Ўзбекдан чиққан Сэм Бэсил: Юсуф Жума Пайғамбар а.с.ни ҳақорат қилган

Юсуф Жумаев! Сиз ҳеч қачон Америкадан Ўзбекистонга қайтиб келманг! Чунки бу ерга келишингиз биланоқ, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламни сўкканингиз учун сиздан албатта қасос оламиз! Балки, сизни Америкадан излаб топиб, у ёқларда ўч олишар…

Ўзбекдан чиққан Сэм Бэсил: Юсуф Жума Пайғамбар а.с.ни ҳақорат қилган
96 views
19 September 2012 - 10:31

Шу кунларда «Мусулмонларнинг гуноҳсизлиги» фильмида Ислом пайғамбари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам (с.а.в.)ни ҳақоратланганлигидан, Аллоҳ нинг сўнгги пайғамбарига туҳмат қилинганлигидан жунбушга келган мусулмон олами ушбу фильмни яратишда ташаббускорлик кўрсатган, уни тасвирга олишга молиявий кўмаклашган АҚШ фуқароларига нисбатан ўз норозиликларини билдириб, дунёнинг турли бурчакларида кўп минг сонли намойишлар ўтказишмоқда. Фильм муаллифи, «Сем Бесил» тахаллуси остида яширинган америкалик яҳудий уюштирган фитна Осиё ва Африка қитъасидаги мамлакатларда АҚШ элчихоналарига оммавий хужум уюштиришларга, америкалик дипломатларнинг ўлдирилишига олиб келди. Ушбу фильмни, унинг муаллифлари ва хомийларини ҳаттоки мусулмон бўлмаган кўплаб кишилар ҳам кескин қоралаб чиқишди ва чиқишмоқда.

Минг афсуски, Ислом пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилувчилар фақат яҳудийлар ичида эмас, балки ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган ўзбеклар ичида ҳам бор. Қуйида эътиборингизга Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтига бундан уч ой олдин (2012 йил июнь ойида) Тошкентдан жўнатилган бир мактубни ҳавола қиламиз. Унинг муаллифи – «Жаслиқ» қамоқхонасида бухоролик шоир, ҳозирда АҚШда истиқомат қилувчи Юсуф Жума билан бирга жазони ўтаган собиқ маҳбус.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтининг таҳририяти ушбу мактубни июнь ойидаёқ, мактуб келиши биланоқ эълон қилмоқчи эди, аммо муҳаррирларимизнинг бу режасига ЎХҲ раҳбари Муҳаммад Солиҳ қаршилик кўрсатганди. Ушбу мактубнинг сайтда эълон қилинишига қаршилик билдириб, Муҳаммад Солиҳ: «Бу хат сайтимизда чиқса, биз ҳам мухолифатчиларнинг ўзаро жанжаллари ўралашиб қоламиз. Ҳозир муҳолифатчилар кучини бир-бирига қарши эмас, балки фақат Каримов режимига қарши ишлатадиган пайт», – деганди. Шу сабабдан собиқ маҳбуснинг мактуби чоп этилмай қолиб кетганди.

Аммо вақт ўтиши билан Юсуф Жума бутун ўзбек халқига, мухолифатчиларга, айниқса, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳга туҳмат ва маҳзава ағдаришни кучайтирса кучайтирдики, асло сусайтирмади. Мисол учун, Юсуф Жума шу йил 15 сентябрь куни «Бирлик» халқ ҳаракатининг harakat.net, 17 сентябрь куни эса журналист Юсуф Расулнинг yangidunyo.com блогларида «Янги Ялавочия», деган сарлавҳа остида мақола эълон қилиб, унда ўзбек халқига, мухолифатига ҳамда шахсан Муҳаммад Солиҳга қарши навбатдаги бўхтонларини ёғдирди.

Бухоролик шоирнинг охирги қилиғи уч ойдан бери таҳририятимизда сақланаётган мактубни сайтимизда эълон қилишга мажбур қилди. «Жаслиқ» қамоқхонаси собиқ маҳбуси ёзган мактубнинг қоғоздаги асли аввал ЎХҲнинг Ўзбекистондаги вакилларига топширилган. Сайтимиз таҳририятига эса мактубнинг сканернусхаси етиб келганди.

Қуйида ушбу мактуб матнини ва фотокопиясини ҳукмингизга ҳавола этамиз. Матнни компьютерда теришда, ундаги имловий ва пуктуацион хатолар тўғриланди.

ЎХҲ сайти таҳририяти

* * *

 ЮСУФ ЖУМАЕВГА ХАТ

 Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм!

Ассалому алайкум, ҳурматли биродарлар!

