Туркиядаги қочқиннинг депортация иши кечиктирилган

Туркиядаги қочқиннинг депортация иши кечиктирилган
241 views
13 September 2012 - 11:44

Туркиянинг Истанбул шаҳрида расмий Тошкент томонидан ватанига қайтарилиши сўралган қочқин Шомуроджон Қосимовнинг чоршанба куни бўлиб ўтган иши яна икки ойга кечиктирилган.

Қосимовни Ўзбекистон, хусусан, конституцион тузумга тажовуз, ноқонуний гуруҳлар тузиш, қурол сақлаш ва Исломий давлат қуриш каби айбларда айблаган.

Айбланувчининг ҳимоячиси Абдулҳалим Йилмаз ҳакамга ўз мижози Ўзбекистондаги зулм ва таъқиблардан қочиб Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлигига ариза топширганини ва шу сабабдан Туркия Қосимовни Ўзбекистонга топширишга ҳақли эмаслигини даъво қилган.

Ҳакам БМТга берилган ариза масаласига аниқлик киритиш учун Қосимов ишини икки ойга, 14 ноябрга кечиктирган.

Шомуроджон Қосимовнинг ўзи келгуси икки ой давомида махсус жамлоқда ушлаб турилиши қарор қилинган, бироқ унинг икки фарзанди ва ҳомиладор аёли Ойша Сайфуллоҳ озодликда қолади.

Би-би-си 19 августда Туркия бир қатор ўзбекистонликларни депортация қилишни режалаётгани ва бу Туркиядаги ўзбек қочқинлар орасида ваҳимага сабаб бўлаётганини хабар қилганди.

Ўзбекистон халқ ҳаракатининг матбуот воизи, журналист Камолиддин Йўлдошнинг Би-би-сига маълум қилишича, ҳибсга олинган ва депортацияга юз тутган қочқинлар орасида бўлган эр-хотин Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Фотима Абдураззоқованинг учинчи давлатга чиқариш қарори қабул қилинган. Бахтиёр Алимов исмли яна бир қочқин озод қилинган.

Сал аввалроқ 2006 йилдан бери БМТ қочқини мақомига эга бўлган Ботир Қодиров ҳам озод қилингани хабар қилинганди.

Мазкур қочқинлар ҳам конституцион тузумга тажовуз ва диний-экстремистик ташкилотларга аъзолик айбларига юз тутганлар.

Туркияда вақтинчалик бошпана топган қочқинлар одатда Туркияда БМТнинг қочқин мақомини олиш ва учинчи давлатга жойлаштирилиш тартиби ўта қийин ва узоқ жараён эканидан шикоят қилиб келадилар.

Камолиддин Йўлдош умуман ўзбек қочқинлар сони кўпаяётганини айтади.

“Бошпана олганлар бор. Туркиянинг Сурияга яқин Ғазантеп шаҳрида Марказий Осиёдан келган қочқинларнинг алоҳида лагери бор. У ердаги энг қўп қочқинлар Ўзбекистондан келган қочқинлар. Кейинги пайтда Қирғизистондан келган ўзбеклар ҳам у ерда кўпайишни бошлади. Лекин, шунда ҳам энг кўпи ўзбекистонликлар. Улар бошпана ола билаяпти, ҳар ҳолда”, – дейди у.

Суҳбатдошга кўра, уларнинг аниқ сони борасида маълумот йўқ. Ундан ташқари, кўплаб қочқинлар ноқонуний ва яширин тарзда, расмий идораларга мурожаат қилмай “бир кунини кўриб юради”.

Жаноб Йўлдошнинг билдиришича, охирги вақтда Туркиядаги ўзбек қочқинларнинг таъқибга олиниши кучаймоқда.

“Ўзбекистон тарафидан талаб кучаяпти. Ўзбекистон нафақат ўзи, балки Интерпол ва АҚШнинг Марказий Истиҳборот агентлигидан ҳужжатларни келтирмоқчи бўлади, лекин Туркия уларга қарамасдан, барибир ҳам ўзининг халқаро имиджини ўйлайди”, – дейди у.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi