишини айтди.

“Пентагон рахбарияти Ўзбекистон рахбари ва халқига халқаро терроризмга қарши курашдаги хамкорлиги учун миннатдорчилик билдиради”  деб бошлади у сўзини.

Қисқаси, менинг дархол тушунган нарсам шу бўлдики, Ўзбекистондаги Хонобод харбий базасида АҚШ харбийлари жойлашгани учун, улар бевосита мен билан, яъни Ўрта Осиёлик журналистлар десантидаги ягона ўзбекистонлик билан сухбатлашмоқчи бўлишибди.

Бироқ, матбуот котиби ёрдамчисининг кейинги сўзлари, мени хайрон қолдирди.

Унинг сўзларини хозир сўзма сўз келтира олмайман, шунинг учун фақат мазмунинигина айта оламан холос:

Унинг айтишича, халқаро террорга қарши курашда, хаттоки матбуот хам харбийлар томонида туриши керак. Лекин баъзи холатларда, минтақаларда жойлашган АҚШ базалари фаолиятини ёритаётган журналистлар билиб ёки билмай, террорга қарши курашаётган коалицияга зарар келтирувчи маълумотларни хам тарқатаяптилар. Масалан, деди у кўзимга тикилиб, Хонободдаги харбий базамиз орқали ўқ дорилар ва ракеталар олиб ўтилаётгани хақида хабарлар пайдо бўлди…

Бу, мен тарқатган хабар эди….

Ўзбекистон Қашқадарё вилоятидаги Хонобод харбий базасига америкалик харбийларни жойлашишига рухсат берган кунидан бошлаб, Ислом Каримов бутун дунёга, бу база орқали фақат гуманитар юклар ва дори дармонлар олиб ўтилади дея тинмай баёнотлар берарди.

Мен, аслида Хонобод орқали Афғонистонга оғир бомбалар ва ўқ дорилар олиб ўтилаётгани хақида инкор қилиб бўлмас фактларни кўлга киритгандим.  Бунда менга база ичида хизмат қилаётган таниш харбийлар ёрдам беришган, улар хаттоки оғир бомбалар солинган яшикларнинг фотоларини хам олиб чиқиб беришганди.

2001 йилнинг кеч кузида менинг ўзим хам Хонобод базасида жойлашган харбий қисмга, ўша ерда хизмат қилгани келган аскарларнинг қасамёд қабул қилиш маросими куни, “аскарнинг акасиман” деган бахона билан кириб кирдим.

У ерда кўрганларим хақида Британиянинг Уруш ва тинчликни сақлаш институти сайти учун қатор мақолалар ёзиб бердим ва бу мақолалар анча шов шувга сабаб бўлганди.

Пентагоннинг Матбуот котиби мени нима учун кўргиси келиб қолгани энди менга равшан эди.

40 дақиқалар давом этган учрашув чоғида асосан Матбуот котибининг биринчи ёрдамчиси гапирди. Унинг 11 сентябр фожеаларини уюштирган кучлар Афғонистонда яширинишгани, бундан буён Исломий диний экстремист кучларининг хар қандай харакати кескин кесилажаги ва энди улар Америка учун 1 рақамли террорчилар гурухига айланганлиги хақидаги гапларини мен индамасдан эшитдим. Зеро, ўша пайтда мен Пентагон каби ташкилотнинг матбуот котибияти ходими билан мусохабага бора олмасдим. Менинг у ердаги вазифам индамасдан эшитиш эди холос….

“11 сентябр воқеалари хақида бу ердаги сафарингиз давомида эшитганларингиз хақида ОАВга маълумот бераётганингизда, илтимос, дунёда террористик, экстремистик кучларга қарши уруш эълон қилинганини унутманг. Чунки, матбуотнинг салгина нотўғри ва асосланмаган хабари халқаро террорга қарши курашаётган кучларнинг фойдасига ишламаслиги мумкин” деди Матбуот котибининг ёрдамчиси мен билан хайрлашаркан.

Мана шу воқеаларга хам 10 йилдан ошибди ва бугун бутун дунё 2001 йилнинг 11 сентябрида Нью Йоркда юз берган фожеани кимлар ва нима учун уюштирганини яхши билади.