Ким аслида ким эди ёхуд унутилган тарих (22)

Ким аслида ким эди ёхуд унутилган тарих (22)
79 views
03 October 2012 - 9:07

“Диктаторларни эмас, демократияни ҳимоя қилинг…”

Муҳаммад Солиҳнинг Прагада ҳибсга олиниши мавзуи атрофида билдирилаётган фикрлар орасида америкалик сиёсатшунос, профессор Марк Каатснинг “Москов таймс” газетасининг 3 декабр кунги сонида “Диктаторларни эмас, демократияни ҳимоя қилинг”, сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоласи эътиборга сазовордир. Муҳаммад Солиҳ билан таниш бўлган Каатснинг ёзишича,  Солиҳ билан 1992 йилда  учрашгани, Каримов Ўзбекистон демократик мухолифатининг Ғарбдаги обрўсини тўкиш учун уни исломий фундаменталистлар ниқобига  солаётгани ва у Ғарб бу найрангга учмаслигига умид  қилаётган бўлса-да, аслида, Каримов бу ўйинни ғарбликлар онгига сингдира  олишидан қўрқаётганини айтган. У менга Каримов ўзининг демократик оппонентларини йўқ қилиши, бироқ исломчи фундаменталистлар орасидаги мухолифларини осонликча йўқотолмаслигини башорат қилган эди, унинг башоратлари амалда тўғри бўлиб чиқди, деб ёзади Каатс. Унинг фикрига кўра, ҳозир АҚШ ва Ғарб давлатлари агар Каримов режими қуласа, унинг ўрнига исломий фундаменталистлар режими бўй кўтаришидан чўчиб, Каримов диктатураси билан амалда бир итттифоққа қўшилган. Биз, деб ёздаи сиёсатшунос, Ўзбекистондан ҳарбий ҳаракатларимизнинг таянч платсдарми сифатида фойдаланиш илинжиида Каримовга тобе бўлиб қолмоқдамиз. Каримов эса, бу  тобеликдан фойдаланиб, режимини танқид қилиб келаётган Солиҳнинг оғзини юмишга умид қилаётгани шубҳасиздир. Агар бу нарсанинг содир бўлишига йўл қўйиб берсак, деб давом этади муаллиф биз Ғарб қадриятларига хиёнат қилган бўламиз. Марк Каатснинг таъкидлашича, гаровга фақат Муҳаммад Солиҳнинг тақдири қўйилаётгани йўқ, ҳозирнинг ўзида АҚШ Афғонистонга демократияни қарор топдириш учун борганми ёки жаҳоннинг биз билан бир иттифоққа қўшилган дикатураларини ҳимоя қилишга борганми, деган саволни ўртага қўйишмоқда. Солиҳнинг тақдири нима бўлиши бу саволга анчайин ойдинлик киритиши мумкин, деб ҳисоблайди америкалик сиёсатшунос.

(“Озодлик” радиосининг  2001 й. 4-декабр кунги дастуридан)

 “ОЗОДЛИК” радиосининг М. Солиҳнинг Прагада ҳибсга олиниши воқеасига доир эълон қилган материали

  У.Норматов  

 Очилиш:

Муҳтарам тингловчилар, 28 ноябр куни “Озодлик” радиоси эшиттиришларида иштирок этиш учун Чехияга келган Ўзбекистон ЭРК Демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ  Праганинг халқаро аерапортида Ўзбекистон ташаббуси билан чиқарилган Интерпол ордерига мувофиқ ушлангани ҳақида хабарингиз бор. 30 ноябр куни Прага шаҳар суди Ўзбекистоннинг Муҳаммад Солиҳни экстрадитсия қилиш ҳақидаги мурожатини кўриб чиқиш учун уни 40 кунгача ҳибсда сақлаш ҳақидаги қарорини эълон қилди.

Чехия Муҳаммад Солиҳни  Тошкентга топшириш-топширмаслик масаласини ҳал қилишда давом этаркан, Ўзбекистон демократик муxолифатининг таниқли вакилини озод қилиш борасидаги халқаро босим кучайиб бормоқда.

Муҳаммад Солиҳ атрофидаги ҳодисаларнинг ривожига оид тафсилотлар билан микрoфон олдида Бек Нормуҳаммад:

Олдинги эшиттиришимизда шу кунларда Прагадаги Панкратс қамоқхонасида қолаётган Муҳаммад Солиҳнинг тақдири юзасидан ташвишланиш билдириб, Чехия раҳбариятига уни Ўзбекистонга топширмаслик  ва озод этиш ҳақида  қатор халқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш гуруҳлари, хорижий дипломатлар мурожаат қилганлари ҳақда маълум қилган эдик.  Куни кеча уларнинг сафига Хелсинки инсон ҳуқуқлари халқаро федаратсияси ҳам қўшилди. Чехия президенти Ватслав Ҳавел номига йўлланган мактубда, Ислом Каримов режимининг таниқли оппоненти Муҳаммад Солиҳнинг ҳибсга олингани ва у мажбуран Тошкентга топширилиб у ерда қийноқларга солиниши мумкинлиги ҳақидаги хабар Федератсия аъзоларини ташвишга солаётгани қайд этилган. Мактуб муаллифлари Чехия ҳукуматининг тегишли идоралари, хусусан, Ички ишлар варирлиги ҳамда Адлия вазирлигини Муҳаммад Солиҳнинг Норвегияда қочқин мақомига эга эканини инобатга олиб, уни ҳозирги истиқомат қилаётган мамлакатига қайтариш ва экстрадидтсия билан боғлиқ масаланинг кўриб чиқилишини Норвегия расмийларига беришга чақиришган.

Шунингдек, 3 декабрда Лондондаги халқаро Пен клуб делегатлари ассамблеяси таниқли шоир ва сиёсатчининг ҳибсга олиниши муносабати билан Интерпол раҳбарияти ва интерполнинг Чехия бўлимига хат йўллаб, Муҳаммад Солиҳни экстрадитсия қилиш-қилмаслик масаласини ҳал қилишда, терроризм халқаро саҳнада танилган шоирнинг  дунёқарашига мутлақо зид эканини инобатга олишга чақиришган.

Айнан шу мазмундаги мактуб Пен клуб делегатлари ассамблеяси томонидан  Чехия президенти, Муҳаммад Солиҳнинг ҳам қалам, ҳам халқаро демократик ҳаракат бўйича ҳамкасби Ватслав Ҳавелга ҳам йўлланди.

ЭРК Партиясини озод этиш борасидаги ташаббуслар дипломатик жабҳада ҳам давом этмоқда.

3 декабрда Бухарестда очилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғини доирасида Норвегия ташқи ишлар вазири Ян Петерсен Чехиялик ҳамкасби Ян Каван билан учрашиб ўзбекистонлик диссидентни Норвегияга қайтаришни сўради. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги расмий ҳужжат Чехия ҳукуматига йўлланган. Чехия ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали вакили Карел Борувканинг ЧТК агентлигига билдиришича, Чехия ташқи ишлар вазири Норвегиялик ҳамкасбининг илтимосини қўллаб-қувватлашини айтган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва кузатувчилар Муҳаммад Солиҳ атрофидаги ҳодисанинг терроризмга қарши халқаро кураш билан боғланаётгани муносабати билан ташвишланиш билдиришмоқда.

Хюман Ройтс Уотч ташкилоти вакиласи,  2000 йил ноябрда Муҳаммад Солиҳ устидан ўтказилган суд жараёнининг боришини кузатган Акейша Шилдс, Ўзбекистон расмийлари Муҳаммад Солиҳ устидан ҳукм чиқарилганидан сўнг кўп ўтмай интерполдан уни ҳибсга олишни сўраганларини айтди. “Афтидан, дейди Шилдс, расмий Тошкент бундан бир-ики ҳафта олдин Интерполга яна мурожаат қилган кўринади”.

Уотч ташкилоти котибасининг сўзларига кўра, Интерпол ҳозирги ҳаракатларини халқаро ҳамжамиятнинг аксилтеррор чоралари билан боғламоқда. “Каминани, дейди Шилдс, Интерпол одамларни бесабаб қамоқларга ташлаётган режим сифатида танилган ҳукуматнининг хизматкори каби иш юритиши мумкинлиги ҳавотирга солмоқда”. Иқтибос тугади.

Бош қароргоҳи Лондонда жoйлашган халқаро амнистия ташкилотининг Марказий Осиё бўлими вакили Майси Вaйчердинг ҳам радиомизга берган интервюсида Чехия Муҳаммад Солиҳнинг тақдирини ҳал қилишда инсон ҳуқуқлари масаласини кейинга суриши эҳтимоли муносабати билан ташвишланиш билдирди.

Овоз:

Юзага келган муҳитда Чехия ҳукумати унга қўйилаётган айбларни кўриб чиқишга мажбур қилиниши ва бу жараёнда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалага  аҳамият бермаслиги эҳтимоли бизларни чуқур ташвишга солмоқда. Шунга қарамай биз, ишни кўриб чиқадиганлар, уни аксилтеррор жараёнларга боғламасликларига умид қиламиз, дейди Халқаро амнистия ташкилоти вакиласи.

Мавзу атрофида билдирилаётган фикрлар орасида aмерикалик сиёсатшунос, Жорж  Мейсон университети профессори  Марк Катснинг “Москов Тaймс” газетасининг 3 декабр сонида “Диктаторларни эмас, демократияни ҳимоя қилингиз” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоласи эътиборга сазовордир.

Солиҳ билан шахсан таниш бўлган Катснинг ёзишича, Солиҳ у билан 1992 йилда учрашганида, Каримов Ўзбекистон демократик муxолифатининг Ғарбдаги обрўсини тўкиш учун уни Исломий фундаменталистлар ниқобига солаётгани ва у Ғарб бу найрангга тушмаслигига умид қилаётган бўлса-да, аслида Каримов бу ғояни ғарбликлар онгига сингдира олишидан қўрқаётганини айтган.

У менга Каримов тез орада ўзининг демократик оппонентини йўқ қилиши бироқ исломчи фундаменталистлар орасидаги муxолифларини осонлик билан йўқота олмаслигини башорат қилган эди. Унинг башоратлари  тўғри бўлиб чиқди, деб ёзади Катс.

Муаллифнинг фикрига кўра, ҳозир АҚШ ва Ғарб давлатлари агар Каримов режими қуласа унинг ўрнига исломий фундаменталистлар режими бўй кўрсатишидан чўчиб Каримов диктатураси билан амалда айни иттифоққа қўшилган. Биз, деб ёзади сиёсатшунос, Ўбекистондан ҳарбий ҳаракатларимизнинг таянч платсдарми сифатида фойдаланиш илинжида Каримовга тобе бўлиб қолмоқдамиз. Каримов эса бу тобеликдан фойдаланиб режимини танқид қилиб келаётган Солиҳнинг оғзини ёпишга  умид қилаётгани шубҳасиздир. Агар бу нарсанинг содир бўлишига йўл очиб берсак, деб давом этади муаллиф, биз Ғарб қадриятларига хиёнат қилган бўламиз.

Марк Катснинг таъкидлашича, гаровга шунчаки Муҳаммад Солиҳнинг тақдири қўйилаётгани йўқ. Ҳозирнинг ўзида кўпчилик, АҚШ аскарлари Афғонистонга демократияни қарор топтириш учун борганми ёки жаҳоннинг бу қисмида биз билан айни иттифоққа қўшилган диктатураларни ҳимоя қилиш учун борганми, деган саволни ўртага қўйишмоқда. Солиҳнинг тақдири билан нима бўлиши бу саволга анча ойдинлик киритиши мумкин, деб ҳисоблайди америкалик сиёсатшунос Марк Катс.

(04.12.2001)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi