Пайғамбарга отилган тош ёки бир яҳудий сурбетлиги

Пайғамбарга отилган тош ёки бир яҳудий сурбетлиги
28 views
16 September 2012 - 13:16

Асрор Элмуродов

Инсоният яралибдики, у ҳар доим ниманидир муқаддас санайди, шу нарсаки у учун муҳим, унга бу ота-онаси, уруғ-аймоғидан мерос, бутун ҳаётининг бир бўлаги, у шу бир бўлакни кўз қорачиғидай асрайдики, уни келажакда ўз боласига мерос қилиб қолдирсин, ҳудди қачонлардир ўзи қиблагоҳларидан олгандек. Бу мероснинг бир қисми пуштикамарига қон билан ўтса, яна бир қисми эса вақт оралиғида олган тарбия, оилавий муҳит доирасида унга сингиб кетади.

Шу биз билган муқаддас туйғулардан биттаси эса биз билганимиз ва ҳар доим интилганимиз, туғилганда қулоқларимиз остида жаранглаган, қачонки азиз инсонингни йўқотиб, уни она эр бағрига қўяётиб, қурон тиловатга қўшилиб кўзларингдан кўз ёши бўлиб оқиб тушаётган Исломдир.
Бугун газета ўқийман, телевизор кўраман, жамиятнинг маълум бир қатлами билан мулоқотда бўламан, айтиш мумкинки, жуда кўплаб эзгу ишлар баробарида жуда кўплаб чиркин ҳодисалар гувоҳига айланаман. Аммо охирги уч-тўрт кун ичидаги бўлган маддоҳлик эса ҳаммасидан ошиб тушди. Гап нима ҳақида кетаётганлигини сўзим аввалида ёзилган сатрларданоқ англагандирсиз, албатта.
Мана 14 асрки, жаҳоннинг учдан бир қисми битта муқаддас ришта, Ислом дини билан қаттиқ боғланган, бу муқаддас дин бу инсонлар учун чанқаганда сув, оч қолганда эса нон кабидир. Бу диннинг бандалар орасига туширилишида эса муҳим рол ўйнаган, Оллоҳ томонидан муқаддас пайғамбарлик рутбаси берилган инсонки бу Муҳаммад с.а.в.дир. Бугун ислом дунёси ўз пайғамбари ҳисобламиш Муҳаммад с.а.в.нигина ҳурмат қилиб қолмасдан, балки бошқа пайғамбарларга ҳам юксак ҳурмат билан қарайди. Аммо бугун инсонлар орасида шундай шахслар мавжудки, уларни на ўзга бир динга бўлган ҳурмат ва на инсон қадр қиммати қизиқтиради. У учун фақат битта дин қадрли ва битта миллатгина буюкдир бошқа динлар эса инсонлар ўзлар ўйлаб топган иллюзия холос.
Бундан 2 ёки 3 йил олдин Данияда пайғамбар расми карикатура сифатида босилди, ундан ўтиб Америкада ўзини олим деб ҳисобловчи аслида эса бурнидан нарини кўролмайдиган бир пастор намойишкорона муқаддас Қуръон китобини ёқди, ундан кейин Афғонистонда Америка аскарлари шу ишни яна такрорлади, бугун эса яна ўша Америкада бир яҳудий тадбиркор ХАЙРИЯ сифатида пул йиғиб пайғамбар Муҳаммад с. а. в ҳақида масхаромуз фильм суратга олди. Бу фильм осонгина Госнадзордан ўтиб, кимсан Ҳолливуднинг кинотеатрларига намойишга чиқарилди. Интернетда эса бу фильмнинг трейлери пайдо бўлди. Америка ҳукумати шунгача ҳеч нарса қилмади, негаки буюк эркин давлат, сўз эркинлиги ва демократия мана мен деб турибди, албатта фақат қўштирноқ ичида.
Қачонки мана бу ғалаёнлар ва АҚШ элчихоналарига ҳужумлар бошландики, мана энди ФБР бу иш билан шуғулланиб бошлади, бунгача эса қанча бегунох одамлар қони тўкилди ва яна тўкилмоқда.
Бу воқеалар ортидан янги ташвиқот янгради яни ИСЛОМ ТОЛЕРАНТЛИККА ТОҚАТСИЗ. Ҳўш шунча воқеалардан сўнг қандай толерантлик бўлиши мумкин, толерантлик ўзи нима, бу сен муқаддас ҳисоблаган туйғу устидан кулиб, устингдан ювинди ағдариб юборса ҳам жим қараб тур дегани эмас. Бу жуда кенг қамровли тушунча ва унда ўзга инсон шаъни ва динига бўлган ҳурмат муҳим ҳисобланади. Мен ўзим турли хил миллат орасида катта бўлдим, ўртоқларим орасида христианлар, католиклар, лютеранлар ва ҳатто атеистлар ҳам бор эди. Улар менинг дўстларим, ҳа ҳа улар менинг дўстларим, мен улар билан бирга бир косада овқатланиб битта жойда катта бўлдим, ўқидим, лекин ҳеч қачон ўртамизда дин туфайли жанжал чиққанини эслолмайман.
Ёки университет профессор олимлари билан танишман, улар ҳам исломда эмас ёки кўпчилиги атеист, аммо ҳар доим бошқа динга, шахсга нисбатан ҳурматда бўлишган, мана бу ҳақиқий толерантликдир.
Умуман, дунёда кам сонли давлатларгина борки, уларда диний бағрикенглик ва миллатлар ўртасидаги қардошлик, байналминаллик жуда яхши йўлга қўйилган, мана масалан ўзимизнинг Ўзбекистон, битта Тошкентнинг ўзида қанча масжид ва черков бор. Турли хил миллат вакиллари эса жуда иноқ яшашади бу эса жуда катта нарса. Инсон учун авваламбор бир-бирига бўлган ҳурмат, инсонийлик, дин эса унинг шахсий қараши, қандай динга эътиқод қилиш ёки қилмаслик. Бу танланган дин устидан кулишга, ёки уни таҳқирлашга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Бугунги кунда АҚШнинг жуда кўплаб душманлари бор ва АҚШ тарихида қанча террористик актларни биламиз, аммо Американинг ўзидан чиққан битта нодон қисқа  вақт ичида ҳар қандай террорист амалга ошира олмайдиган ишни амалга ошириб қўйди, яъни Америкадек қудратли давлатни жуда ва жуда ноқулай аҳволга солди. Бу фильм муаллифларига келадиган бўлсак, уларга фақат мен бир нарсани, яъни Оллоҳ касалликларинга шифо берсин дейман, аммо сенинг касаллигинг туфайли тўкилган қонларни ўйласам, бунга шубҳа қиламан.

 

facebook.com