Мен 159-модда бўйича республикамизнинг турли қамоқхоналарида, шу жумладан, Қорақолпоғистондаги «Жаслиқ» қамоқхонасида ҳам ўтириб чиқдим. Шу йил май ойида озодликка чиқдим. Мана шу хатда «Жаслиқ»да бошқа махбуслар билан бирга жазо ўтаган бухоролик Юсуф Жумаев деган шоир ҳақида гапирмоқчиман.

Ўзини мухолифатчи шоир деб таништирган Юсуф Жумаев, қамоқдагиларга Каримов унинг ўғилларини ҳам қаматгани ҳақида айтарди. Ёзган шеърларидан ўқиб берарди. Биз унинг кинояли шеърларидан таъсирланиб: «Ўзбекистонда шундай мард шоирлар ҳам бор экану!» дердик. Аммо кейинчалик кўпчилик маҳбуслар, асосан диний моддалар билан қамалганлар, Юсуф Жумаевнинг айтганларидан кўнгиллари совий бошлади. Шоирга нисбатан олдинги илиқлигимизнинг йўқолишига унинг хулқ-атвори ва баъзи ҳатти-ҳаракатлари сабаб бўлди.

Масалан, шоир ўз душманларини ҳам, ўзбек халқини ҳам онасидан сўкарди. Шунда бошқа махбуслар: «Юсуф ака, душманингиз бўлса, ҳам онасидан сўкманг! Бу жуда катта гуноҳ. Халқни ҳам онасидан сўкманг! Ахир, шу халқни туққан оналар ичида бизнинг оналаримиз, ҳатто ўз онангиз ҳам бор-ку!» деб танбеҳ берардилар. Аммо шоир бошқаларнинг айтганлари ҳақида ўйлаб кўриш ўрнига: «Авлиёлар ўртасига тушиб қолдимми ёки фаришталар ўртасигами?!» деб, киноя қиларди. Бора-бора Юсуф Жумаев ўз қарашларини ва ҳатти-ҳаракатларини бир тафтиш қилиб кўриш ўрнига, жоҳиллигини яна-да кучлироқ кўрсата бошлади. «Жаслиқ»дан чиқишига оз қолганда, у намозхонларга қарата: «Беш вақт бош-к…тингизни ювиб, ётиб-тураверинглар-чи, нима ўзгараркин ҳаётингизда?!» деб, масхара қила бошлади.

Энг қизиғи шундаки, ҳар доим мусулмонларни ва ўзбекларни қўрқоқликда айблайдиган Юсуф Жумаев қамоқдан чиқаётганида, президент Каримовга кечиримнома ёзди. Бухоролик шоирга кулги бўлган ва бўлаётган «қўрқоқ» мусулмонлар ва ўзбеклар золимдан кечирим сўрашаётгани йўқ.

Юсуф Жумаев турмадан чиқиб, Америкага борган ва журналистларга: «Ўзбекистондаги намозхонлар Каримов томонидан тўғри қамалган. Уларнинг жойи ҳақиқатдан ҳам – «Жаслиқ», дебди. Шахсан мен Юсуф Жумаевнинг шундай деганини эшитиб, ҳеч ҳам ажабланмадим. Чунки у қамоқдалигида ҳам шунга ўхшаш нарсаларни гапирарди. Юсуф Жумаевнинг ёзган шеърларини бир четга суриб, оддий турмушда, олди-бердида айтадиган гапларига эътибор берсак, бу шоир ғирт атеист эканлиги маълум бўлади. Ю. Жумаев тилида: «Худога ишонаман», дерди, лекин қолган гаплари унинг иймонлилигини инкор қиларди.

«Жаслиқ»даги диний маҳбуслар Юсуф Жумаевнинг жоҳил ва кофир кимсалигига кейинчалик яна бир бор амин бўлишди. Шоир «Жаслиқ»дан кетгач, икки ойдан кейин қамоққа бир бухоролик йигитни келтиришди. У ҳам биз қатори диний моддалар билан қамалган экан. Бухоронинг Қоракўл туманидан, ўша Юсуф Жумаевнинг юртидан. Сафимизга янги келган йигитдан Юсуф Жумаев ҳақида сўрагандик, бухоролик йигит дарров: «Ие, Ислом пайғамбарини сўкадиганларни ҳам бу ерга қамашадими?» деди.

Олдинига биз тушунмадик, ҳайрон қолдик. Қоракўллик йигит Юсуф Жумаевнинг «Жаслиқ»қа қамлаганидан бехабар экан, уни бошқа, оддий қамоқда сақланаяпти, деб ўйларкан. «Мен бу ерга фақат мусулмонларни қамашади десам, кофирларни ҳам қамашаркан-да!» – деди ва мана буларни гапириб берди.

Юсуф Жумаев бутун Бухоро вилоятида нафақат мухолифатчи шоир, балки давлат идораларида ишлайдиган ҳоким, прокурор ва бошқа турдаги амалдорларни шантаж қилиб, пул ва мол ундирадиган киши бўлиб танилган. «Ишонасизми йўқми, Юсуф Жумани кўрганда ҳоким борми, раис борми, сельхозтехниканинг директори борми, ҳаммаси тум-тарақай қочарди. Чунки қочмаса, шоир уларни қўрқитиб, бирор нарса ундириши аниқ эди», деди қоракўллик биродар. Унинг айтишича, Юсуф Жумаев шу йўл билан бир нечта қимматбаҳо машина сотиб олиб, икки қаватли ҳашаматли уй қуриб олган. «Шунча бойлиги ва уйи бўлса ҳам, онасини тракторчи укасининг олдида, ҳароба бир уйда қолдирган. Бечора онасининг ҳолидан хабар ҳам олмайди. Шўрлик онанинг бахтига камбағал бўлса ҳам, шу тракторчи ўғли бор экан!» деди бухоролик.

Унинг айтишича, ноҳақликка учраган қоракўллик ёки қўшни Олотлик одамлар сўнгги чора сифатида Юсуф Жумаевга мурожаат қилишаркан. Шоир эса аҳолининг шикоятларидан унумли фойдаланиб, шу шикоятлар билан туман ва вилоят раҳбарларини шантаж қиларкан. «Бир марта унинг олдига Олот туманидан бир-икки намозхон қария келиб, намозхон ўғилларининг ноҳақдан қамалганлигини айтишган. Гапдан гап чиқиб, Ислом дини асосларидан гап очилиб, ўртада мунозара бошланиб кетган», деди қамоқдош биродар. Охир-оқибат баҳсда енгилган Юсуф Жумаев қарияларни қувиб солган. Қуваётиб эса бу хатда ёзишим ўта оғир бўлган гапларни айтган.

Қанчалик оғир бўлса ҳам, фосиқнинг фосиқлигини кўрсатиш учун ўша оғир сўзларни шу ерда ёзишга мажбурман. Астағфируллоҳ! Астағфируллоҳ! Астағфируллоҳ! Ўшанда Юсуф Жумаев Олотлик қарияларга: «Сизларнинг пайғамбаринг киму, ўзларинг ким?! Пайғамбарингиз ёш йигит бўлатуриб, қари тул хотинга уйланган бир к…т бўлса, сизлар ўзларингиз сийдиги ер тешмайдиган бир ҳезалак бўлсангизлар, Каримов мусулмонларни с..май, бошқаларни с…минми?!» деган. Астағфируллоҳ! Астағфируллоҳ! Астағфируллоҳ!

Қоракўллик дўстимизнинг сўзларидан, аниқроғи, Юсуф Жумаевнинг ҳақоратидан биз тоза асабийлашдик. Чунки инсоният тарихидаги энг намунали инсон ҳақида бундай ҳақоратни эшитиш иймонли кишиларни изтиробга солмаслиги мумкин эмас. Биз қоракўллик биродаримизнинг сўзлари ростлигига ишондик. Чунки, биринчидан, у йигитнинг иймони бутун, ибодати қатъийлиги маълум эди. Бухоролик дўстимиз Олотлик ўша чоллар ҳали ҳам тириклиги, улар Юсуф Жумаевни ҳеч қачон кечирмаслигини ҳам айтиб ўтди. Икинчидан эса, Юсуф Жумаевнинг шундай сўзларни айта олиши ҳам бизга кундек равшан эди.

«Шу ерлардан эсон-омон чиқсам, яхши кунлар келса, пайғамбаримизни сўккани учун Юсуф Жумадан қасос оламан!» деди шоирнинг «зёма»си. Шу ерда ўтирган бошқа мусулмонлар ҳам Расулуллоҳ алайҳис-салломни ҳақорат қилган кофир шоирдан ўч олишга сўз беришди.

Мавриди келди, мана шу хат орқали Юсуф Жумаевга мурожаат қилмоқчиман:

Юсуф Жумаев! Сиз ҳеч қачон Америкадан Ўзбекистонга қайтиб келманг! Ҳаттоки Каримов кетиб, ўрнига мухолифат келса ҳам, қайтманг! Чунки бу ерга келишингиз биланоқ, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламни сўкканингиз учун сиздан албатта қасос оламиз! Балки, сизни Америкадан излаб топиб, у ёқларда ўч олишар…

Шуни билингки, айтган ифлос гапларингиз учун мусулмонларнинг жазосидан бу дунёда қутулиб қолсангиз ҳам, у дунёда Аллоҳнинг жазосидан қутулиб қола олмайсиз!

«Жаслиқ»даги собиқ қамоқдошингиз

14.06.2012,
Тошкент