Ўзбек-Қирғиз чегара можароси сиёсий тус олмоқда

Ўзбек-Қирғиз чегара можароси сиёсий тус олмоқда
118 views
13 September 2012 - 8:11

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон чегарачилари томонидан қирғиз фуқаросининг отиб ўлдирилишига норозилик сифатида расмий Тошкентга нота жўнатди.

Ўш вилоятининг Аравон туманида истиқомат қилган Тўкўман Акматалиев 6 сентябр куни ўзбек-қирғиз чегарасида ўққа учган эди.  Бу воқеа Ўш вилояти Аравон туманидаги “Онорбоғ” номли жойда рўй берган.

Ўзбекистон тарафи тарқатган расмий маълумотга кўра, Қирғизистон фуқароси Тўкўмўн Акматалиев 6 сентябр куни соат 4:00 чамасида чегарани бузиб ўтиб, Ўзбекистон ҳудудига 150 метрга кириб кетган. Чегарадан ноқонуний ўтаётган фуқарони тўхтатиш мақсадида аввал ҳавога қарата ўқ отилган. Бироқ Тўкўман Акматалиев огоҳлантирувчи ўқ отилганига қарамай,ортга қайтмаган. Шундан сўнг ўзбекистонлик чегарачилар Акматалиевга қарата ўқ отишган.

Акматалиевнинг жасади Қирғизистоннинг “Қизил-Қия” чегара пунктида 6 сентябр куни қариндошларига топширилган эди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг Тошкентга йўлланган норозилик нотасида, Ўзбекистон чегарачилари қўлида қурол бўлмаган қирғиз фуқаросига қарши ўқ отиб, адолатсиз ҳаракат қилгани таъкидланади.

– Қирғизистон фуқаросига қарши қурол қўллаш учун ҳеч қандай асос йўқ эди. Чунки у қуролсиз бўлган ва Ўзбекистон чегарачиларига хавф-хатар туғдирган эмас. Чегарачиларнинг бу ҳаракатини Ўзбекистон ва Қирғизистон дўстлик алоқаларига путр етказувчи ҳаракат сифатида баҳоладик, -деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Нуржигит Кадирбеков.

Тўкўман Акматалиевнинг яқин қариндошлари эса Ўзбекистон чегарачилари билдирган расмий версияга ишонмасликларини айтмоқдалар.

-Ўзбекистон чегарачилари укамни чегаранинг ичига 150 метр югуриб кириб кетганлигини айтишаяпти. Бу чегара ҳудуди тиконли симлар билан тўсилиб, ҳандақлар қазилган. Укам тиконлди симдан ва ҳандақдан қандай қилиб югуриб ўтиб кетиши мумкин эди? Ҳали тиконли симдан ўтмай туриб, отиб юборишлари мумкин эди.  Ундан кейин олд томондан отилган ўқ одамнинг орқа томонидан келиб тегмайдику, ахир. Укамнинг машинаси чегарадан 200 метр узоқликда турган. Мен ўзбек чегарачилари укамни машинасидан зўравонлик билан чиқариб, Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтиб калтаклашган ва шундан сўнг отиб юборишган деб гумон қиламан. –деди марҳумнинг акаси Маматали Адиев.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Ўшдаги мухбири Эрнис Нурматовнинг хабар беришича, Ўзбекистон чегарачиларининг Қирғизистон фуқаросига ўқ отгани чегара ҳудудида яшовчи маҳаллий қирғизларнинг қаҳр-ғазабларига сабаб бўлган. Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган Найман қишлоғида истиқомат қилган Тўкўман Акматалиевнинг ҳамқишлоғи Акматжан Дўстматов ўз ғазабини мана бу тарзда билдирди:

– Агар Ўзбекистон очиқдан-очиқ уруш эълон қилса, унда келсин, ҳар ўнта аскарига бизнинг битта аскаримиз бас кела олади. Биз қирғизларнинг асабига ўйнашмасин, бир жинимиз келса нима қилишни ўзимиз яхши биламиз,- деди Акматжан Дўстматов.

Озодлик радиоси қирғиз хизматига суҳбат берган маҳаллий аҳоли вакилларидан яна бири эса Қирғизистон ҳукумати маҳаллий аҳолига чегарани ва ўзларини ҳимоя қилишга имконият бермаётганини, агар мана шундай имконият берилса, Ўзбекистон томонига муносиб жавоб қайтаришга тайёр эканликларни  айтган:

– Биз ҳам чегарани битта мушук ўтолмайдиган даражада қўриқлай оламиз. Ўзбекистонликлар отгани каби биз ҳам отиб ташлайверамиз. Бизнинг оёқ-қўлимизни ҳукумат боғлаб турибди холос, -деди маҳаллий аҳоли вакили.

 

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi