“Гулнора Каримова Бухорода олинган клипи ислом қадриятларини оёқ ости қилган”

“Гулнора Каримова Бухорода олинган клипи ислом қадриятларини оёқ ости қилган”
147 views
26 September 2012 - 13:40

Президент Ислом Каримов қизи Гулнора Каримова – Гугушанинг «Round Round” деб номланган инглиз тилидаги қўшиғига ишланган видеоклипи Интернетда эълон қилинган.

Гулнора Каримова бу қўшиғининг Америкадаги Биллборд ҳафталик хит-парадда юқори ўринни эгаллади деб айтган ва шу йил ёзида қўшиқ асосидаги видеоклип Бухоро шаҳрида тасвирга олингани ҳақида хабар қилинган эди.

Клипда севгилиси висолига етиш иштиёқидаги йигит Бухоронинг осойишта кўчалари ва қадимий бинолари устида югураётгани акс этган.

Видеоклип Интернетда эълон қилинганидан кейин веб оламидаги форумларда кенг баҳсу-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Видеоклип ва қўшиқ ҳақида ижобий фикрлар билан бир қаторда ўзбекистонликлар клипдаги ошиқ йигитнинг Бухоро шаҳрининг Ислом оламида қадрланадиган қадимги биноларини оёқости қилгани ҳақида ёзмоқдалар, ЮНЕСКО муҳофазасидаги биноларнинг устида видеоклип тасвирга олишга рухсат берилмаслиги лозимлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг интернетда чиққан «Round Round” клипини дастлаб кўраётган одам беихтиёр “ёпирай!” деб юбориши тайин.

Клипнинг бошидан охиригача севгилиси висолига етиш иштиёқидаги қаҳрамон йигит Бухоронинг осойишта, қадимий кўчаларидаги минг йиллик биноларни қайта-қайта тепиб, томлари устида ўмбалоқ ошиб маъшуқаси томонга ошиқади.

Ўзбекистонда ўзини ҳамма соҳанинг пешқадами қилиб кўрсатишни яхши кўрадиган Гулнора Каримова бу сафар ўз мақсадига аниқ етган дейиш мумкин. Қайси маънодаки, дунёда ҳали ҳеч бир қўшиқчи ватанидаги тарихий биноларни бу қадар оёқ остига олиб клип олмаган ва уни дунёга уялмай кўз-кўз қилмаган эди.

Клипда қатнашган йигитни тушуниш мумкин. Балки у бутун ислом оламида Бухорои Шариф деб қадрланадиган шаҳарнинг тарихини билмаслиги , у ерда яшаб ўтган олиму-уламоларнинг ҳаёти ҳақида бехабардир.

Бироқ Бухоронинг Юнеско тасарруфига олинган тарихий муқаддас обидаларига нисбатан бу қадар беписанд муносабат билан Каримова хоним ўзининг маънавий даражаси, халқ тарихига ҳақиқий муносабатини ўзи билмаган ҳолда ошкор этиб қўймадими?- деган савол туғилади.

Биз Ўзбекистондаги интернет сайтлари орқали орқали кўкка кўтариб мақталаётган ушбу клип ҳақида ҳуқуқ фаоли Намоз Нормўминдан фикрларини сўрадик.

Унинг фикрича, клип фақат қўшиқ эмас, Гулнора Каримованинг рекламаси учун хизмат қилиш жараёнининг бир парчасидир. “Бухорои Шариф эскидан исломий бир марказ, имом Бухорийнинг ватани. Бундай бир тарихий обидаларнинг устида бу тарзда қўшиқ айтиш , ўзбек миллатининг на диний эътиқодига ёки бўлмаса миллий қадриятларига ҳеч бир шаклда мос келмайди. Бу исломда аёл киши қўшиқ айтмаслиги керак, санъат билан шуғулланмаслиги керак экан , деган маънони билдирмайди”.
“Лекин бу шаклда исломий қадриятларни оёқ ости қилиб суратга олдириш мақсадга мувофиқ эмас, деб ўйлайман. Гулнора Каримова бу иши билан ўзбек маънавиятидан, қадриятларидан қанчалик узоқдалигини кўрсатиб қўйди. Бу унга тескари маънода хизмат қилиши ҳам мумкин. Бу қўшиқ билан у обрў топгани йўқ, олдинроқ Викиликс сайтида эълон қилинган маълумотларга биноан Гулнора Каримова Ўзбекистонда энг нафрат қилинадиган шахс сифатида келтирилади. Лекин Каримова хоним Ўзбек халқи хоҳлайдими йўқми шундай йўллар билан отасининг тузумини давом эттиришни хоҳлаяпти ва бунинг устида ишлаяпти” ,- дейди Намоз Нормўмин биз билан суҳбатда.

Бундан олдинроқ Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Каримова хоним, Round Run қўшиғининг муваффақияти ҳақидаги даъволари қалбаки эканлиги борасида интернетда айтилган фикрларга муносабат билдириб, “Мен бу қўшиқ Hot Dance Hits рангида бешинчи ўринни олганлигини расман тасдиқлаш масуълиятини ўз бўйнимга оламан”, деб айтган эди.

“Биллборд” журналига реклама бериш учун ва қўшиқни оммавийлаштиришга бел боғлаган продюсерга бу борада бирон пул тўланмаган, деган Гулнора Каримова.

Унга кўра, буларнинг ҳаммасини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим қилиши мумкин.

Би-би-сига Billbord дан билдиришларича эса, журнал муқовасида Googoosha сурати реклама бўлган ва бу реклама учун пул тўланган.

Айни пайтда Ўзбекистондаги “Шов-шув.уз” интернет сайтида қатор ёш ўзбек қўшиқчилари Гулнора Каримованинг “Round Round” дискидаги қўшиқларни энг юксак санъат асарлари сифатида баҳолаб, ўзларига илҳом берадиган ижод намунаси эканини таъкидлашган.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi