Шуми ўзбек аёли… (Бир расмга киноя)

Шуми ўзбек аёли… (Бир расмга киноя)
53 views
25 September 2012 - 10:45

Ватанпарвар Ўзбек

25 сентябрь 2012 йил

Шуми ўзбек аёли,
Шуми бизга малика.
Ўзбек нафрат қилади,
Ҳамма қилар калака.
Уни севади фақат,
Ежков деган кал ака…

Жонга тегдинг Пулнора,
Бизни тинч қўй Гулнора…

Ҳаё бор қонимизда,
Одоб бор жонимизда.
Инсоф истаймиз биз ҳам,
Кўҳна ватанимизда.
Шуми бизга малика,
Ҳамма қилар калака…

Жонга тегдинг Пулнора,
Бизни тинч қўй Гулнора…

Сен аввал тарбия кўр,
Сенга ярашмайди тўр.
Аввал ўзингни тузат,
Сўнгра ватанни кузат…
Шуми бизга малика,
Ҳамма қилар калака…

Жонга тегдинг Пулнора,
Бизни тинч қўй Гулнора…

Отанг ватанни сотди,
Зулмга тўймай, ботди.
Сенчи бизга бегона,
Халққа душман, ягона…
Шуми бизга малика,
Ҳамма қилар калака…

Жонга тегдинг Пулнора,
Бизни тинч қўй Гулнора…