“Ўздунробита” ёпилиши юзасидан Россияда жиноий иш очилди

“Ўздунробита” ёпилиши юзасидан Россияда  жиноий иш очилди
132 views
24 September 2012 - 10:56

Россия Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти МТС компаниясининг Ўзбекистон бозоридан сиқиб чиқарилгани муносабати билан жиноий иш қўзғади. Баъзи маълумотларга кўра, тергов материалларида “Ўздуноробита” ширкатининг ёпилиши ортида унинг рақобатчилари қўли борлиги тахмин қилинмоқда.

Россия Федерацияси ИИВ Тергов департаменти фавқулодда ҳолатларда қўлланиладиган Россия Жиноят Кодексининг 178-моддаси 2-қисми (“Рақобатга йўл қўймаслик, чеклаш ёки уни бартараф қилиш”) асосида “МТС-Ўзбекистон” ширкатининг Ўзбекистондан сиқиб чиқарилгани юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Россия Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти матбуот котиби Анжела Кастуева МТС компаниясининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси “Ўздунробита”нинг мамлакатдан сиқиб чиқарилгани юзасидан жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади, лекин тергов тафсилотларини ҳозирча очиқлай олмаслигини таъкидлади.

–         Сизга фақат бундай жиноий иш ҳақиқатан қўзғатилганлигини тасдиқлашим мумкин, холос. Афсуски, бундан ортиқ маълумот бера олмайман, чунки Россия Федерацияси Жиноят Кодексига мувофиқ жиноий ишлар тўғрисида маълумот тарқатилиши кескин чекланган. Қолган саволлар билан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилинг, дея маслаҳат берди  Тергов департаменти расмийси Анжела Кастуева.

Озодлик Россия полицияси Тергов департаменти айнан кимни ёки қайси тузилмани жиноий жавобгарликка тортганини аниқлаш мақсадида Россия Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилди. Бироқ, ИИВ матбуот маркази раҳбари Марина Молокова ҳам тергов манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бу иш тафсилотлари ҳозирча сир сақланаётганини айтди.

Бироқ вазирликнинг шахси сир қолишини истаган бошқа ходимининг Озодликка айтишича, жиноий иш қўзғатилишига МТС раҳбариятининг Россия Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ҳамда Федерал монополияга қарши хизмат идораларига мурожаат қилгани сабаб бўлган. У шунингдек, тахмин қилинаётган жиноятлар Россия ташқарисида содир бўлгани инобатга олиниб, жиноий иш Россия Жиноят Кодексининг 12-моддаси 3-қисми (“Россия Федерациясидан ташқарида жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноий қонуннинг амал қилиши”) асосида қўзғатилганини айтди.

Бу қонунда таъкидланишича, агар хориждаги шахслар Россия манфаатларига қарши жиноят содир этган бўлса, мамлакатда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

МТСнинг Москвадаги бош қароргоҳи расмий вакили Валерия Кузменко мазкур хабарга бундай муносабат билдирди.

–         Мен сизга фақат МТС-Ўзбекистон атрофида юзага келган вазият тўғрисида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганимизни тасдиқлашим мумкин, холос, деди Валерия Кузменко.

МТС расмийси Ўзбекистон ҳукумати билан олиб борилган музокаралар натижа бермагани ва МТСнинг Ўзбекистондаги мулки аллақачон мусодара қилинганини қўшимча қилди

МТС Ўзбекистондаги саккиз йиллик фаолияти мобайнида “Ўздунробита” мобил оператори фаолиятини такомиллаштириш учун 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ инвестиция қилгани айтилади.

Ўзбекистонда “Ўздунробита” га қарши текширувлар жорий йилнинг июн ойида бошланган эди.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 17 июл куни “Ўздунробита” мобил оператори фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. 31 июл куни эса Тошкент шаҳар хўжалик ишлари бўйича суди “МТС-Ўзбекистон” бренди остида ишлаган “Ўздунробита”ни лицензияларидан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди.

27 август куни “Ўздунробита” мулозимларига қарши текширувлар асосида тўпланган фактлар маҳкамага оширилди ва 17 сентябр куни Тошкент шаҳар суди   “Ўздунробита” компаниясининг тўрт нафар ходимини уч йилдан шартли равишда озодликдан маҳрум қилди.

“Ўздунробита” оператори фаолиятининг тўхтатилиши Ўзбекистонда миллионлаб абонентларнинг бир муддат алоқасиз қолишига сабаб бўлди. Ҳозирда абонентлар бошқа операторларга ўтиб кетган бўлса-да, мамлакат бўйлаб уяли алоқа сифати сезиларли тарзда пасайгани кузатилмоқда.

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi