Ўзбек ҳайдовчилари маҳаллий мулозимлар томонидан пахта теримчиларини ташишга мажбур қилинмоқда (видео)

Ўзбек ҳайдовчилари маҳаллий мулозимлар томонидан пахта теримчиларини ташишга мажбур қилинмоқда (видео)
110 views
27 September 2012 - 11:06

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Ахборот маркази

Ўзбекистон ҳукумати хусусий автобус ва микроавтобус ҳайдовчиларини йўловчи ташиш маршрутларини тарк этиб, пахта йиғим-теримига сафарбар қилинган кишиларни ташишга мажбур қилмоқда, – дея хабар беради Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Ахборот Марказининг Тошкентдаги мухбири.
Боз устига, хусусий «маршрутка»чилар ўз ҳисобларидан ёқилғи қуйишлари керак. Бу ҳолат юзасидан норозилик билдирганларга маҳаллий амалдорлар: «Пахтакорларни ташишни истамасангизлар – лицензиянгиздан айрилаверинглар!» – дея пўписа қилишмоқда. Шу сабабдан пахта теримчиларини ташишга сафарбар қилинган «маршрутка»чилар бензин, газ ва дизель ёқилғисини ўз ҳисобларидан сотиб олишга мажбур бўлмоқдалар. Бу борада дизель моторли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчилари кўпроқ қийналишмоқда, чунки бугунги кунда дизель ёқилғиси Ўзбекистоннинг ҳеч бир «заправка»сида эркин сотувда йўқ, бу турдаги ёқилғининг «қўл»даги нархи 3000 сўмдан 5000 сўмга (1-1,8 АҚШ долларига) чиқиб кетган.
«Маршрут линияларининг эгаларига режа бўйича пул топширишимиз кераклиги, линияларни ташлаб чиқиб кетишимиз, солярка жуда қимматлиги «катта»ларни қизиқтирмайди. Улар пахта йиғим-терими мамлакат учун стратегик аҳамиятдаги иш, барча ўзбекистонликлар учун эса ғурур ва ватанпарварлик белгиси эканлигини айтишмоқда», – дейди «Ford Transit» микроавтобусининг ҳайдовчиси Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Ахборот марказининг мухбири билан суҳбатда. Унинг айтишича, маҳаллий амалдорларнинг мажбурлови туфайли кўпчилик ҳайдовчилар кўчага чиқмай қўйишган. «Аммо бундай «маршрутка»чиларни милиция ходимлари уйларидан, ҳаттоки ётоқларидан олиб кета бошлашди», – дея кулади ҳайдовчи.
Пахта теримчилари билан тўлдирилган автобусларнинг колонналари мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрига элтувчи йўлларда тирбандликни ҳосил қилмоқда. Хусусий автобус ва микроавтобус ҳайдовчиларини пахта кампаниясига қанчалик миқёсда жалб қилинганлиги ҳақида реал тасаввурга эга бўлиш учун Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Ахборот Маркази мухбири томонидан Тошкент-Бекобод автомагистралида олинган кичик видеолавҳани томоша қилиш мумкин.

narod.ru/disk

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi